191
МАВЗУ-14. ИЛМИЙ-ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТНИ ПРОГНОЗЛАШ
Режа:
14. 1. Илмий тадқиқот натижалари прогнозлаш объекти сифатида.
14.2. Илмий тадқиқот турлари.
14.3. Фундаментал тадқиқотлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари,
самарадорлигини объектив баҳолаш усули ва умумий тадқиқотлардаги
улушининг салмоғи.
14.4. Илмий-техник тараққиѐт жараѐнини прогнозлашнинг
хусусиятлари
ва тамойиллари.
14.5. Инновацион тадқиқот лойиҳалари ва уларнинг натижаларини
прогнозлаш.
14. 1. Илмий тадқиқот натижалари прогнозлаш объекти сифатида.
Фан - техника тараккиѐти - фан ва техниканинг ўзаро бир-бирини тўлдириб,
ривожланиш асосида ишлаб чиқариш
ташкилий даражасининг, технологиясининг, меҳнат
воситалари ва қуролларининг доимий равишда янгиланиб
ва такомиллашиб боришини
таъминлашдир. Илмий-техника тараккиѐти ишлаб чиқаришни ташкил қилишга, ишлаб
чиқариш кучлари элементларига чуқур ўзгариш киритадики, натижада ишлаб чиқариш
муносабатлари хам ўзгаради. Ўтиш даврида илмий-техника тараккиѐтини жадаллаштириш
иктисодиѐтни ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан бири. Ягона техника сиѐсат
илмий-техника инқилоблари ва ютуқлари ижтимоий иктисодий муаммолар
ечимини
умумлаштиради.
Фан-техника фаолияти натижасида фаннинг ишлаб чиқариш кучларига айланиш
жараѐни амалга оширилади, илмий натижалар техник ечимларга айланади, техника,
технология ва материалларнинг янги турлари яратилади ва ўзлаштиради. "Фан-техника
ишлаб чикариш - ишлатиш" ягона мажмуи яратилади. Фаннинг
ишлаб чикариш кучларига
айланиши, фан, техника ва ишлаб чикаришнинг алокаларини кескин жадаллаштиради.
Фан ўз ривожланишида амалиѐтдан ўсиб кетиб, техникавий инқилоб учун шароит
яратади. Ўз навбатида техника ва ишлаб чикаришнинг ривожланиши илмий - тадқиқотлар
ўтказиш ва унинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни жадаллаштиради ва
рағбатлантиради. Фаннинг ишлаб чиқариш кучларига айланиши,
бу фаннинг ишлаб
192
чиқариш кучларининг учинчи элементи эканлигини англатмасдан, балки мехнат
жараѐнида ишчи кучидан унумли фойдаланишини билдиради.
Фан ишлаб чикариш
кучларининг барча элементларини бойитади, жамиятнинг
моддий техника базаси
ривожланишига таъсирини кучайтиради.
Илмий техника тараққиѐти ютуқларидан фойдаланиш қўл меҳнатини
енгиллаштириш омили бўлиб хизмат қилади, унинг доимий такомиллашуви ушлаб
ишчиларнинг моддий таъминланганлик ва маънавий дам олиш имкониятларини
яратади
100
.
Илмий техник тараққиѐти, иқтисодиѐтнинг
моддий техник базасининг
шаклланишига ва унинг асосида илм-фан ва техника ривожланишига замин яратади.
Илмий техника тараққиѐти товар маҳсулотларнинг кенгайиши ва номенклатурасининг
янгиланиши ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот ассортиментига ижобий таъсир кўрсатади.
Санот маҳсулотларининг янгиланиш кўрсатгичи маамлакатнинг ишлаб чиқариш
потенциалини ривожланишини кўрсатади. Илмий техника тараққиѐти таъсирида маиший
хўжалик маҳсулотлари доимо янгиланиб туради, бу билан аҳолининг маиший хўжалик
маҳсулотларига бўлган талаби қондирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: