Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
300 
Битта ёки иккала тўпиқлар силжимасдан синса, У-симон гапс боғлами 
кўйилади, шишлар кайггач айланма гипс боғламига айлантирилади ва 1-
хафта охирида юришга рухсат берилади. Гипс боғламини олиш мудцати битга 
тупик синса - 4 хафта, иккаласи синса -6 хдфта хисобланади. Десто синиши 
силжимаган бўлса, 7-8 хафта бўлиб, ясситовонликнинг олдини олиш учун 
супинатордан фойдаланилади. 
Теридаги жарохатлар репозиция қилишга ва гипс боғлами қўйишга 
имкон бермаса, 
скелет тортма 
қўлланилади. Бундай холларда теридаги 
жарохатлар битгунча ва репозицияни ушлаб туриш учун шишлар кайтгунча 
скелет тортмадан фойдаланади. Скелет тортма катта болдир суягининг дистал 
қисми майдаланиб ёки метаэпифизидан синганда товон суягидан кегай 
ўтказилади. 5-7 кг юк билан болдир ўки бўйлаб тортилади. 4 хдфтадан 
кейин соннинг ўрта қисмига 3-4 ой муддатга гипс боғлами кўйилади. Катта 
болдир суягининг орқа қисми синиб, 1/3 бўғим юзасини копласа, Каплан 
усули билан скелет тортма қилинади (207-расм). 
Фронтал юза бўйича скелет тортиш учун товон суягидан ва катта болдир 
суяги тўпиқлари устидан кегай ўтказилади. Товондан икки томонлама 
тортиш қилинади, болдир ўки бўйича 6-7 кг ва унга перпендикуляр юқорига 
3-4 кг тортилади. Худди шунча оғирлик (3-4 кг) орқага 90° бурчак остида 
тортилади. 4 ҳафтадан кейин тортиш тўхтатилиб, 3 ой мудцатгача гипс 
боғламига алмаштирилади. 
Болдир-ошикбўғимидаги очиқ синишларда муваффакиятсиз репо-
зицияларда, яъни тўпиқларнинг синиб-силжишлари бартараф қилинмаса 
ва катта болдир суяги дистал қисмининг олди (орқаси) синганда ёки 
болдирлараро синдесмоз ажраганда 
жарроушк усулига


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
301 
кўрсатма бўлади. Ички тўпиқнингжойида турмагани сабаби (пронацион 
синишда) юмшок тўкималарнинг интерпозицияси бўлса, ўз атрофида айланиб 
қолиши (ротацион синишда) сабаб бўлади. Синдесмоз ажралиб, болдир 
суякларининг яқинлашмаслига тўлиқ ажралганда ёки кеч репозиция 
қилинса жойига тушмайди. 
Тупик; ва катта болдир суягининг синиқлари остеосинтезида винтлар, 
кегай ва суякдан кдиинган ёки металл штифтлар қўлланилади (208-расм, 
а, г). 
Синдесмознинг ажралиши винтли болтлар билан махкамланади, ташки 
тупик синиши билан кузатилса, ташқаридан пластина ёрдамида қилинади 
(208-расм, 
б, в).
Очик синишларда йиринглаш хавфи туғилса (юмшоқ тўкималарговдг катта 
жародатида кучли ифлосланган бўлса), ичкаридан юбориладиган фиксаторлар 
қўллаш макрадга мувофиқ. эмас. Жарро?у1ик ишлови ўтказилса, репозиция 
кдлиниб, Илизаров аппарата қўйиш ёки теридан бўким оркали кегай билан 
фиксация қилиб тугалланади (208-расм, 
д).
Операциядан кейин кесилувчи гипс боғлами тизза бўғимигача 
кўйилади, шишлар кайтиб, чоклар олингач, доимий айланма гипс боғлами 
кўйилади. Кейинги кузатув консерватив даволашдаги каби олиб борилади. 
Тери оркали юборилган кегайлар 3-4 ҳафтада олиб ташланади, 
ичкаридан кўйилган фиксаторлар синиқдар тўлиқ битгандан кейин олиб 
ташланади. 

Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish