Тошкент-2021 3 Июнь 2021 10-қисм Тошкент июнь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/86
Sana29.05.2022
Hajmi2,29 Mb.
#618944
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИ ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК ИЖОДИНИ 
ЎҚИТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АНЪАНАВИЙ ВА ИННОВAЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Алимханова Нигорахон Амилевна, 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 
“Инглиз тили назарий аспектлари 1” кафедраси ўқитувчиси,
Телф: +998 91 1628030
Аннотация: 
Ушбу мақолада шарқ мутафаккирларини илмий педагогик ижодини 
ўқитишни такомиллаштиришнинг анъанавий ва инновaцион технологиялари тўғрисидаги 
илмий фикрлари келтирилган.
Калит сўзлар:
инсон камолоти, қадрият, маънавий қадриятлар, маънавият, технология.
Жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларида олиб 
борилаётган изланишлар, Шарқ мутафаккирлари асарларида халқларнинг келиб чиқиши ва 
этнопедагогик хусусиятлари IX-XII асрлар Шарқ мутафаккирлари асарларидаги шахснинг 
маънавий-маърифий фазилатлари ҳақидаги қарашлари, алломаларнинг илмий мероси маз-
муни, жаҳон илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссасини ўрганиш асосида таълим тизими-
ни такомиллаштириш вазифалари қўйилмоқда. Шарқ мутафаккирларининг иқтисодий, 
фазовий, математик қарашлари, шахс камолоти ва одоб-ахлоқ масалалари илмий амалий 
аҳамиятга эга. Ушбу тадқиқотларнинг истиқболли йўналишлари сифатида шахс маънавия-
ти, оила ва никоҳ, фарзанд тарбиясига оид ёндашувлари, аждодлар меросига нисбатан ёш-
ларда ҳурмат ҳиссини шакллантириш деб хисоблаш мумкин.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, модернизациялаш жа-
раёни талаблари асосида таълим-тарбия мазмунининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, 
моддий-техника базаси ҳамда рақобатбардош кадрларни тарбиявий қадриятлардан фой-
даланиб тайёрлашга шарт- шароитлари яратилди. Шу билан бирга, шарқ мутафаккирла-
ри яратган қадриятлардан олий педагогик таълим жараёнида фойдаланиш технологияла-
рини такомиллаштириш бўйича мақсадли тадқиқотларни амалга ошириш зарурлиги ҳам 
мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947 сон-
ли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги фармонида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий ва амалий натижа-
лари амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, узлуксиз таълим ти-
зимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш таълим соҳасидаги устувор йўналиш 
сифатида белгиланди2. Бу эса ўз навбатида, олий таълим муассассаларида Шарқ мутафак-
кирлари меросини оммалаштириш имкониятини кенгайтиради.
Илмий назарий адабиётлар таҳлили, шарқ мутафаккирлари қолдирган қадриятлар, улар-
нинг қарашлари воситасида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришда бир қатор педа-
гогик ёндашувларга амал қилиш лозимлигини кўрсатди. Улар қуйидагилар: тарбия жараё-
нида талаба-ёшлар маънавиятини Шарқ мутафаккирлари томонидан яратилган қадриятлар 
асосида шакллантиришга қаратиш; тарбиявий жараёнларни ижтимоий ҳаёт ва касбий 
меҳнат сирларини эгаллаш билан уйғунлаштириш; ҳурмат қилиш; талабаларни маънавий-
маданий юксалтириш жараёнига нисбатан талабчанлик, ҳушёрлик билан ёндашиш; талаба-
ёшларда Шарқ мутафаккирлари томонидан яратилган қадриятлар асосида шакллантиришга 
йўналтирилган таълим-тарбиявий ишларнинг изчиллиги, мунтазамлиги, яхлитлигига эри-
шиш; талабаларда ўзини- ўзи тарбиялаш, сезгирлик, огоҳлик кўникмаларини таркиб топти-
риш ва ҳоказо.
Алломаларнинг таъкидлашича, инсоннинг фаолияти ислом тамойиллари асосида ҳам 
қурилиши лозим. Бу жараёнда оилада ота-она асосий ўрин эгаллайди. Оилада болалар-
ни тўғри тарбиялаш учун ота-оналарнинг уларга бўлган ижобий муносабатлари муҳим 
ҳисобланади. Бу эса ёшларнинг бутун ҳаёти давомида юриш-туриши, турли фаолияти, 
дунёқараши, одоби, ҳис- туйғуси, орзу-интилишларида намоён бўлади.
Шарқ одоби меъёрларига кўра катталар кичикларга, ота-оналар ўз фарзандларига одоб 
ўргатишлари, кичиклар эса катталар кўрсатган йўлдан юришлари, улар айтган гапларга 
риоя қилишлари керак.


86

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish