68
Календарь мавзули режани тузишда ўқитувчи ҳар бир мавзуни ўтиш
тўғрисида жуда пухта ўйлаб, ҳар тамонлама таҳлил қилиб, иложи борича
батафсил тузишга ҳаракат қилиши керак. Режалаштиришда таълимнинг
бирор томонига эътибор берилмаса ёки юзаки қаралса, бу ўқитувчининг
ишида жиддий камчиликларни келтириб чиқаради. Айрим ўқитувчилар,
айниқса ёш ўқитувчилар учун батафсил календар
мавзули режа тузиш анча
қийиндай туюлади, чунки бундай режадаги ҳар бир графа устига жуда кўп
фикрлаш, адабиётларга мурожат қилиш керак бўлади. Бошқача қилиб
айтганда бундай режани енгил елпи тузиб бўлмайди. Пухта ўйлаб тузилган
режа ўқув йили давомида ўқитувчига энг керакли йўриқчи бўлиб ҳизмат
қилади. Ўқитувчи ҳар бир мавзуни ўтишга тайёрланишда ўнлаб методик
адабиётларни кўздан кечирмасдан, айнан танланган мавзу бўйича
конкрет
тайёргарлик кўриш билан чекланади.
Бизнингча календар мавзули режа таълим жараёнининг сифатига таъсир
этувчи барча факторларни ҳисобга олиб тузилгани маъқул [1].
Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек календар мавзули режа меҳнат
таълимининг ҳар бир тури учун алоҳида тузилганда ҳар бир меҳнат таълими
турининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади ва унинг структуравий
тузилиши турлича бўлиши мумкин.
Турли методик адабиётларда муаллифлар календар мавзули иш
режаларининг турли шаклларини тавсия қиладилар. Албатта ҳар бир
регионда ҳар хил таълим шароити мавжуд. Умуман айтганда меҳнат таълими
ўқитувчисига фақат мана шу тартибда режа тузишингиз керак дейишнинг ўзи
нотўғри. Ўқитувчининг қўли “боғланмаслиги” керак. У ўз
ишига ижодий
ёндашиб ҳар йили иш режаларини такомиллаштириб бориши лозим.
Методик адабиётлар таҳлил шуни кўрсатадики, календар мавзули режа
қуйидагиларни албатта ёритиши керак:
13.
Машғулот номери
14.
Мавзу
15.
Мавзуни ўтишдан мақсад
16.
Ажратилган вақт
17.
Таълимнинг ташкилий формаси
18.
Ўқитиш усуллари
19.
Ўқувчи бажарадиган ишнинг номи
20.
Керакли асбоб – ускуналар, мослама, материал
21.
Технологик ҳужжатлар
22.
Кўрсатмали қўлланмалар
23.
Керакли адабиётлар
24.
Эслатма
Меҳнат таълимининг турли хил ҳоллари учун календар мавзули режа
вариантлари иловада тақдим этилади.
Ўқитувчи календар мавзули режа тузаётганда ўқувчиларнинг ўқув йили
давомида бажарадиган ишларининг номини билиши керак.
Шунинг учун
календар мавзули режа тузиш билан бир вақтда ўқувчилар учун ўқув – ишлаб
чиқариш ишларининг рўйхати ҳам тузилади.