JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
722
Тўртинчидан, лаборатория шароитида яқин қариндошларни чатиштириш йўли билан мева
пашшалари ва сичқонларнинг ўртача ҳамда максимал ҳаёт давомийлиги билан фарқланувчи
инбред линиялари олинган. Қисқа ҳаёт кечирувчи ҳар хил ота оналар чатиштирилишидан
олинган дурагайлар ота оналарига нисбатан узоқ яшашган, бу ҳолат гетерозис ҳодисаси деб
аталади.
Бешинчидан, таъкидланишича, мева пашшалари ичида гомозигот калта қанотли аллеллар
ҳаётининг давомийлиги ёввойи типдаги (плейотропия) пашшаларга нисбатан кам бўлар экан.
Калта қанотли мутант пашшалар ва ёввойи пашшалар чатиштирилишидан олинган авлодларда
ўрганилаётган кўрсаткичлар бўйича бир хиллилик кузатилади. Бу авлодлар ўзаро
чатиштирилганда эса, иккинчи авлод дурагайларида ҳаёт давомийлигига қараб 3:1 нисбатда (3
та ёввойи тип, 1 та калта қанот) ажралиш кузатилади. Аналогик ҳолдаги мисоллар сичқонларда
ҳам кузатилган бўлиб, бунда алоҳида генлар ҳаёт давомийлигига (камайтиришга қаратилган)
таъсир кўрсатиши аниқланган.
Одамларда шунга ўхшаш мисол қилиб, Марфан синдромининг ривожланиши ва бириктирувчи
тўқималар ривожланиши деффектининг фенотипик кўринишидаги: “ўргимчак” бармоқ, юрак
пороги, қонга адреналиннинг кўп ажралиши каби белгиларнинг биргаликда шаклланишига олиб
келувчи мутацияларни кўрсатса бўлади, бундай субъектлар ҳаёт давомийлигининг қисқалиги
билан фарқланиб туради. Олтинчидан, одамларда ота
-
оналар ва авлодлар ҳаётининг
давомийлиги ўртасида ижобий боғланиш бор эканлиги ҳам аниқланган.
Юқоридаги келтирилган маълумотлар қарилик ва ҳаёт давомийлигининг генетик назоратдалиги
фойдасига гувоҳлик берсада, “бу назорат қанчалик кучга эга ва қандай генетик механизмлар
ҳисобига у амалга оширилади” деган муҳим саволга жавоб беролмайди. Ҳаёт давомийлигининг
ирсийланиш кўрсаткичи маълумотлари “ирсийланиш коэффициенти”ни белгилаш номини
олади, у ўрганилаётган белги бўйича қариндошлар ўртасидаги ўхшашликни кўрсатади. Ҳар хил
муаллифларнинг берган маълумотларига қараганда болалар ва ота
-
оналар ҳаёти давомийлиги
ўртасидаги корреляция коэффициентлари 0,02 дан 0,13 гача, яъни паст кўрсаткичда бўлади,
шунга ўхшаш кўрсаткичлар сичқонларда ҳам (0,01
-
0,40) олинган. Ота
-
оналар ҳар хил
авлодларга киради, шу ҳисобига уларнинг яшаш шароитлари ўзгариб туради. Корреляция
коэффициентлари кўрсаткичининг ҳаёт шароитидаги ўзгаришларга боғлиқлигини ўрганиш
мақсадида ака ва сингил ҳаёти давомийлигини солиштириб ўрганилган. Бу ҳолатда корреляция
коэффициенти юқори: 0,15
-
0,30 га тенг бўлди, аммо, бу ҳолатда ҳам кўрсаткичлар, юқори
ирсийланишни характерловчи белгиларга нисбатан паст бўлади, масалан, ўсишнинг
ирсийланиш коэффициенти тахминан 0,70 га тенг.
Узоқ умр кўришнинг ирсийланиш коэффициенти ҳақидаги маълумотларни уларнинг биологик
маъноси очиб берувчи қўшимча маълумотлар билан тўлдирсак, фойдали бўлади. Агар,
аждодлари кам ёки кўп яшаган 25 ёшли одамларни кузатсак, бу гуруҳлар ўртасида ҳаёт
давомийлигининг ўртача
кўрсаткичи 2
-
4 ёшни ташкил қилади. Шунга қарамай 70 ёшгача
кузатилган аждодлар ва авлодлар ҳаёт давомийлигининг ўртача кўрсаткичлари ўртасида айрим
боғлиқликлар бор эканлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |