Список литературы
1.
Покровский А.А., Киселев В.В., Топоров А.В., Пучков П.В.
“Реализация
информационных
и
профессионально-ориентированных
образовательных технологий в учебном процессе”. Материалы VII
Международной
научно-методической
конференции
«Современные
проблемы высшего образования». – 2015. – С. 44-49.
2. Кропотова, Н.А., Легкова, И.А. “Принципы адаптивности инженерно-
технической
подготовки
кадров
профессионального
образования”.
Надежность и долговечность машин и механизмов: сборник материалов IX
Всероссийской научно-практической конференции, ФГБОУ ВО Ивановская
пожарно-спасательная академия ГПС МЧС России, 2018. - С. 503-504.
3. Горинова С. В., Кропотова, Н.А. Особенности подготовки специалистов
РСЧС, работающих в сложных климатических условиях // Организация
управления в РСЧС: сборник материалов научно-методического семинара.
Иваново, 30 октября 2017 г.
4. Калмикова З.И., Кулагина И.Ю. “Талабалар ўқишда орқада қолмоқда:
муаммолар ақлий ривожланиш” M., 1996 й . 558-бет
ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИДА МИЛЛИЙ
ҲУНАРМАНДЧИЛИК КАСБЛАРИГА ЙЎНАЛТИРИШДА ЎҚУВ
МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ЎРНИ
Шомирзаев Махматмурод Хурамович, п.ф.н., доцент –
Термиз ДУ
Аннотация.
Мақолада ўқувчиларни технология таълимида миллий
ҳунармандчилик касбларига йўналтиришда ўқув машғулотларининг
ўрни
баён қилинган.
Калит сўзлар ва тушунчалар:
мактаб, технология, ўқувчи, таълим,
билим, кўникма, малака, тарбия, тўгарак, касб, ҳунар, қизиқиш, миллий,
қадрият.
56
Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг маънавий, маданий қадриятлардан
фойдаланишда ҳар қандай ўқув-тарбиявий тадбирлар психологик, педагогик,
дидактик мақсадларга асосланган ҳолда олиб борилиши лозим. Таълим-
тарбиявий тадбирлар ўқувчиларнинг келгуси ҳаётига, самарали меҳнат
фаолиятига ва турли касб-ҳунарларнинг асосларини эгаллаб боришларига
аҳамияти ва имконияти бениҳоя катта.
Ўқув-тарбиявий тадбирлар деганда, умумтаълим мактаблари, қўшимча
таълим-тарбия муассасалари, давлат, хусусий, ишлаб чиқариш корхоналари,
маҳалла жамоатчилик орасида ўқувчилар иштирокида ўқув режалари асосида
бир неча фанларга таянган ҳолда ташкил этилиб, ўтказиладиган ижтимоий
фойдали машғулотлар мажмуи назарда тутилади.
Бундай ўқув-тарбиявий тадбирларнинг қулайлик томонларидан бири
шундан иборатки, ажратилган вақтни, машғулот ўтказиладиган жойни,
қатнашувчилар сонини, мақсади ва вазифаларини белгилаш аксарият
ҳолларда ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ихтиёрида бўлади. Дарс
машғулотларининг ташкил этилишида эса, мақсад ва вазифаларидан
ташқари, тузилиши мактаб умумий ўқув режасига, дарс жадвалига, кунлик
ўқиш тартибига қатъий бўйсуниши талаб этилади. Ўтказиладиган барча ўқув-
тарбиявий тадбирлар мактаб ўқув-тарбиявий жараёнининг ажралмас қисми
ҳисобланиб, у ўқувчиларнинг бўш вақтларини маҳсулли, мазмунли
ўтказишдан ташқари, таълим-тарбиянинг маълум бир йўналишларини
ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўқув-тарбиявий тадбирларнинг аҳамияти, моҳияти ва самараси дарс
жараёнида ўқитиладиган машғулотларникидан кам эмас. Умумтаълим
мактаблари ўқувчиларининг технология ва касбга тайёрлашга оид назарий
билими, амалий кўникма ва малакалари турли унумли технологик жараён
шаклларида бевосита иштирок этишларида мустаҳкамланиб борилади.
Профессор А.Хўжабоев раҳбарлигида яратилган “Ўзбекистон Республикаси
умумтаълим мактабларида технология таълими ва касбларга йўналтириш”
Концепцияси лойиҳасида бу соҳа бўйича ўқув-тарбиявий тадбирлар
(синфдан ва мактабдан ташқари ишлар)нинг турлари тўғрисида қуйидагилар
баён этилган:
Меҳнат турлари; ҳомийлик ва оталик корхоналари негизида ташкил
этиладиган амалий машғулотлар: мактаб кооперативлари, кичик ва қўшма
корхоналарда ишлаш, меҳнат амалиётида қатнашиш, турли хил мулкчилик
шаклларидаги ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳатлар ташкил этиш, меҳнат
байрамлари, анжуманлари, кўргазмалари ва шу кабиларни ташкил этиш,
болалар боғчалари, ногиронлар, кексалар ва фахрийларга меҳрибонлик
амалий ёрдами кўрсатиш, ҳомийлик ва оталик ташкилотларининг мавсумий
ишларига ёрдам бериш, “яшил” ва “зангори” қўриқчилар уюшмалари ишида
қатнашиш, оилавий, хусусий корхона ва фермер хўжаликлари ишида
иштирок этиш, оивлавий касб-ҳунар сулолаларини давом эттириш, якка
тартибдаги ёлланма меҳнатда иштирок этиш, ўқувчиларнинг ёзги меҳнат ва
дам олиш оромгоҳларини ташкил қилиш ва бошқалар.
57
Умумтаълим
мактаблари
педагогик
жамоаси
етакчилигида
ўтказиладиган ўқув-тарбиявий тадбирлар, энг аввало, тарбиявий ва таълимий
мақсадларда йўналтирилмоғи ва ўқув муассасасининг йиллик, ярим йиллик,
ойлик, ҳафталик ўқув ва ташкилий ишлар режасига мос тушмоғи лозим.
Ўқувчиларни технология ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда
кенг қўлланилиб келинаётган ва ҳанузгача ўзининг илмий, тарбиявий ва
ривожлантирувчилик аҳамиятини йўқотмаган, педагогик жиҳатдан самарали
бўлган шаклларидан бири, бу тўгарак машғулотлари.
Ў.Қ.Толипов, Ш.С.Шарипов ва П.Қ. Холматовлар томонидан нашр
этилган “Дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларни касб-
ҳунарга йўллаш технологияси” (Р.Ҳ.Жўраевнинг умумуий таҳрири остида)
рисолаcида
касбга
йўналтиришга
асосланган
дарсдан
ташқари
машғулотларни уч турга ажратишади: 1-тўгарак машғулотлари; 2-оммавий
шаклдаги дарсдан ташқари машғулотлар; 3-ўқувчиларнинг меҳнат
бирлашмалари.
Муаллифлар тўгарак машғулотларини тўрт қисмга ажратишади: 1-ўқув
фанлари билан боғлиқ тўгараклар (ўқув фанларига доир, фанлараро, ўқув
фанларидан ташқари); 2-техник ижодкорлик тўгараклари (тайёрлов техника,
фан-техника, спорт-техника); 3-ишлаб чиқариш техник тўгараклари; 4-
бадиий-амалий тўгаракларга ажратади [5,10].
Шунингдек,
тадқиқот
ишида
халқ
миллий
ҳунармандчилиги
соҳаларининг косибчилик, маҳсидўзлик, кўнчилик ва пичоқчиликка оид
тўгарак машғулотлари бадиий-амалий тўгараклар жараёнида ташкил этилди.
Юқорида
номлари
келтирилган
муаллифлар
“Бадиий-амалий
тўгараклар”га қуйидагича таъриф беради: “Бадиий-амалий тўгараклар
мамлакатимиз мустақиликка эришгач, кенг эътибор берилиб келинаётган
миллий қадриятларимизга асосланган халқ миллий ҳунармандчилиги билан
узвий боғлиқ ҳолатида амалга оширилади” [5, 13].
Технология ва касбга тайёрлаш йўналишлари бўйича ташкил этиладиган
амалий, ижодкорлик ва ишлаб чиқариш тўгараклари ўқувчиларнинг
қизиқиш, интилиш ва ҳавасларига мувофиқ ҳолда, умумтаълим мактаблари,
мактабдан ташқари таълим-тарбия муассасалари ҳамда ўқув-ижодий
марказларида ташкил этилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг умумижодий
марказларида ташкил этилиб, уларнинг умумилмий ва касбга йўналтирилган
билимларини кенгайтириш, чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга хизмат
қилади.
Технология ва касбга тайёрлаш йўналишлари бўйича ташкил этиладиган
тўгаракларнинг дарс машғулотларидан қуйидаги фарқлари ва қулайликлари
борлиги кузатилади:
1. Дарс машғулотлари жараёнида бир хил ёшдаги ўқувчилар ўқишади.
Тўгарак машғулотлари жараёнида эса, турли хил ёшдаги (2-3 ёш фарқли)
ўқувчилар бириктирилиб ўқитилиши мумкин. Чунки тўгарак машғулот-
ларини ўқувчиларнинг ўзлари, ўз қизиқиш, интилиш ва хоҳишларига кўра,
танлайдилар ҳамда машғулотларда иштирок этадилар.
58
Ушбу тўгаракларнинг тарбиявий аҳамияти шундан иборатки, катта ёшли
ўқувчилар кичик ёшдагиларнинг олдида намунали хулқ-атворли бўлишига
ҳамда назарий ва амалий машғулотлар жараёнида кичик ёшли ўқувчиларга
катта ёшдагилар ўрнак, билимли, масъулиятли ҳамда ўз маҳоратларини
кўрсатишлари керак бўлади. Аксинча, намунали хулқини кўрсатиша
олишмаса, улар ўз укаларининг олдида уялиб, қизариб, ўз ҳурматларининг
йўқолишига сабаб бўлишади.
2. Технология ва касбга тайёрлаш йўналишлари бўйича ташкил
этиладиган тўгаракларга 7-9, 10-12, 13-15 ёшдаги болалар қабул қилиниши
мумкин:
а) дастлабки босқич - кичик гуруҳ; б) асосий босқич - ўрта гуруҳ;
в) якуний босқич - катта гуруҳ.
3. Дарс машғулотлари мактаб ўқув режаси, дарс жадвали, (белгиланган)
кўрсатилган вақти, дарс хонаси кабилар белгиланган тартибда амалга
оширилади. Тўгарак машғулотлари эса, мактаб ўқув жадвалида кўрсатилган
жойи ва вақтига уйғунлашган ҳолда ўқитувчи ва ўқувчилар белгиланган
жойда ва уларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, улар кўрсатган вақтларда
ўтказилиши мумкин. Тўгарак машғулотлари фақат мактабнинг синф
хоналарида эмас, балки ўқув лабораториялари, устахоналари, ўқувчилар
саройлари, ёшлар ва ўсмирлар ижодкорлик уйлари (марказлари) оталик,
ҳомийлик корхоналари, ишлаб чиқариш цехлари, автомобиль ва трактор
саройлари, ўйингоҳлари ва тажриба-синов (ҳайдов) майдонларида ташкил
этилиши, тўгарак машғулотларининг моддий-техникавий, хом ашё, материал.
Асбоб-ускуна, станок ва қурилмалар базасини мустаҳкамлайди.
Қуйида умумтаълим мактабларида ўқитилаётган технология таълими ва
касбга йўналтиришнинг жорий этилаётган йўналишлари келтирилади:
1. Ёғоч, металл ва газламага ишлов бериш. 2. Озиқ-овқат
маҳсулотларига ишлов бериш. 3. Касбга йўналтириш. 4. Халқ миллий
ҳунармандчилигининг турли соҳалари ўқувчиларнинг қизиқиш ва
қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда киритилади.
Тўгараклар ташкил этилган умумтаълим мактаблари ва мактабдан
ташқари таълим муассасаларида миллий, маҳаллий хусусиятларни эътиборга
олган ҳолда, машғулотларни ўқув-методик, моддий-техникавий ва
мутахассис-ходимлар таъминотини ҳисобга олиб, уни ташкил этиш назарда
тутилмоғи лозим.
Миллий қадриятларнинг муҳим кўринишларидан ҳисобланган халқ
миллий ҳунармандчилигининг турли соҳаларини ўрганиш учун дарслардан
фарқли равишда ўқув-тарбиявий тадбирларни ташкил этиш муҳим аҳамият
касб этади. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида ўқув-тарбиявий тадбирлар
орқали ташкил этилишдаги дидактик имкониятлари ўрганилди ва қуйидаги
фикр-мулоҳазаларни баён этиш имконияти яратилди:
59
1.
Халқ ҳунармандчилиги Шарқ халқларининг миллий руҳдаги моддий
қадриятлари ҳамда кенг тарқалган қадимий фаолият турларидан
ҳисобланади.
2.
Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган ўқув-тарбиявий
тадбирлар халқ миллий ҳунармандчилигини тизимли ўрганишда муҳим
аҳамият касб этади.
3.
Ўқув -тарбиявий тадбирларни ташкил этишда ўқувчиларнинг ёш, якка
тартибдаги, ақлий ва жисмоний ривожланишлари, қизиқишлари ва
лаёқатларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳларга ҳамда ҳунармандчилик
соҳаларига тақсимлаш лозим.
4.
Халқ миллий ҳунармандчилиги соҳаларидан ташкил этиладиган ўқув-
тарбиявий тадбирларнинг хилма-хиллиги, мазмунан ва шаклан турли-
туманлиги, ўтказилган вақтнинг аниқ чегараланмаганлиги, мавзуларнинг
қисман бўлса-да, ихтиёрий танланиши, ушбу тадбирларнинг кўп
кўринишлилиги ва мослашувчанлигини таъминлайди.
5.
Халқ миллий ҳунармандчилиги соҳаларидан ўтказиладиган ўқув-
тарбиявий тадбирларни ташкил этишда умумтаълим мактаблари, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, педагогик жамоалари (аъзолари),
маҳалла-жамоатчилик, оилалар ҳамда турли соҳа ҳунармандларининг
вакиллари иштирок этишлари, ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқлари лозим.
6.
Ўқув-тарбиявий тадбирларни ўтказишни режалаштиришда халқ
миллий ҳунармандлари устахоналари, хусусий ва давлат тасарруфидаги
ишлаб чиқариш муассасалари, меъморчилик обидалари бирлашмалар
негизида ўтказишларини эътиборга олмоқ лозим.
7.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 16 августда қабул қилинган
“Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш”
тўғрисидаги Фармонига мувофи ташкил этилаётган меҳнат таълими ва касбга
йўналтириш фани негизида ўқув-тарбиявмй тадбирлар асосий машғулотлар
билан уйғунликда ташкил этилмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |