«Тасдиқланди»



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana29.05.2022
Hajmi0,51 Mb.
#618023
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
nizom

б) Тингловчилар.
 
3.10. Университетда ўрнатилган тартибда малакасини ошираётган 
шахслар тингловчилар деб ҳисобланади.
в) Таянч докторантура ва докторантурада таҳсил олувчилар
мустақил тадқиқотчилар. 
3.11. Тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси 
ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси олиш учун олий ўқув 
юртидан кейинги таълим тизимидаги институтларга қабул қилинганлар таянч 
докторантура ва докторантурада таҳсил олувчилар ҳисобланади. 
3.12. 
Ўрнатилган 
тартибда 
мустақил 
тадқиқотчи 
сифатида 
расмийлаштирилган, фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёки фан доктори 
(Doctor of Science) илмий даражаси олиш учун илмий-тадқиқот ишларини 
бажараётган шахслар мустақил тадқиқотчи ҳисобланади. 



3.13. 
Уларга қўйиладиган малакавий талаблар Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари: Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор, 
фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қонун ости ҳужжатлари, Олий ва 
ўрта махсус таълими вазирлигининг қонун ости ҳужжатлари асосида 
белгиланади. 
3.14. Университетда педагог ходимлар таркиби, илмий ходимлар
муҳандислик-техника, маъмурий-хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув-ёрдамчи ва 
бошқа хизматчилар лавозимлари мавжуд. 
3.15. Педагог ходимлар лавозимларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сонли 
қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог 
ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги 
Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади. 
Факультет декани вазирлик билан келишилган ҳолда таълим муассасаси 
ректорининг буйруғи асосида тайинланади. 
Олий таълим муассасасининг проректорлари ректор тавсиясига кўра 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда
тайинланади.
3.16. Университетнинг педагог ходимлари ва илмий ходимлари қуйидаги 
ҳуқуқларга эга: 
- белгиланган тартибда университет ва факультет Кенгашларига сайлаш 
ва сайланиш; 
- университетнинг фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама 
қилишда иштирок этиш; 

университетнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув ва илмий 
бўлинмаларнинг хизматларидан, шунингдек, ижтимоий-маиший, тиббий ва 
бошқа бўлимлар хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш; 
- ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг 
юқори сифатини таъминловчи илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш; 
- университет маъмуриятининг буйруқ ва фармойишлари юзасидан 
қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш; 
- қонунчиликда белгиланган тартибда вакант лавозимларга эълон 
қилинган танловларда қатнашиш; 
- ўзлари ишлаётган кафедра, факультетдан ташқари бошқа факультет, 
кафедра, ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаш (асосий иш жойи билан 
келишилган ҳолда); 
- хорижий ҳамкасбларнинг соҳага доир илмий ва ўқув-услубий
адабиётлари билан танишиш ва улар билан фикр алмашиш; 
- ўз фани бўйича сифатли дарсликлар ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш; 
- назарий билимларини, амалий тажрибасини, илмий тадқиқот олиб 
бориш услубини, педагогик маҳоратини такомиллаштириб бориш; 
- талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; 
- грантлар, илмий лойиҳалар, хўжалик шартномаларида иштирок этиш
- Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига оид қонунчилигида 



белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш. 
3.17. Университетнинг педагог ходимлари ва илмий ходимларининг 
мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: 
- университет таълим тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ва технология 
интизоми, университет Устави, Ички меҳнат тартиби ва одоб-ахлоқ 
қоидаларига қатъий риоя қилиш, хизмат вазифаларини виждонан бажариш ва 
ўз шаънига доғ туширмаслик; 
- иш жараёнида мулоқот қиладиган муассаса ходимлари, талабалари ва 
бошқа шахслар билан хушфеъл муносабатда бўлиш; 
- иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш, ҳар йили 
тасдиқланадиган шахсий иш режаси асосида ўқув-услубий, илмий ва 
маънавий-маърифий ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш; 
- ўқув юкламалари ҳажмини, ўқув-услубий, илмий, ўқув-ташкилий 
ишларни тасдиқланган шахсий иш режаси асосида бажариш; 
- дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа ўқув абадиётлар, илмий мақолалар, 
монографиялар ёзиш;
- тарбиявий ишларни олиб бориш, талабалар билан маънавий-маърифий 
ишларда, шу жумладан, дарсдан ташқари вақтларда ўтказиладиган 
тадбирларда бевосита иштирок этиш; 
- Кенгаш томонидан тасдиқланган кафедра илмий мавзуларида иштирок 
этиш; 
- ўз малакасини мунтазам равишда ошириш; 
- академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ҳамкорликда янги 
авлод ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар яратишда иштирок этиш; 
- академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида очиқ ва муаммоли 
машғулотлар ҳамда “мастер-класс”лар ўтказиш; 
- ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизими муассасаларида 
ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларида иштирок этиш
- ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизими муассасаларида замонавий 
ахборот-коммуникация ҳамда педагогик технологиялар асосида таълим 
сифатини оширишга кўмаклашиш; 
- меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш 
санитариясига доир қоидаларига риоя қилиш; 
- университетнинг мол-мулкини авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш; 
- иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий моддий зарарни қоплаш; 
- университет жамоатчилик ишларида қатнашиш; 
- педагогик ва илмий жараённинг самарадорлигини таъминлаш; 

замонавий цивилизация ва демократия шароитида таълим 
олувчиларнинг танлаган йўналиши (мутахассислиги) бўйича юксак касбий 
тайёргарликни, меҳнатга бўлган қобилиятни шакллантириш; 
- чет тиллари ва ахборот технологияларидан саводхонлигини ошириб 
бориш; 
- таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий 
қобилиятни шакллантириш; 



- ўзига бириктирилган шогирдлар билан илмий, маънавий-маърифий, 
тарбиявий ишларни амалга ошириш;
- ўзининг одоби, маданияти, маънавий савияси билан ўрнак бўлиш; 
- кийиниш маданиятига риоя этиш; 
- республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда рўй 
бераётган янгиликлардан хабардор бўлиш; 
- ректорат, факультет, кафедра томонидан ташкил этиладиган маданий, 
маънавий, маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш; 
- ўзи ўқитадиган фан дастурини мунтазам фан ва техника ютуқлари 
асосида бойитиб бориш
- дарсларни юқори савияда ўтиш; 
- фан йўналишига тегишли янги манбаларни топиш ва улар билан 
талабаларни таништириб бориш; 
- ҳар ўқув йили бошлангунга қадар ўзи ўқитадиган фан(лар)нинг ишчи 
ўқув дастури, календарь режаси ва рейтинг назоратлари жадвалини ишлаб 
чиқиш ва кафедра мажлисида тасдиқлаш; 
- рейтинг тадбирларини ўз вақтида ўтказиш; 
- талабалар билимини холисона баҳолаш; 
- янги педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш; 
- илмий салоҳият ва педагогик маҳоратини ошириш; 
- талабалар илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; 
- хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш 
ҳамда пуллик таълим ва сервис хизматларини кўрсатиш; 
- олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол 
қатнашиш; 
3.18. Ушбу Устав, университетнинг Ички тартиб ва одоб-ахлоқ 
қоидалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигида
назарда тутилган мажбуриятларни бузгани тақдирда педагог ходимга 
нисбатан Меҳнат кодексига мувофиқ интизомий жазо чоралари кўрилиши 
мумкин. 
Интизомий жазога тортилган педагог ходимларга иш берувчи томонидан 
ҳайфсан берилганда бир йил муддатгача қонунда белгиланган имтиёзлардан, 
мукофот пулларидан ва рағбатлантиришлардан маҳрум этилади. Меҳнати, 
одоб-ахлоқи билан жамоанинг ишончини қайта оқласа ходимнинг 
илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари 
илтимосномасига кўра бир йил ўтмасдан олдин ҳам ректорнинг буйруғи 
билан хайфсан олиб ташланиши мумкин. Интизомий жазога тортилаётган 
педагог ходимлар ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва 
адолатлилиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
университет ректори, вазирлик ёки судга мурожаат этиши мумкин. 
Интизомий жазо чоралар педагог ходимларнинг касаллик ёки таътилда 
бўлган вақти ҳисобга олинмаган ҳолда хатти-ҳаракат аниқлангандан сўнг бир 
ойдан ва хатти-ҳаракат содир этилганидан сўнг олти ойдан кечиктирилмай 
қўлланилади. Педагог ходимларнинг меҳнат таътиллари, касаллик пайтида 


10 
ёки ҳомиладорлик ва туғиш ҳолати билан боғлиқ бўлган таътил пайтларда 
педагог ходимларга интизомий жазо чораларини кўриш ман этилади. 
3.19. Университет педагог ходимлари ва талабаларининг чет эл хизмат 
сафарларига бориши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда амалга оширади. 
3.20. Университетда педагог-ходимларнинг уч йилда камида бир 
маротаба малакасини оширилиши таъминланади. 
3.21. 
Университет 
ходимларининг 
ҳуқуқ 
ва 
мажбуриятлари 
университетнинг Ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда лавозим 
йўриқномалари билан белгиланади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish