Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
32
2-
ҳавола
Халқаро молия бозорлари ва хорижий марказий
банкларнинг пул-кредит сиёсатлари таҳлили
Марказий банк хорижий давлатларнинг инфляция даражаси динамикасини,
қарз
қимматли қоғозлари
(давлат облигациялари) ва
капитал бозорларини, миллий
валюталар курсини
, асосий экспорт товарлари ҳисобланадиган – олтин, нефть ва
табиий газ нархларини
2
доимий равишда ўрганиб боради. Шу билан бирга,
хорижий
марказий банкларнинг жорий ва кутилаётган пул-кредит сиёсати шароитлари ва
чораларини таҳлил қилиб, ўрта муддатли макроиқтисодий
прогнозларни ишлаб
чиқишда фаол фойдаланади.
Дунёдаги инфляцион жараёнлар.
2021 йилда юқори суръатларда ўсиб
бораётган глобал инфляция ва у билан боғлиқ хатарлар молия бозорларига, хусусан,
қарз бозори ва қимматли қоғозлар бозорига босим ўтказишда давом этмоқда.
Нархлар, биринчи навбатда, ўсимлик ёғлари, буғдой, шакар каби асосий озиқ-
овқат маҳсулотларига бўлган глобал таклифнинг талабдан ортда қолиши фонида,
кейин эса энергия ресурслари нархларининг кескин ўсиши туфайли кўтарилди.
Йирик иқтисодиётга эга мамлакатлар пандемия
чекловларини олиб ташлагач,
ишлаб чиқарувчилар тез ўсиб бораётган талабдан ортда қолмаслик учун ҳаракат
қилганликлари сабабли 2021 йилда энергия нархлари сезиларли даражада ошди.
Хусусан, Европада табиий газ нархи ўтган йил давомида бир неча марта ошди.
Истеъмолчиларнинг нефть ва кўмирга бўлган талабининг газга қараганда кўпроқ
ортиши билан нефть нархи ҳам ошиб борди.
Энергия нархларининг кескин ўсиши инфляциянинг иқтисодиёти ривожланган
мамлакатларда узоқ йиллик максимумидан ҳам ошишида асосий омил бўлди ва
марказий банкларни рағбатлантирувчи пул-кредит сиёсатларини қайта кўриб
чиқишларига мажбур қилди. Энергия тақчиллиги Хитойда ишлаб чиқариш соҳаларида
узилишларга
олиб келди, бу эса дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиётнинг ўсишига
салбий таъсир кўрсатмоқда ва йирик технологик компанияларнинг таъминот
занжирларига хавф туғдирмоқда.
Жорий йил учинчи чорагининг охирги ҳафталарида инвесторлар бутун дунёда,
жумладан, дунёнинг энг йирик иқтисодиёти – АҚШда ҳам
инфляцион босимлар ва
таъминот
занжиридаги
узилишлар
шароитида
пул-кредит
сиёсатининг
қатъийлашишини кутганлиги сабабли глобал бозорларда нархларни пасайиш
тенденцияси шаклланди.
Бу
омиллар
ривожланган
мамлакатларда
давлат
облигациялари
даромадлилигининг ошишига,
шунингдек, технологик компаниялар қимматли
қоғозлари қийматининг пасайишига олиб келди. 2021 йилда дунёнинг аксарият
иқтисодиётларида давлат облигациялари даромадлилиги ошиши кузатилди.
Инвесторлар ва марказий банклар ташқи молиявий шароитларнинг ўзгариши бўйича
ўз қарорлари ва прогнозларида йўналиш оладиган асосий иқтисодиётлар
ҳисобланадиган АҚШ,
Германия, Буюк Британия ва Япониянинг, асосан, 10
йиллик
қарз қимматли қоғозлари динамикаси эътибор марказида бўлди.