II б о б
Органик оламнинг ривожланиши
10. М а кр о эв о л ю ц и я , ун и н г далиллари
М акроэволюция. Турлардан янги авлодлар, авлодлардаи янги оилалар
ва ҳокаэолар хосил бўлиш процесси макроэволюция деб аталади. М акро
эволюция тарихан ж уда узо к в а қт оралиғида бўлиб ўтади ва уни бевосита
ўрганиб бўлмайди.
Макроэволюция тур ичида, унинг популяциялари ичида борадиган микро-
эволюциядан ф арк киладиган тур усти эволюциясидир. Бирок бу процесс-
лар орасида мухим ф арқ йўк, чунки макроэволюция процесслари микро-
эволюция процесслари асосида боради. М акроэволюцияда ҳам худди ўша
процесслар, яъни яшаш учун кураш , табиий танланиш ва уларга б о ғл и к
бўлган кирилиб кетиш процесслари таъсир этади. М акроэволю ция хам, худ-
ди микроэволюция сингари, дивергент характерга эга.
Эмбриология далиллари. Умурткалилар умумий план асосида туэил-
ганлиги, бу уларнинг ягона манбадан келиб чикканлигидан далолат бериши
сизга V I I — V I I I синфлар биология курсидан маълум. О рганизмларнинг эм-
брионал ривожланиш ини ўрганадиган эмбриология органиэмлар ўртаси-
даги кариндош лик даражаларини ишончли килиб кўрсатадиган далилларга
эга. О рганиэмларнинг индивидуал ривожланнши (онтогенез) билан эволю-
цион ривожланиш и (филогенез)
ўртасида ўзаро боғланйш борлигини
Ч. Д арвин хам кайд килиб ўтган. Кейинги тадкикотчилар бу боғланишлар-
ни батафсил ўрганиб чикканлар.
Эмбрионларнинг ўхш аш лиги. О рганизмларнинг ж уда кўпчилиги уруғ-
ланган тухумдан ривожланади. Балик, калтакесак, куён, одам эмбриони-
нинг ривожланиш идаги кетма-кет босқичларни кўриб чикайлик. Эмбрион-
ларнинг ажойнб ўхш аш лиги тана ш аклига, думи, кў л -о ё к бош лакгичлари,
халкум нинг икки ёнида жабра халтачалари бўлишига дахлдордир (Т2~1 Бу
боскичларда эмбрионларнинг ички туэилиши кўп ж иҳатдан ўхш аш Оулади.
Уларнинг хаммасида олдин хорда, кейин тоғай умурткалардан иборат умурт-
ка поғонаси, битта кон айланиш доираси бўладиган кон томирлар система
си (худди баликлардагидек, зоология курсини эсланг) юзага келади, буй-
раклар бир хил туэилган бўлади ва хоказо.
Эмбрионлар ривожлана борган сари улар орасидаги ўхш аш лик кама-
йиб, кайси синфга мансуб бўлса, ўша синфларга хос хусусиятлар тобора
а н и кр о к намоён бўла бошлайди. Калтакесак, куён ва одамда жабра хал-
тачалари битиб кетади; одам эмбрионида мияни ўз ичига олган бош бўлими
айникса кучли ривожланади, беш бармокли кўл-оёклар, б ал и к эмбрионнда
эса сузгич канотлар шаклланади ва хоказо. Эмбрионал ривожланиш даво-
Do'stlaringiz bilan baham: |