М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


Миллий ҳисоблар тизимини асосий агрегатлари



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
5.2. Миллий ҳисоблар тизимини асосий агрегатлари. 
Моддий ишлаб чиқариш соф маҳсулот (МИСМ) марказий режа асосида 
ѐтувчи ҳаражат-маҳсулот жадвалидан келиб чиққан. МИСМ ва ЯИМ 
орасидаги фарқ шуки, МИСМ таркибига амартизация ва номоддий хизмат 
секторига қўйилган қийматнинг маълум қисми қўйилмайди. МИСМ 
таркибига моддий ишлаб чиқариш маҳсулотининг тақсимоти билан боғлиқ 
хизмат киради, масалан, транспортировка, сақлаш ва маркетинг. Бундай 
хизматларга моддий ишлаб чиқариш жараѐни ―давоми деб қаралган. Бундан 
ташқари МИСМ таркибига ишлаб чиқариш жараѐнида қўшимча 
қўшиладиган ресурслар таркибига кирмасада МИСМдан чиқариб 
ташланмаган. Шу билан бир вақтда авваллари марказлаштирилган 
режалаштириш қўлланилган турли мамлакатларда номоддий хизматлар 
орасида қайсилари кириши амалиѐтда турлича ҳал қилинган
74

Корхона яратган қўшилган қиймат ишлаб чиқариш ҳажми билан 
оралиқ истеъмол фарқига тенг. ЯИМни барча ишлаб чиқариш бирликлари 
қўшилган қиймати суммаси каби олиш мумкин. ЯИМни яна бозор 
баҳоларида ва (омилларни) қийматлари бўйича ўлчаш мумкин. Кейинги усул 
даромадларни ўлчаш билан боғлиқ. У ялпи қўшилган қийматдан солиқлар 
минус ишлаб чиқариш субсидияси айрилганига тенг бўлган ихтиѐридаги 
натижаниберади[6]. ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) = ҳамма омиллар 
даромадларнинг суммаси (даромадларга солиқларни тўлашдан илгари) 
=W+OS (1) ЯИМ (бозор баҳолари бўйича) = ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) 
ITS 
W=OS+ITS (2) 
Бу ерда: W – ишчиларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни жамловчи 
кўрсаткич; 
OS – ишлаб чиқариш бирликлари жорий операциялардан олган янги 
фойда; 
ITS – субсидиялар чиқариб ташланган билвосита солиқлар; 
Мамлакат иқтисодиѐтининг ҳолати ва ривожланишини иқтисодиѐтни 
ҳамда унинг энг муҳим секторлари ва соҳаларини тавсифловчи кўрсаткичлар 
муайян даражасидан фойдаланган ҳолда баҳолаш ва таҳлил қилиш мумкин. 
Бу биринчи навбатда, МҲТ макроиқтисодий кўрсаткичлари – ЯИМ, ЯМД, 
74
Н.М.Махмудов. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанидан ўқув услубий мажмуа. Т., ТДИУ, 2017 
йил. 


101 
МД, ТЯМД, шунингдек, умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлган, асосий 
иқтисодий кўрсаткичлар деб номланувчи бошқа муҳим индикаторлардир
75

Бундай кўрсаткичлар қаторига қуйидагилар киради.. 
Биричидан, мамлакат ЯИМнинг жорий нархлар бўйича миллий валютадаги 
ҳажмлари ва ҳажмларининг индекслари., 
Иккинчидан, асосий харажатлар бўйича ЯИМ таркиби., 
Учинчидан, ЯИМнинг муайян йил нархларидаги ҳажмлари ва ҳажмларининг 
индекслари., 
Тўртинчидан, реал ЯИМ миқдори ва динамикаси., 
Бешинчидан, иқтисодиѐт асосий тармоқлари ва секторларининг агрегатга 
доир етакчи кўрсаткичлари, хусусан саноат ишлаб чиқариши ѐки ишлов 
берувчи саноат маҳсулоти сотувларининг ҳажмлари ва ҳажмларининг 
индекслари., 
Олтинчидан, ишсизлик даражасининг стандарт кўрсаткичлари., 
Еттинчидан, фоизли қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли банк 
кредитлари., 
Саккизинчидан, муомаладаги пул массасини тавсифловчи пул агрегатлари 
(М1, М2, М3) ва уларнинг динамикаси., 
Тўққизинчидан, қурилиш ҳажмлари., 
Ўнинчидан, ички савдо., 
Ўн биринчидан, иш ҳақи ва даромадлари., 
Ўн иккинчидан, миллий валюта курси., 
Ўн учинчидан, ташқи савдо ва тўлов баланси. 
Ушбу кўрсаткичлар реал секторни таҳлил қилиш предмети ҳисобланади. 
Юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиѐтининг 
ҳолатини тўғри ва аниқлик билан баҳолаш, унинг ривожланишини асосли 
тарзда прогноз қилиш имконини беради. Албатта, янада изчил ва чуқур 
таҳлил қилиш иқтисодиѐтнинг асосий секторларидаги вазиятни ўрнатишни 
талаб қилади. Асосий вазифа молиявий ва пул – кредит соҳасини таҳлил 
қилишдан иборат, лекин асосий иқтисодий кўрсаткичлар ягона тизимнинг 
қўлланиши маълумотларнинг таққосланишини, вақтга кўра ва турли 
мамлакатлар бўйича қиѐсий баҳолаш имкониятини таъминлаган ҳолда буни 
бир хил тарзда амалга ошириш имконини беради.
Мамлакат иқтисодий аҳволини янада батафсил таҳлил қилиш 
қўшимча кўрсаткичларни жалб қилишни ва таҳлилий ҳисоб-китобларни 
амалга оширишни талаб қилади. Миллий иқтисодиѐтнинг ҳолатини ва 
ривожланишини МҲТ макроиқтисодий кўрсаткичлари асосида таҳлил 
қилиш, биринчи навбатда, уларнинг тақдим эътилган даврдаги динамикасини 
ўрганиш ва баҳолашни назарда тутади. Бу ҳол иқтисодий ўсиш, шунингдек 
75
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


102 
ЯИМ бўйича ҳам, унинг асосий таркибий қисмлари бўйича ҳам стагнация 
ѐки иқтисодий пасайиш ҳақида фикр билдиришга асос бўлади
76
.
Миллий 
иқтисодиѐт 
ривожланиши 
жараѐнларида 
турли 
макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасида маълум пропорциялар ѐки тенглик 
таъминланиши лозим. Пропорция атамаси айнан тенгликни эмас, балки, бир 
бутунга кўра унинг бўлаклар нисбатини, ѐки шу бўлаклар ўртасидаги 
нисбатни билдиради. Бунга мавзуимиз ЯМТД (ялпи миллий тасарруфдаги 
даромад) нинг Якуний истеъмол ва миллий жамғаришга бўлинишини мисол 
қилиб келтириш мумкин. 
Шу билан бирга иқтисодиѐтда мувозанат бўлиши учун айрим 
кўрсаткичларнинг айнан тенг бўлиши талаб этилади. Турли макроиқтисодий 
кўрсаткичлар ѐки кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасида мавжуд бўладиган, ѐки 
мавжуд бўлиши иқтисодий қонуният ҳисобланган ўзаро тенгликка 
макроиқтисодий айният дейилади. 
Xаражатлар 
ва 
даромадлар 
кўринишида 
ҳисобланган 
ЯИМ 
кўрсаткичларининг ўзаро тенглиги асосий макроиқтисодий айният 
ҳисобланади. 
Y= C+ I + G + Xn 
Иккинчи бир макроиқтисодий айният инвестициялар ва жамғармалар 
ўртасидаги тенглик ҳисобланади. 
Инвестициялар миқдори мамлакатдаги жамғармалар миқдорига боғлиқ 
бўлади.
Бу икки кўрсаткич ўртасидаги тенгликка эришиш макроиқтисодий 
барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир. 
Агарда, миллий иқтисодиѐт ташқи дунѐ билан ҳеч қандай алоқага эга 
эмас (Xn = 0) ва давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви нольга тенг (G = О) деб 
фараз қилинса, ЯИМ орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ШТД 
(шаxсий тасарруфдаги даромад) га тенг бўлади. Яъни: 
ЯИМ = ШТД = С + С айни пайтда:ЯИМ = С + И 
Бу ерда макроиқтисодий айният қуйидаги кўринишга эга бўлади: 
С + И = С + С ѐки И = С 
Ушбу айниятдан кўриниб турибдики, уй xўжаликларининг жамғаришга 
бўлган истаклари тадбиркорликнинг инвестициялаш xоҳишларига қанча мос 
тушса, унда даромадлар ҳажми (C+С) ва ялпи xаражатлар (И+C) ҳажми 
тенглигига ѐки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш 
имконияти шунча кўпаяди. 
Айтайлик, мамлакат иқтисодиѐти очиқ, яъни экспорт-импорт алоқалари 
йўлга қўйилган бўлсин, шунингдек солиқ солиш ва трансферт тўловлари 
кўринишида давлат аралашуви ҳам мавжуд дейлик. Бундай ҳолатда 
жамғариш тушунчаси мураккаблашиб, қуйидаги кўринишга эга бўлади: 
С = Сп + Сг + Сx 
Бу ерда: 
76
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


103 
Сп - xусусий жамғармалар; 
Сд - давлат жамғармалари; 
Сx - бошқа мамлакатлар жамғармалари. 
Бунда xусусий жамғармалар даромадлар (У), трансферт тўловлари (ТР), 
давлат заѐмлари бўйича фоизлар йиғиндисидан (Н) солиқлар (Т) ва истеъмол 
(С) xаражатлари йиғиндисини айириш натижасига тенг бўлади. 
Сп = (У + ТР + Н - Т) - С 
Давлат жағмармалари қуйидаги миқдорга тенг бўлади: 
Сг = (Т - Т Р - Н) - Г 
Агар давлат жамғармалари нольга тенг бўлса, давлат бюджети 
мувозанатлашганини, жамғаришнинг манфий миқдори эса бюджет 
тақчиллигини (ВТ) билдиради: 
ВТ = - Сг 
Бу ерда: 
ВТ - бюджет тақчиллиги миқдори. 
Бошқа мамлакатлар жамғармаларини топиш учун ташқи дунѐнинг 
бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадларидан уларнинг бизнинг 
экспортимизга сарфланган xаражатлари айирилади. 
Сx = М - X ѐки Сx = -Xn 
Агар мамлакат экспортга нисбатан кўпроқ импорт қилса, табиийки, 
даромадларнинг бир қисми xорижда қолади ва кейинчалик xорижий 
шериклар ундан мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб 
олишда фойдаланади. 
Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий 
йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади: 
Сп + Сг + Сx = (Y + ТР + Н - Т ) - С + ( Т - Т Р - Н )) - Г + (-Xn) 
ѐки 
Сп + Сд + Сx = Y - С - Г - Xn 
С = C + И + Г - X н - C - Г - X н 
С = И 
Демак, иқтисодиѐтдаги инвестиция xаражатлари нафақат ички 
жамғармалар ҳисобига, балки ташқи дунѐ жамғармалари ҳисобига ҳам амалга 
оширилиши мумкин. Мамлакатда инвесторларга кафолатланган юқори фойда 
олиши учун шарт-шароитлар яратилиши xорижий инвесторлар оқимининг 
ўсишига олиб келувчи муҳим шартлардан биридир. 
Кейнсчилар фикрига кўра, С=И айниятга бозор меxанизмлари 
воситасида тасодифангина эришилади, xолос. Чунки инвесторлар ва 
жамғарувчиларнинг режалари ўзаро мос келавермайди. Шу туфайли давлат 
тўғри иқтисодий сиѐсат юргизиши ва макроиқтисодий барқарорликни 
таъминлаши шарт. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish