Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси ўзбекистон Олий ва Ўрта маҳсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ҳАЛҚаро ислом академияси


Оддий ахборотни қайта ишловчи дастурлардан ЭТнинг фарқли



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/90
Sana28.05.2022
Hajmi2,04 Mb.
#613959
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   90
Bog'liq
НИМАТОВ -ИНТЕЛЕК ТИЗИМ

 
Оддий ахборотни қайта ишловчи дастурлардан ЭТнинг фарқли 
томонлари: 
1.
Анъанавий компъютер дастурлари – ихтиёрий 
қўйилган масалага улар доим бир хил жараёнлар кетма-кетлигида 
ёндашишади; ЭТ ҳар бир қўйилган масалага хусусий ечим 
дарахтини қуради. 
2.
ЭТ ихтиёрий символли ифодани (масалан, концептуал, 
макон ва замон муносабатлари) қайта ишлайди. Агар оддий 
дастурларда 
мақсад 
– 
сонли 
қийматларни 
ҳисоблаш, 
ўзгармасларни тўплаш ва хотирадан чиқариш бўлса, ЭТ учун 
мақсад – объектлар ва ҳодисалар оқимини кузатишда олдиндан 
асосли кўрсатмалар ва тавсиялар беришдан иборат. 
3.
Агар анъанавий дастурлар математик қоидалардан 
келиб чиқса, ЭТ ишлаши эса белгиларни қайта ишлашга ва 
эвристик мулоҳазаларга асосланади. 
ЭТ инсон тафаккурини, аниқланган муаммоларнинг фараз қилинган 
ечимларини имитация қилади, кейин улардан энг мос, тўғри келадиганини 
танлайди. Бунда энг олдин кераксиз ечимларни ташлаб юборилади. Бунданда 
кўпроқ, у эгалланган субъектив билимларга боғлиқ бўлмаган таркибий 
тузилишидан фойдаланади, тадқиқ қилинган инсон тизимини ҳаётий 
муаммолар ечимига экспертиза ўтказилишини қабул қилинади. Муаммоларни 
турли томондан қарашни тизимли таҳлили туфайли, у шундайгина тўғри 
келадиган эмас, балки энг яхши ечимни беради. ЭТ бутунлай инсоний 
экспертизага боғлиқ. 
 
 
1.8.
 
Эксперт тизимларни синфлаш 
 
“Эксперт тизимлар” синфи ҳозирда бир неча минглаб дастурий 
тупламларни ўз ичига олиб, уларни турли критетиялар асосида синфлаш 
мумкин.


18 
Масалани ечишига қараб синфлаш 
Маълумотларни интерпретациялаш. Бу эксперт тизимлари учун ананавий 
вазифалардан биридир. Интерпретасия остида маълумотлар маъносини 
аниқлаш 
тушунилади, 
унинг 
натижаси 
улароқ 
туғриланади 
ва 
мослашитирилади. Одатда кўпвариантли таҳлил назарда тутилади. 
Диагностика. Бу маълум бир тизимдаги хатоликни аниқлаш тушунилади. 
Хатолик – бо нормал ҳолатдан оғиш. Бундай тавсиф умумий назарий жиҳатдан 
техник 
тизимларда 
жиҳозларнинг 
бузуқлигидан 
тортиб 
тирик 
организмларнинг касаллигива турли табиат аномалияларини куриш имконини 
беради. Асосий хусусияти бу диагностика қилинаётган тизимни функсионал 
структурасини (“анотамияси”) тушуниш зарурати. 
Мониторинг. Мониторингни асосий вазифаси – реал вақтда 
маълумотларни узлуксиз интерпретацияси ва маълум параметрларни 
белгиланган чегарадан чиқиши ҳақида сигнал бериш. Асосий муаммо -
хавфли ҳолатни "ўтказиб юбориш" ва "ёлғон" хавфли ҳолат ҳақида сигнал 
бериш. Бу муаммоларнинг мураккаблиги хавфли ҳолатларнинг белгиларини 
аниқ эмаслиги ва вақтни эътиборга олиш зарурати. 
Лойиҳалаш. Лойиҳалаш олдиндан аниқланган хусусиятли “обектлар”ни 
яратишга таайёрлаш. Тайёрлаш асбоблари сифатида барча чизмалар, 
тушунтириш ҳужжатлари мисол була олади. Бунда асосий муаммо обектни 
аниқ структуроловчи билимлар олишда ва “из” муаммоси. Унумли 
лойиҳалашни ташкиллаштириш учун ва қайта лойиҳалшда фақат лойиҳалаш 
ечимларини шакклантирибгина қолмасдан, балки уларни қабул қилиш 
сабабларни шакллантириш зарур. Лойиҳалаш масалаларида эксперт тизими 
доирасида бажарилувчи икки асосий жараён боғланади: ечимни чиқариш 
жараёни ва тушунтириш жараёни. 
Башорат қилиш. Башорат қилувчи тизимлар мантиқан жорий ҳолатлардан 
келиб чиқувчи оқибатларни келтириб чиқаради. Башорат қилувчи тизимда 
одатда параметрик динамик модел қулланилилиб, параметрлар қиймати 
берлган ҳолатга мослаштирилади. Бу моделдан келиб чиқувчи оқибатлар 
эҳтимолликлар асосида башоратлар тузади. 
Мисол: 
об-ҳавони башорат қилиш – 
WILLARD
 тизими; 
келажак ҳосилини баҳолаш - 
PI.ANT

иқтисодиётда башорат - 
YeSON 
 ва бошқалар. 
Режалаштириш. Режалштириш деганда маълум функсияларни бажарувчи 
обектга дахлдор ҳаракатлар режасини топиш тушунилади. Бундай эксперт 
тизимларда реал обектларнинг ҳатти ҳаракати моделидан фойдаланилиб, 
режалаштирилган фаолият оқибатларини натижа сифатида курсатади. 
Мисол: 
робот фаолиятини режалаштириш - 
STRIPS
,
 
ишлаб чиқариш буюртмаларини режалаштириш - 
1SIS,
 
тажрибани режалштириш - 
MOLGEN
 ва бошқалар. 


19 
Ўқитиш. Ўқитиш тизимлари бирор фандан ўқув жараёни давомида 
хатоликларни аниқлайди ва тўғри ечимларни курсатади. Улар ўқувчи ва унинг 
хатолари ҳақида билимлар йиғилади, сунг иш давомида ўқувчиларнинг 
билмини диагностика қилиб, уларни юқотиш учун зарурий воситаларни 
таклиф қилади. Шунингдек улар ўқувчи билан унинг муваффақаятига қараб 
мулоқотони режалаштиради. 
Мисол: 
дастурлаш тили Лисп ургатиш тизими "Учитель Лиспа"; 
PROUST 
 тизими – Паскал тилини ургатиш ва бошқалар. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish