ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
276
лолларда крн томир-нерв тутамининг эзилиши, лат ейиши ва хатто узилиши
кузатилади.
Т а ш х и с. Тўлиқ чикданда оёқ калталашган ва ёзилган бўлади. Тизза
бўғимида милтиксимон (найзасимон) деформация кузатилади, актив харакат
йўқолади. Тизза ости крн томирларини шикастлантириб кўймаслик учун
пассив харакатни аниқлаш керак эмас. Болдирнинг чала чиқишида тизза бир
оз буқилган холатда бўлади. Бўғим деформацияланган, актив харакатлар
йўқолади, пассив харакатлар ўта чекланган бўлади. Икки йўналишдаги
рентгенография ташхисни тасдикдайди. Текширилганда тиззадан пастки
қисмида крн айланиши ва иннервация даражасини аниқлаш лозим.
Даволаш. Крн айланишининг янада бузилиш хавфи борлиги учун
чиқишни зудлик билан наркоз остида солинади. Тўрт бошли мушакни
бўшаштириш учун оёқчаноқ-сон бўшмида букилади. Болдир ўки бўйича
тортилади. Шу пайтда жаррох. сон ва катта болдир суяклари дўнглиги устига
босади ва уларни оёқўки томонга силжитади. Крн томир-нерв тутамини эзиб
қўйиш хавфи борлиги учун бурчакли харакатлар қилиш ман қилинади.
Соннинг юқориги 1/3 қисмигача чукур гипсли боғлам кўйилади. Гемартрозни
даволанади ва гипс боғламини доирасимон айлантирилади. 2-3 хафтадан сўнг
қўлтиктаёк ёрдамида юришга, 6-8 хафтадан кейин оёқда қисман босишга
рухсат берилади. Иммобилизация муддати 2-2,5 ойни ташкил килади.
Кейинчалик даволаш тактикаси йўлдош шикастларга боғлиқдир.
Тизза допдогининг травматик чидиши.
Тизза крпкогининг ЧИҚИШИНИ
3 хил тури тафовут қилинади:
1.
Ёнга чиқиш, бунда тизза қопқоғининг ташқарига, камдан-кам
ичкарига силжиши кузатилади. Тизза қопқоғи ташқарига чиқишига
тизза бўғимининг вальгусли деформацияси ҳамда сон ташки дўнгининг
ривожланмаганлиги ва тизза копкокининг латеропозицияси сабаб
бўлиши мумкин.
2.
Торсион ёки ротацион чиқиш, бунда тизза қопқоғи вертикал
ўки бўйича буралади. Тизза крпкркининг бўғим юзаси йўналишига
караб ташки, ичхи ва олдинги торсион чиқишлар фарқданади. Олдинга
чиқиш камдан-кам учрайди.
3.
Вертикал чиқиш. Тизза қопқоғининг хусусий бойлами ёки тўрт
бошли мушак пайининг кўндаланг тўлиқ узилиши хисобига вертикал
чиқиши бўғим ёригига кириши билан кузатилади. Бунда тизза қопқоғи
хрли ётган учи билан горизонтал ўкатрофида орқага бурилади.
Т а ш х и с. Оғриқли синдром яккол кўринади. Ёнга чикишларда оёқ тизза
бўғимида бир оз буқилган бўлади, торсионларда эса ёзилган бўлади. Харакатлар
ўга чекланган ёки умуман йўқолади. Тизза қопқоғи ёнга силжиганлиги
кузатилади, ёки бўғимнинг олдинги юзасида унинг қирраси аниқланади. Тўрт
бошли мушак таранглашган бўлади. Бўғим кўндаланг (ёнга чиқишларда) ёки
олдинги-орка (торсион чиқишда)
Do'stlaringiz bilan baham: |