Е.О.Мухин туфайли
ватан жаррохлиги биринчи маротаба рус тилида
анатомияга ва катта шахсий тажрибасига асосланган ноёб қўл-ланмага эга
бўлди.
О. Е.Мухиннинг
асарлари шифокор Николай Пироговга касб танлашга
ёрдам берди, у 14 ёшида Москва университетининг тиббиёт факультетига
ўкишга кириб, 28 ёшида Дерптда жаррохлик бўйича профессорлик унвонини
олади. Буюколим ва педагог Николай Иванович Пирогов тиббиётга мисли
кўрилмаган хисса кўшди. У топографик анато-миянинг асосчиси хисобланади,
жахонда биринчи бўлиб жанг майдонида наркоз ишлатган, харбий-дала
жаррохлиги асосларини яратган ва кўпгина жаррохлик операциялари услубини
ишлаб чикдан. Биз уни фақат травматология сохасига кўшган улушига тўхталиб
ўтамиз.
Н.И.Пирогов 1852 йилда дунёда биринчи маротаба «товон бўғимдан чиқиб
кетганда болдир суякларини суяк-пластик усулда узайтириш» операциясини
таклиф килди ва бажарди. Шундай қилиб, Н.И.Пирогов остеопластик
жаррохликнинг хам асосчиси хисобланади.
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
10
У «Харбий-дала жаррохлиги» деган янги фан сохасини яратди ва уруш
даврида ярадорларни транспортировка қилиш ва даволашнинг илмий
усулларини ишлаб чикди. Ярадорлар олган жарохат-ларнинг оғир-енгиллик
даражасига караб бўлиниши классик системага айланди. Буни Н.И.Пирогов
биринчи маротаба рус армиясига жорий этди ва бу система зудлик билан
Европанинг хамма армияларида кабул қилинди.
Н.И.Пирогов
1856-1858
йиллардаги Крим компаниясида биринчи маротаба урушда гипс боғламини
қўллади, шундан кейин гипс боғлами ёрдамида қилинган иммобилизация
усулини жахон тан олди ва бу усул хозир хам ўз мохиятини йўқртгани йўқ.
Синишларни амбулатор шароитида даволаш усулларини ишлаб чиккан ва унинг
асосчилардан бири Россиялик ККРейер хисобланади. Киевлик профессор-жаррох
Н.М.Волкович фикрича «оёқ суяклари синишини даволашца рус жаррохлари
биринчилар каторида катта хизмат кўрсатган».
XIX аср охирида ўз хаётини батамом ортопедияга бағишлаган дастлабки
мутахассислар пайдо бўлди.
Биринчи ортопедлар Германияда пайдо бўлдилар - Густав Крауз, Кёлликер,
Юлиус Вольф, Адольф Лоренц ва Альберт Гоффа, Америкада — Тайлор,
Сайр, Гибней, Англияда — Теби, Роберт Джонс, Италияда - Панцери ва
Кодивилля, Францияда — Кирмиссон ва Редар.
Гоффа тузган ортопедиядан 1891 йилда биринчи немис дарслигини чоп этди.
Россия ва Гарбда амалий ортопедия хусусий ташаббус бўйича пайдо бўлди.
Бирок хаммаси янги даволаш усулларини таркок холда жорий этишга
қаратилган уринишлар эди. Россияда хали клиник илмий ва ўкув ортопедияси
йўқ. эди. Тиббий маълумотни ортопедиядан дарс бериш билан бойитиш фикри
Харбий-тиббий академиянинг десмургия ва механургия кафедрасида туғилди
ва 1895 йилда бу ишни Генрих Иванович Турнер бошқарди. Россия ортопедлар
мактабининг асосчиси Генрих Иванович Турнер 1858 йилда Петербургда
таваллуд топтан. Г.И.Турнер машхур жаррох ККРейер рахбарлигида жаррох.-
ликни пухта ўрганиб олди ва, айникса, таянч-харакат системаси пато-
логиясини даволаш сохасини яхши эгаллади.
Г.И.Турнернинг ортопедияга тааллукли асарларидан гипс техника-сини
такомиллаштирганини айтса бўлади. Г.И.Турнер хорижий муал-лифлардан
фарқни равишда, синган суяклар секин битаётганда, синган жойни уриб
туришни тавсия килди.
Г.И.Турнер қилган изланишлари жахон ортопедиясининг ривожла-нишида
маълум из қолдирди. Сон суяги бўйинчасининг қийшайиши хақида, травматик
эпифизеолиз хақида, тизза артродезининг янги усул ва тизза копкогининг
эскирган синишини даволаш, умуртканинг Бехтерев касал-лиги хакида, сил
спондилити кечишида организмда химоя кучларининг пайдо бўлиши, панжа
кафти суякларининг аскарларда учрайдиган харбий маршдаги синиши, жаррохлик
муолажасидан кейинги ёғ эмболиясининг клиник шакллари хакидаги ишлари
шулар жумласига киради. Умуртқадаги
Do'stlaringiz bilan baham: |