Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

 
 
Список использованной литературы: 
1.
Игнатущенко Е. И. Инновационная Германия в экономике Европейского 
Союза в эпоху мирового экономического и финансового кризиса // Молодой 
ученый. 2012, №7, С. 78-82.
2.
О. Парпиев Малые инновационные структуры как эффективный 
инструмент 
внедрения 
результатов 
интеллектуальной 
деятельности. 
http://www.intellspheregroup.com/articles_4.html
3.
Салмина О.А. Финансирование инновационной деятельности: мировой 
опыт и российская практика// Успехи современного естествознания, 2008., № 7, 
с. 76.-81
4.
Убайдуллаев С.Н. Экономические институты: возникновение и 
развитие. – Т.: Istiqlol, 2007 – 168 с. 
5.
Усманова Н. Особенности инновационного потенциала в условиях 
модернизации национальной экономики //ж. «Экономический вестник 
Узбекистана», 2014 г., № 4, с. 96-98. 
6.
Холопов А.В. История экономических учений: учебное пособие – 2-е 
изд., доп. – М.: ЭКСМО, 2009, с. 414. 
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ
ВА ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДА
 
Қодирова Фазилат Шукуровна
ф.ф.ф.д.,(PhD)
Инновацион ривожланиш вазирлиги
Янги Ўзбекистонни баро этиш жараёнида хотин-қизларнинг ижтимоий-
сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва 
ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
36
шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг замонавий 
ахборот-коммуникация технлогияларига асосланган дастурий ишланмалари, 
инновацион ғоялари, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти қўллаб-
қувватланмоқда яъни олий ва ўрта махсус таълим тизимида ҳам аёллар, ёш қизлар 
қобилияти ва иқтидорини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. 
Мамлакатимизда аёлга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга. 
Аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда 
бўлишга даъват этишган. Миллий тафаккур ҳар бир халқда кўп асрлар мобайнида 
шаклланади, унинг энг муҳим компонентларидан бири эса аёлларнинг оила ва 
жамиятдаги роли, ёш авлодни тарбиялаш масалалари ҳисобланади. Абдулла 
Авлоний: “Қизлар билим олишга ҳаммадан кўпроқ интилишлари лозим, зеро, бу 
билимлар билан улар келажак авлодни тарбиялайдилар”, - деб ёзган эди. 
Дарҳақиқат, бу масалани ҳал этмасдан тараққиётни тасаввур этиш қийин. 
Ривожланган давлатларда маданиятлилик даражаси хотин-қизларга бўлган 
муносабат ва улар учун яратилган имкониятларга қараб белгиланади. Бу эса 
миллий анъаналарга ва шу билан бирга умумбашарий қадриятларга асосланган 
бўлмоғи даркор. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул 
қилинган “Тараққиёт мақсадларидаги фан, техника ва инновациялар” тўғрисидаги 
резолюцияда ушбу соҳаларда гендер тенгликни таъминлаш масаласи кўтарилган 
бўлиб, бутун дунёда хотин-қизларнинг фан, техника ва инновацион ютуқлардан 
тенг ва тўлақонли фойдаланишларига имкониятлар яратилишига чақирилган. 
БМТ қарорига кўра, 2016 йилдан бошлаб ҳар йили 11 февраль “Илм-фан 
соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” сифатида нишонланади. Бундан 
кўзланган асосий мақсад аёлларнинг илм-фандаги салоҳиятига эътибор қаратиш 
ва қўллаб-қувватлашдан иборат. 
Хотин-қизларнинг илм-фан ва илмий фаолиятдаги ўрнини ошириш ва 
уларнинг инновацион ғояларини, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
37
тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 2020 йил 31 099 нафар илмий 
ходимлар илмий-тадқиқот ва тажриба конструторлик фаолияти билан 
шуғулланган бўлса, уларнинг 39,6 фоизини аёллар ташкил этган. Хусусан: 
12 127 нафар аёлларнинг 16,4 фоизи давлат секторида, 10,2 фоизи 
тадбиркорлик секторида, 73,0 фоизи олий таълим секторида, 0,2 фоизи хусусий 
нотижорат секторда фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 49,6 фоизи Тошкент 
шаҳрида, 50,4 фоизи ҳудудларда фаолият кўрсатмоқда. Илмий фаолият билан 
шуғулланаётган аёлларнинг 3 568 нафари илмий даражага эга бўлиб, уларнинг 
707 нафари фан доктори, 2 412 нафари фан номзоди ва 449 нафари PhD илмий 
даражасига эга ходимлар ҳисобланади. 
Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик фаолияти билан 
шуғулланган аёлларнинг 3 157 нафари табиий фанлар соҳасида 262 нафар фан 
доктори, 650 нафар фан номзоди, 90 нафар PhD, 1 643 нафари техника фанлари 
соҳасида, 2 176 нафари тиббиёт фанлари соҳасида, 607 нафари қишлоқ хўжалиги 
фанлари соҳасида, 2 006 нафари ижтимоий фанлар соҳасида, 3 395 нафари 
гуманитар фанлар соҳасида фаолият кўрсатмоқда. 
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий лойиҳаларни бажариш 
ва янги ишланмаларни яратишда олима аёлларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, илмий лойиҳаларда 
иштирок этиш бўйича 2020 йилда якунланган 1 021 та илмий лойиҳаларнинг 19,9 
фоизи олима аёллар раҳбарлигида бажарилган. Ушбу лойиҳалар доирасида олима 
аёллар томонидан “Scopus” ва “Web of Science” маълумотлар базаларидаги 
индексацияланган илмий журналларда 546 та, маҳаллий илмий журналларда 2 044 
та илмий мақола нашр этирилган ҳамда 74 та интеллектуал мулк объектлари 
(патентлар) рўйхатга олинган. 
Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига 
мувофиқ умумий йиллик молиявий ҳажми 45,4 млрд сўмлик 82 та илмий 
лойиҳалар олима аёллар томонидан бажарилмоқда. Амалга оширилаётган илмий 
лойиҳаларда 696 нафар аёллар иштирок этиб, улар томонидан лойиҳалар 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
38
доирасида тижоратлаштириш салоҳия юқори бўлган янги ишланмалар 
яратилмоқда. 
Республикамизда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, фан-таълим 
ва иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан 
шуғулланаётган хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама 
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Инновацион ривожланиш 
вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 2020 
йилдан буён аёллар учун алоҳида танлов – “Олима аёллар грантлари” 
ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинмоқда. 2021 
йил 5 мартда лойиҳалар танловининг 40-тури доирасида “Олима аёллар 
грантлари” ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон 
қилинди. Ҳозирги кунда танловга тақдим этилган 214 та лойиҳа белгиланган 
тартибда экспертизадан ўтказилмоқда.
2019-2021 йиллар мобайнида вазирликка хотин-қизларнинг инновацион 
ишланмалари ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келиб тушган 
мурожаатларнинг 10 таси тегишли соҳа мутахассислари ва экспертлар томонидан 
танлаб олиниб, амалиётда жорий этиш ҳамда молиялаштириш учун қабул 
қилинган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун Инновацион ривожланиш ва 
новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 9,4 
млрд сўм ажратилди. 
Хулоса қилиб айтганда, хотин-қизларнинг инновацион ғояларини, 
ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг амалий 
натижаларига эриш учун олима аёлларни хорижий нуфузли илмий марказлар ва 
университетларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилмоқда. 
Шунингдек, стартап лойиҳалар танловларида ҳамда хорижий давлатларга 
стажировкага юборилаётган ёш олимлар орасида ҳам хотин-қизларнинг сонини 
кўпайтириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Яъни Янги Ўзбекистон шароитида аёл, 
қизларнинг таълим соҳаси ва илм-фандаги ўрнини кенгайтириш, келажакда 
уларни илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятга янада кенг жалб қилиш, 
халқаро миқёсда аёл-қизларнинг илм-фандаги фаоллигини ошириш, ахборот 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
39
технологиялар соҳасида улушини ошириш, олималар илмий-инновацион 
фаолияти билан боғлиқ хориж тажрибасини ўрганиш масалаларига эътибор 
қаратиш долзарб аҳамият касб этмоқда. 
Ёш олималарни турли фан соҳаларида ўз интеллектуал салоҳиятларини 
намойиш этишларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни 
мақсадли тайёрловчи таянч докторантура ва докторантура катта аҳамият касб 
этмоқда. Бугунги кунда республикада мавжуд олий ўқув юртидан кейинги таълим 
институтлари илмий салоҳиятни юксалтириш, таълим самарадорлигини ошириш 
ҳамда илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштиришга 
хизмат қилмоқда. 
Олима аёлларимизнинг сафи кенгайиб бораётгани, уларнинг замонавий 
ахборот-коммуникация технлогияларига асосланган дастурий ишланмалари, 
инновацион ғоялари, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти таълим ва 
илм-фан соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшаётганлиги мамлакатимизда хотин-
қизларга берилаётган юксак эътибор, яратилган шарт-шароит ҳамда кенг 
имкониятлар самарасидир.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish