(кейинчалик
уларга тез ёрдам станциялари номи
берилди) шикастланишларда ихтисослашган хизматни яхшилашга катта
аҳамиятга
эга
бўлди.
1919 йилда Москвада Петроград Физиожаррохлик институтига ўхшаш
биринчи ёрдам станцияси очилди ва кейинчалик у Н.В.Склифо-совский
номидаги тез ёрдам институти таркибига қўшилди. Унда шикастларни
даволовчи жаррохлик бўлими (профессор В.В.Гори-невская рахбарлигида)
очилди.
1918
йилда
Россияда биринчи ортопедия ва фавматология кафед-
раси Давлат тиббий билимлар институтида очилди ва уни профессор
АЛ. Поленов бошқарди.
Москвада ихтисослаштирилтан тиббий ёрдам масаласи илгаригидек долзарб
эди. Россия жаррохиясининг кўзга кўринган вақили В.Н.Розанов қисқа муддат
ичида Солдатенков шифохонаси жаррохлик бўлими асосида (хозирги
С.П.Боткин номидаги шифохона) ярадорлар учун госпитал ташкил қилиб
,
у
ерда ишлаш учун ўзининг яқин шоғирдла-ридан Н.Н.Приоров, А.Д.Очкин,
Е.Д.Дмитриева ва бошқаларни жалб қилди
.
В.Н.Розанов ва унинг шоғирдлари Н.Н.Приоров ва А.Д.Очкинлар Москвада
протез ишини ташкил қилишга катта улуш қўшдилар.
В.Н.Розанов
ташаббуси билан 1919 йил бошида протез иши бўйича
техник-конструкторлар тайёрловчи биринчи махсус курслар ташкил қилинди.
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
13
1921йилда Москвада хукумат карорига биноан Даволаш-протез институти
ташкил қилинди. В.Н.Розанов таклифига кўра институтга ёш ассистент
Николай Николаевич Приоров директор қилиб тайинланди. Собиқ иттифокда
ортопедия ва травматологиянинг ривожланиши унинг номи билан боғлиқ.
Н.Н.Приоров 1921 йилдан бошлаб умрининг охиригача Даволаш-протез
институтининг директори бўлиб ишлади. Шу институт асосида 1940 йилда
Марказий травматология ва ортопедия илмий тадкикрт институти ташкил
топди (ЦИТО). 1961 йилда Н.Н.Приоровнинг вафо-тидан сўнг институтга
унинг номи берилди.
Н.Н.Приоров 1931 йилда Москвада врачлар малакасини ошириш Марказий
институтида биринчи травматология ва ортопедия кафед-расини ва 1933
йилда И.М.Сеченов номидаги 1 Москва тиббиёт институтида травматология
ва ортопедия кафедрасини ташкил килди. Н.Н.Приоров рахбарлигида таянч-
харакат аппаратининг деформация-ларини даволаш масалалари ишлаб
чиқилди. У тўқима ва аъзоларни консервлаш ва трансплантация қилиш
масалалари билан шуғулланди. 1932 йилда Москвада унинг ташаббуси билан
травматолог-ортопедлар жамияти ташкил қилинди ва у жамиятга доимий
рахбар бўлиб қолди. Н.Н.Приоров ўзининг травматизм таснифини таклиф
этди.
Травматология олий ўкув юртлардаги умумий жаррохлик курси таркибида
ташкил қилинди. Бирок мамлакатда ўкув дарсликлари, қўлланмалар ва бу
фандан даре бера оладиган кадрлар мавжуд эмас эди.
1927 йилда А.Л.Поленов тахрири остида катта бир жамоа тузган «Амалий
травматология асослари» номли қўлланма чоп этилди. Бу травматологиядан
биринчи салмокли қўлланма нафақат Россияда, балки хорижда хам ягона асар
эди. Бу қўлланмани тузишда энг кўзга кўринган йирик олимлар катнашди.
Россия травматологияси сохасида Николай Алексеевич Богораз ўзига хос
ёркин сиймо эди. 1909 йилда «Оёқпанжасининг қисман ам-путацияси»
мавзуида докторлик диссертациясини ёклади. У 40 ёшида биринчи жахрн
урушига жўнайди Кейинчалик Ростов-Донда ўз ишини давом эттиради.
1920
йилда госпиталга консультацияга шошилиб кетаётганида,
одамларга лиқ тўла трамвайга осилади ва йиқилиб тушиб, оқибатда
икки оёғидан ҳам ажрайди. Бироқ у енгилмади. Фожиадан икки хафта
ўтгач, каталкада юриб, касалларни кўриб чиқади. Олти ойдан кейин
эса протезда соатлаб операцион стол олдида туриб, операциялар қилиш-
ни давом эттиради.
1920 йилда тиббий илмий жамиятда «Сон суяги ампутацияси ха-
кида ўйлар» деган мавзуда маъруза қилиб, ўз касаллик тарихи хақи-
да сўзлаб беради.
Бу маъруза қизиқарли фиқоларга бой. Унда муаллифнинг жуда катта илмий
салохияти, унинг бой касб тажрибаси, ўз дилининг исти-
Do'stlaringiz bilan baham: |