193
қила оладиган, замонавий ахборот технологияларини иш жараёнига татбиқ
эта олиш кўникмасига эга бўлиши керак.
Шунинг учун ҳам тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
йўналишида таълим олаётган талабаларга таълимда ахборот технология ва
компьютер графикаси фани киритилган, мазкур фанни чуқур ўзлаштириши
орқали
талабалар
келгусида
эгаллайдиган
касбларида
ахборот
технологиялари замонавий техника билан
ишлаш Интернет ва электрон
почта каби замонавий техника билан ишлаш малакасига эга бўлиши бўлади.
Ахборот технологияларидан таълим жараёнида қатъий фойдаланиш, шу
орқали ўқитишнинг сифат ва самарасини ошириб бериш ўқитишнинг қулай
усулларидан бири ҳисобланади. Таълим жараёнида талабалар билимини ҳар
томонлама мустаҳкамлаш, мураккаб жараёнларни ечимини топиш ва визуал
қабул қилишни амалга ошириш борасида компъютер ва ахборот
технологияларининг ҳиссаси каттадир.
Ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллаш нафақат талабалар
ўзлаштириш
кўрсаткичларининг
юқори
бўлишини,
балки
таълим
самарадорлигининг
ҳам
юқори
бўлишини
кўрсатади.
Ахборот
технологиялари ёрдамида ўтказилган машғулотлар талабаларнинг дарсга
бўлган қизиқишини ҳамда кўникма ва савиясини оширади. Таълим соҳасида
ахборот технологиялари ёрдамида талабаларга
билим бериш афзалликлари
қуйидагилардан иборат: Таълим жараёнида талабалар кўз билан кўриб
бўлмайдиган
жараёнларни
Ахборот
техник
воситалари
ёрдамида
кузатадилар, яъни визуал кўришни амалга оширадилар. Таълим жараёнида
берилаётган материалларни чуқурроқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш
имконияти мавжуд бўлади. Дарс жараёнида кўпгина ишларни техник
воситалар бажариши билим олиш вақтининг қисқариши натижасида вақтни
тежашга эришилади. Олинган билимлар киши хотирасида узоқ муддат
сақланиб қолиниши ва амалиётда қўллаш имконияти ошади.
Ахборот техник воситаларнинг таркибига қуйидаги замонавий техника
воситаларини киритиш мумкин: кодоскоп,
аудио ва видео магнитофонлар,
телевизор, компьютер, сканер, микрофон, колонка, видеокўз, видеопроектор
ва нусха олиш аппаратлари ва бошқалар. Хуллас ҳар бир ўқитувчи ҳар бир
дарс жараёнида электрон дарсликлар ва техник воситалардан фойдаланиб
дарс сифатини ошириш бугунги кун давр талаби ҳисобланади.
Чизмачилик фанини ўқитишда асосан янги
мавзунинг стандартлари ва
қоидалари бўйича ахборот бериш билан бошланади. Мавзу бўйича ахборот
бериш икки хел усуллари мавжуд бўлиб, янги педагогиг технологиялар ва
ахборот технологиялардир. Чизмачилик фани мавзуларига асосан педагогик
технологиялар
қўлланилганда
график
органайзерлар
ва
дидактик
технологиялардан фойданилади. Ўқитувчи асосан маърузада ўтган мавзу,
уйга вазифани сўраш, дарсни мустаҳкамлашга оғзаки савол-жавоб, тарқатма
материаллар ва турли хил ўйинлар қўллайди. Бу эса ўз навбатида ўтилган
мавзу мустаҳкамланиб боради. Чизмачилик фанидаги янги мавзу баёнини
194
ўтишда, авваламбор ўқитувчи компьютер
дастурида режалаштириб
лойиҳалаштиради. Уларнинг чизмаси ва деталларини Paint, AutoCAD график
дастурда бажаради. Ундан ташқари мавзуга доир чизма ва деталлар ҳамда
анимацияларни интернет саҳифаларидан қидириб топиш ва монтаж
дастурлари ёрдамида видео лавҳа тайёрлаш мумкин.
Келажакда ўқитувчилик вазифасини бажарадиган талабалар ҳам бундан
унимли фойдаланиши керак албатта. Йил давомида олган билимларни ишга
солиб компьютернинг дастурлари ҳақида тўлиқ билимга эга бўлиши ва уни
муҳандислик графикасини ўқитиш методика фанлари амалий машғулот
дарсларига қўллаши ундаги камчиликларни бартараф этиб,
малакавий
педагогик амалиётга қўллаб келиши мақсадга муофиқ бўлади. Ўрта мактаб
ўқитувчилари компъютер дастурларидан ва интернет тармоғидан мавзуга
доир видео лавҳа тайёрлаб дарс жараёнида унимли фойдаланилса яхши
натижаларни беради.
Чизмачилик дарсида бир неча туташма ва деталлар чизмаси ҳамда унинг
моделини кўрсатиш учун AutoCAD график дастуридан фойдаланиш ва видео
лавҳалар кўрсатиб қизиқарли ўтиш мумкин. Бундай дастур ва видео лавҳа
ёрдамида мактаб ўқувчиларнинг фазовий тасаввури ривожланади ва
фикрлаш доираси кенгаяди ҳамда баъзи
бир мураккаб деталларнинг
моделини тушуниб олади.
Хулоса қилиб айтганда, ахборот технологияларидан таълим жараёнида
фойдаланишда талабаларнинг ҳар томонлама билимини ошириш билан бирга
уларда мустақил фикрлашга ва мустақил ўрганишга имкон яратади. Ахборот
технологиялари ёрдамида дарснинг унумдорлиги ошиб талабаларни
яратувчанлик қобилиятига ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: