УМУРТЦА ПОРОНАСИНИНГ АС ОРАТЛАНТ АН
ШИКАСТЛАНИШЛАРИ КЛИНИКАСИ
Умуртка погонасининг асоратланган шикастланишлари орка мия
функционал узилиш белгилари ўткир даврда (шикастланиш соҳасига караб)
тўртала мучалар ёки иккала оёқлар тонусининг пасайиб шолланиши,
рефлексларнинг йўқ.олиши, ўгказувчи типидаги оғриқсиз-ланиш, шахвоний
кўзгалиш, чаноқ аъзолари фаолиятинин бузилиши,
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
338
вегетатив ўзгаришлар (терлаш, вегетатив нерв системасига хос рефлекслар,
тери хдрорати, кон айланиши ва бошкдлар) билан харакгерланади. Клиник
амалиётда ёзиб ўгилган дастлабки давр «спинал карахтлик» атамаси билан
юритилади.
Бу давр муддати неврологах ўзгаришларнинг қайта ривожланишида турлича
бўлиб, бир неча хафтадан бир неча ойларга тенг бўлиши мумкин. Кўпчилик
беморларда орқа мия шикастланиши клиник манзараси умуртка
погонасининг жарохатланиш дакикасида ойдинлашади, бу зарарланган
сохада умуртка канали шаклининг тўсатдан ўзгариши накадар аҳамиятли
эканини кўрсатади. Бўйиндан паст ва бел-думғаза сегментларидан юқори
сохалар шикастланганда икки оёқ паралитик шаклга, кейинчалик эса спастик
шаклга ўтади. Бўйиндан пастки соҳалар шикастланганда юкрршювчи
кистоз дегенерация кузатилмаса, қўллар интакт бўлиб крлаверади.
Орқа мия травматик касаллигининг турли даврларида ундаги
морфологик ўзгаришлар, кон ва суюклик айланишининг бузилиши, кистоз
дегенерация ривожлашшш ва хоказоларга караб клиник манзара ўзгариши ва
орқа мия фаолиятининг кўндалангига шикастланишининг турли неврологик
белгилари кузатилиши мумкин:
1)
кўндаланг тўла узилиш белгилари (орқа миянинг функционал
узилиши);
2)
орқа мия ярим юзасининг узилиш белгилари (вентрал, дорсал
ёки латерал);
3)
марказий медулляр шикастланиш.
Бу белгиларнинг х,ар бир синдроми маълум симптомлар йиғиндисидан
иборат бўлиб, улар ўз навбатида бир-бирига чалкашиб кетади, турли
босқичларда
бири
иккинчисига
ўтади.
Сезишнинг
объектив
ўзгаришларидан ташқари (гипестезия, анестезия, оғриқ., тактил ва мушак-
бўғим сезгилари), уларнинг субъектив бузилиши ташхислашда маълум рол
ўйнайди, булар кягикланиш ва тушиб қолиш хамда у ёки бу белгилар беморда
бир вактнинг ўзида пайдо бўлади.
Кдгикланиш белгиларига оғриқлар ва парестезия киради. Оғриқдар
характери турлича бўлиши мумкин. Кўпинча хар хил даражадаги
«синдирувчи» оғриқлар, уларни беморлар чукур оғриқлар деб
кўрсатишади (суякларда зиркираш). Кўпинча оғриқлар тактил ва харорат
парестезияси билан биргаликда кечади.
Оғриқдарни давомлилиги ҳам бир хил эмас. Улар тўсатдан пайдо бўлиши,
аввал, қисқа хуруж типида, кейинчалик эса, бир неча кун давом этади. Бошқа
х.олларда оғриқ.лар давомли, х.афталаб ва ойлаб безовта килади, кучли,
кучсизлиги алмашиниб туради. Кўпинча, уларнинг таркаш жойларида
гипестезия ёки х.атто анестезия бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |