ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
230
шикастланмаган елка устигача гипсли боғлам билан фиксация қилинади.
Қўлни Кефер, Шпитци усулида фиксация қилиш иккинчи марта
сурилмаслигига кафолат бермайди. Маркс, Фонарев, Риден усулидаги
иммобилизацияни болалар ёмон ўтказадилар (149-расм). Чакалокларда
бўлакларининг узунасига 2-3 см гача, эни бўйича — суякнинг тўлиқ
кўндалангига, 30°дан ошмаган бурчак остида сурилишлар йўл кўйса
бўладиган сурилишлар хисобланади. Каттарок ёшдаги болаларда
бўлакларнинг эни бўйича 1/2 диаметргача сурилиши, 10°гача бурчак
деформацияси йўл кўйса бўладиган хисобланади. Ўрта ва катта ёшдаги
болаларда кийшик ва винтсимон синишларда бўлаклар репозицияси махаллий
анестезия остида (1 йил умрга 1 мл дан 0,25% новокаин эритмаси)
ўтказилади ва танадан узоқлаштирувчи шинада лейкопластер билан
тортиб кўйилади. Кўндаланг синишларда бўлаклар репозиция қилингандан
сўнг кафт суякларининг бошчаларидан то елка устигача гипсли боғлам
кўйилади. Елканинг диафизар синишларини Колдуэлл, Охотский бўйича
функционал даволаш яхши натижа бермайди, чунки оғриқ.босилгандан
сўнгтайинланган харакат тартибига риоя килмайдилар. Иммобилизация
муддати синиш характерига бўлакларнинг кай даражада сурилганига
боғлиқ.. Суякнинг суяк устки пардасининг остидан сурилмаган
синишлари 3 хафтага фиксация қилиниши шарт. Репозициядан сўнг 25-30
кун ўтгач гипс боғлами ечилади. Қўл фиксацияси 4-6 х.афтадан
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
231
кейин тикланади. Билак нервига шикаст етганда ва юмшоқтўқималар суяк
бўлаклари орасига кириб қолганда жаррохлик амалиёти ўгказилади.
Остеосингез учун Киршнер кегайларидан фойдаланилади.
Елка суяги дистал бўлимининг синиши.
Болаларда жуда кўп учрайди
ва даволаш гоят қийин кечади. Оғир асоратлар ва қониқарсиз натижалар
сонининг кўплиги бу суяк сегментининг ўзига хос анатомик тузилишига,
врачлик тракциясини ва репозициянинг техник усулларини қўллашни
яхши билмасликка боғлиқ..
Халқаро анатомик номенклатурага асосланиб, Г.А.Баиров таклиф қилган
синишлар таснифи елка суяги дистал бўлими шикаст-ланишларининг
хамма турларини клиник кўриниши бўйича фарқ. киладиган ва даволашда
махсус ёндашувни талаб этадиган гурухларга бўлади (150-расм). Б ў ғ и м
ичида содир бўлган синишлар (суяк бўғим капсуласи билан чекланган
участка шикастланди ёки синиш юзаси бўғимга метафиз томондан киради)
ва б ў ғ и м о л д и даги синишлар (синиш юзаси бўғим халтаси ёпишадиган
жойдан бевосита яқиндан ўтади ва бунда патологик жараён капсула-бойлам
аппаратига жалб этилади) тафовут қилинади.
Бўғим ичида синишларга елка суягининг дўнглараро синиши, тугрик
эпифизеолизи, елка суягининг бошеимон дўнглиги ва блоки синиши
киради. Бўғим олдидаги шикастланишлар дўнг устининг синиши ва дўнг
усти тепасининг синишини бирлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |