ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
209
Агар бир моментли репозиция яхши натижа бермаса, тирсак суяги
бўлакларини тўғрилашга ва остеосинтез қилишга киришилади. Билак суяги
бошчасини билакни тортиб туриб, бошчасини босиб консерватив йўл билан
тўғрилашга уриниб кўрилади. Сўнгра тирсак суяги металло-остеосинтез
қилинади. Агар билак суяги тирсак бўғимидаги харакатларда ва билакнинг
супинацион-пронацион харакатларида чиқиб кетса, жаррохлик амалини шу
ерда тўхтатилади. Агар бошча жойида ушлаб турилмаса, уни очиқ усулда
тўғриланади ва билак суяги бошчаси хамда тирсак суяги орқали кўндаланг
ўтказилган Киршнер кегайи билан фиксация қилинади. Кегай 3-4хафтага
кўйилади. Катта ёшдаги одамларда билак суягининг эски чиқишларида уни
резекция қилиш керак Гипсли боғлам 6-8 хафтага кўйилади. Мех.нат
крбилияти 8-10 хдфтадан сўнг тикланади.
Монтеджи туридаги ёзиладиган синишда билак суяги бошчаси ва тирсак
суяги бўлакларини қўлда ёки дистракцион аппарат ёрдамида тўғрилаш
мумкин. Супинация холатидаги билак тирсак бўғимида 90°гача буқилган.
Ёрдамчилар бармоқларни пастга тортадилар ва елкадан карши томонга
харакат киладилар. Репози-цияни билак суягини олдиндан орқага I бармоқ.
билан босиб, унинг бошчасини тўғрилашдан бошлайдилар. Жаррох.
тирсак суяги проксимал бўлагининг дистал учига худди шу йўналишда
таъсир кўрсатади. Репозициядан кейин қўлнинг кафт-бармоқ.бўғимларидан
то елканинг учдан бир юқори қисмигача гипсли боғлам куйилиб, гипс
кртгунча билакнинг супинация холатидаги оғирлик сақланиб турилади.
Гипс куриётган пайтда билак суяги бошчасини яна бир босиб кўрилади. 2-3-
кундан бошлаб, бармоқларда ва елка бўғимида актив ҳаракатлар қилиш
тайинланади. Бемор иммобилизациянинг бутун муддати мобайнида билак
мушакларини бир маромда ритм билан к;искаришини бажариши шарт. 4-5
хафта ўтгач, гипсли боғлам ечилади, билакни пронация ва супинация
ўртасидаги ўртача холатга ўтказилади, уни янги боғлам билан фиксация
қилинади. Иммобили-зацияни репозиция пайтидан бошлаб, 8-12 хафтагача
давом эттири-лади. Боғлам ечилгандан кейин физиотерапевтик муолажалар
ва тирсак ҳамда билак-тирсак бўғимларида, албатта, актив ва пассив
харакатлар қилиш буюрилади. Кўпинча, х.алкасимон бойлам ва юмшоқ
тўқималар интерпозициясида бўлгани каби билак суяги бошчасини ва
тирсак бўлакларини бир моментли тўғрилашнинг иложи бўлмаса, чиқишни
жойига солишни ва бўлаклар репозиция-сини жаррохлик усули билан
амалга оширилади.
Жаррохлик амалини кафт суяклари бошчаларидан то елканинг учдан бир
юқори қисмигача 8-10 хафта муддатга гипсли боғлам қўйиш билан
тугалланади. Консолидация секин ўтадиган бўлса, иммобилизация муддати
12-14 хафтагача, яъни тирсак суяги тўла битиб кетгунча узайтирилиши
мумкин. Мехнат крбилияти 12-16х.афта ўтгач тикланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |