М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


Тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

Тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар 
Жорий операциялар ҳисоби билан капитал ҳаракати ҳисобининг ўзаро 
алоқаларини умумлаштирсак, унинг макроиқтисодий кўриниши қуйидагича 
бўлади: 
У = С + И +Г + Xн; 
У - C - Г = C + И + Г + Xн - (C + Г); 
Сн = И + Xн 
(1 - С) + Xн = 0 (эгилувчан валюта курси режимида, марказий банк 
аралашмаган шароитда). 
Бу ерда: 
Сн - миллий жамғариш; 
(1-С) 

миқдори ички инвестицияларнинг ички жамғармаларидан 
ортиқчалигини кўрсатади ва капитал ҳаракати ҳисоби қолдиғини билдиради. 
Асосий макроиқтисодий айниятга кўра жорий операциялар ва капитал 
ҳаракати ҳисоблари бир-бирига тенглашади: 
X - М = Xн = - (И - С) = С - И 
ташқи баланс ички баланс 
Бу шуни билдирадики, тўлов балансининг жорий операциялар бўйича 
камомади капиталнинг соф оқиб келиши ҳисобига молиялаштирилади. 
Г X н < 0 - > X - М < 0 - > X < М ; 
И - С > 0 - И > С - > xориждан капитал киритилиши. 
Агарда инвестициялар (И) миллий жамғармалардан кўп бўлса (И > С), 
ортиқча 
инвестициялар 
xориждан 
олинадиган 
қарз 
ҳисобига 
молиялаштирилиши лозим. Бу қарзлар мамлакатга товар ва xизматларни 
экспорт қилишга нисбатан уларнинг кўпроқ импорт қилинишини 
таъминлайди (М >X). Яъни, соф экспорт манфий қолдиққа (Xн<0) эга 
бўлади. Мамлакат xалқаро жараѐнга қарздор бўлиб қатнашади. 
Жорий операциялар мусбат қолдиққа эга бўлганда, ортиқча 
маблағлардан xорижга инвестиция қилишда ѐки xориждан кўчмас мулк сотиб 
олишда фойдаланилади. 
Давлатлар расмий заҳиралар ва қарзлар ҳисобига қоплаш қобилиятига 
эга бўлмаган, тўлов балансининг катта даврий тақчиллиги бўлган ҳолларда ўз 
валюталари девалвациясини амалга оширишлари мумкин. Бу импортнинг 
физик ҳажми кўпайишига ва оқибатда мамлакатда xорижий валюта 


120 
тушумининг ўсишига олиб келади ҳамда тўлов баланси камомади 
тугатилади
79

Тўлов балансини тузиш тамойилларига кўра у доимо баланслашган 
бўлади. Манфий ѐки мусбат қолдиқ тушунчаси фақатгина тўлов балансининг 
алоҳида қисмларига тааллуқли. Шу билан бирга, тўлов баланси қолдиғининг 
миллий иқтисодиѐтга таъсири амалиѐтда бир xил тавсифланмайди. 
Иқтисодий сиѐсат мақсадларидан келиб чиққан ҳолда тўлов балансининг 
мусбат қолдиғи ҳам, манфий қолдиғи ҳам ижобий ѐки салбий деб 
баҳоланиши мумкин. 
Тўлов баланси ҳолатига баҳо беришда савдо баланси қолдиғи, жорий 
операциялар баланси қолдиғи, капитал ҳаракати ва молия баланси қолдиғи 
ҳамда расмий ҳисоб китоблар баланси қолдиғи алоҳида таҳлил этилади. 
Савдо баланси қолдиғи ўзгаришига баҳо беришда бу ўзгаришлар қайси 
омиллар таъсирида рўй берганлиги эътиборга олинади. Масалан, манфий 
қолдиқ экспортнинг қисқариши ҳисобига рўй берган бўлса, бу ҳолат миллий 
иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлилиги пасайганлигидан далолат бериши ва 
негатив ҳодиса деб қаралиши мумкин. Лекин бу ҳолат мамлакатга тўғридан-
тўғри инвестициялар оқими кўпайиши ҳисобига импортнинг ўсиши 
натижасида рўй берган бўлса, миллий иқтисодиѐтнинг заифланиши далолати 
сифатида қаралмайди. 
Жорий операциялар ҳисоби баланси, одатда, тўлов балансининг 
маълумот берувчи қолдиғи деб қаралади. Чунки бу ҳолда ички иқтисодий 
сиѐсатни чекловчи ташқи иқтисодий омил ҳисобланиши билан бирга 
мамлакатнинг молиялаштиришга бўлган эҳтиѐжини белгилайди. Жорий 
операциялар ҳисоби балансининг мусбат қолдиғи мамлакатнинг бошқа 
давлатларга нисбатан нетто кредитор эканлигидан далолат беради. Аксинча, 
манфий қолдиқ (яъни, жорий операциялар ҳисоби балансининг тақчиллиги) 
мамлакатнинг товарлар ва xизматлар нетто-импорти учун тўловларни амалга 
оширишга ва трансферт тўловларини молиялаштиришга мажбур бўлган соф 
қарздорга айланганлигини англатади.
Амалда жорий тўлов балансининг мусбат қолдиғига эга мамлакат 
миллий 
{X н > 0 - > X - М > 0 —>X>М; 
И - С < 0 - И < С -> xорижга капитал чиқарилиши 
Тўлов баланси таҳлили жамғармаларнинг бир қисмини ички 
жамғаришга йўналтириш ўрнига мамлакат ташқарисига инвестициялайди. 
Капитал ҳаракати ва молия баланси қолдиғи жорий операциялар 
баланси ҳолатининг ойнадаги акси ҳисобланади. Чунки у реал ресурслар 
оқимини кўрсатади. Шунингдек, жорий операциялар баланси ҳолати қисман 
«Соф xатолар ва четда қолдиришлар» моддасига тўғри келади. 
Расмий ҳисоб-китоблар баланси қолдиғи тўлов баланси умумий 
(Якуний) 
қолдиғининг 
кенгроқ 
тарқалган 
номланиши 
бўлиб, 
79
Д.Қ.Аҳмедов, А.Э.Ишмухаммедов, Қ.Х.Жумаев, З.А.Жумаев. Макроиқтисодиѐт. Дарслик. – Т., ТДИУ, 
2004, 240 бет. 


121 
норезидентларнинг мамлакатга нисбатан ликвидли талаблари кўпайиши 
(камайиши) дан ѐки xорижий ликвидли активлардаги мамлакат расмий 
заҳираларининг кўпайиши (камайиши) дан далолат беради. Бу қолдиқ 
«Заҳира активлари» моддасидан бошқа барча моддаларни қамраб олади. 
Қайд қилинган валюта курслари шароитида (1979 йилга қадар) расмий 
ҳисоб-китоблар ҳолатига катта аҳамият берилар эди. Чунки унинг 
тақчиллиги мамлакатнинг бошқа давлатлар олдидаги мажбуриятлари 
ортганлигини (ѐки заҳираларининг камайганлигини) англатгани ҳолда 
валюта курсининг барқарорлигига таҳдид солар эди. Сузиб юрувчи валюта 
курсининг киритилиши умумий тўлов баланси тушунчасини йўққа чиқарди, 
расмий заҳиралар динамикаси эса нафақат расмий ҳисоб китоблар 
қолдиғининг оқибати, балки тўлов балансининг бошқа бўлимларда ҳисобга 
олинган оқимларидаги ўзгаришларнинг сабабчиси ҳам бўлиб қолди. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish