261
-
o‘z mehnati natijasidan zavqlanish;
-
ko‘proq foyda ko‘rishga intilish;
-
bozor qonun-qoidalarini tushunish;
-
“tadbirkor” bo‘lishga intilishi va g‘ururlanish
kabilar alohida ahamiyatga
ega.
Zero, bugungi kunda tadbirkorlar uchun katta yo’l va imkoniyatlar yaratib
berilgan.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
S.Bozorova "Oliy ta’limda kasbiy yo’naltirilgan o’qitish texnologiyalari"-
Toshkent – 2006, 114 bet.
2.
Quvondiqov Sh. Xizmat sohalarida oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish // Bozor,
pul va kredit. – Toshkent, 2007. -№7. – B. 61-62 b.
3.
G‘ulomov S. Tadbirkorlik va kichik biznes. – Toshkent, SHarq, 2002. 365 b.
ЁШЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
Л.Я.Олимов, Н.З.Жумаев
БухДУ
Профессиография
деганда
касблар
ва
уларнинг
бир-биридан
фарқланувчи
ихтисосликлар
томонидан
инсон
олдига
қуйиладиган
талабларни баён қилиш мажмуаси тушунилади.
Касб-кор (ҳунар) олдига қуйиладиган талабларни асослаш ва уларни
баён қилиш ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, умумий ҳамда
хусусий
жабҳаларни ўзида акс эттиради.
1. Касб ва уни ихтисосликларининг психологик тавсифи.
2. Касб-корнинг (ҳунарнинг) мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти.
3. Касб ва ихтисосликнинг ижтимоий тавсифи.
4. Касбнинг ижтимоий психологик аҳамияти ва тавсифи: ёшларда унинг
ижтимоий мавқеи (нуфузи), жамоанинг ўзига хос хусусиятлари, вертикал ва
горизонтал бўйича шахслараро муносабатларнинг хусусиятлари.
5. Касбий фаолиятни муваффақиятли эгаллаш
учун зарур билимлар ва
кўникмалар кўламининг педагогик тавсифи (махсус мезонлар орқали касбий
маҳорат аниқланади).
6. Педагогик жараённи такомиллаштириш юзасидан таклифлар,
тайёргарлик муддатлари, тадбир-чораларнинг умумий тавсифи.
7. Меҳнат шароитининг гигиеник тавсифномаси.
8. Касб бўйича меҳнат қилишга тиббий жиҳатдан таъқиқланувчи
омиллар изчиллиги.
9. Касбга психологик номутаносибли, ёки касбий яроқсизлик.
10. Ўзини ўзи фаоллаштириш ва идентификациялаш.
Касбнинг инсон олдига қўядиган талаблари мажмуаси психологик,
ижтимоий, иқтисодий техникавий ва педагогик жабҳаларни қамраб олади.
262
Касб ва ихтисос асосларини эгалловчи ёшлар шу
фанларнинг барча
талабларига мослашиши орқали мутахассислик лаёқатини ривожлантира
боради.
Касб танлашга йўналтириш давлат чора-тадбирлари тизимидан иборат
бўлиб
инсон
томонидан
танланади,
ўз
ҳаёт
йўлининг
илмий
асосланганлигини таъминлашга хизмат қилади, у турмушда уз ўрнини
аниқлайди ва қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
1) мактабда касбий маълумотлар бериш;
2) касб-ҳунар маорифи билан шуғулланиш;
3) радио, телевидение, кино, матбуотда ташвиқот қилиш;
4) касб юзасидан маслаҳатлар;
5) касбга саралаш (қобилиятига биноан);
6) касбга мослашиш (адаптациялаш);
Мазкур соҳада психологик изланишлар олиб борган К.К.Платонов
муайян схема ишлаб чиққан булиб у “Касб танлашга йўналтириш учбурчаги”
деб номланиб ўзининг ихчамлиги билан бошқалардан ажралиб туради.
Худди шу боис касб танлашга йўллашда, реориентациялашда
ундан унумли
фойдаланиш мумкин.
Касб танлашга йўналтириш учбурчагининг муҳим бир томони - бу ҳар
хил касб ҳунар эгасига нисбатан қўйиладиган талаблар юзасидан муайян
билимнинг мавжудлигидир. Унинг иккинчи бир хусусиятли томони шуки, у
ёки бу мутахассисликка нисбатан жамият (вилоят, шахар, туман)нинг меҳнат
имкониятига эхтиёжи буйича билимлар мужассамлашганлигидир.
Яна бир
ўзига хос томони шундан иборатки, касбга йўналтирилувчининг қунти,
қобилияти, шахсий хусусиятлари буйича билимлар умумлаштирилган бўлиб
касб танлашга оид барча жиҳатлар мажмуа ҳолига келтирилгандир.
Касб танлашга йўналтириш учбураги шахснинг қизиқиши, майли,
хоҳиши, ўзини ўзи баҳолаши, нуфузи кабиларга оид материалларни ўзида
мужассамлаштиради.
Бизнингча юқоридаги мулохазалардан ташқари профессиограмма олдига
қуйидаги талабларни қўйиш мақсадга мувофиқ.
1. Ишнинг қандай номланиши ва унинг нималардан тузилиши (ишнинг
номи, мутахассислик, касб-ҳунар, лавозим, ишчи ўрни
имконияти,
меҳнатнинг турдош хусусиятлари ва унинг муҳим тавсифларининг баёзи).
2. Ишнинг мақсади, самарадорлиги хусусида маълумотлар.
3. Меҳнат қуроли сифатида нималар қўлланилиши.
4. Меҳнат предметининг таркиблари ва уларнинг ўзига хос жабҳалари.
5. Меҳнат фаолияти қайси усуллар ёрдами билан бажарилиши.
6. Нималарнинг негизида иш (меҳнат, фаолият) амалга оширилиши.
7. Меҳнат махсулларини баҳолаш мезонлари.
8. Ишнинг қандай ихтисослик талаб қилиши хусусиятлари.
9. Иш қандай воситалар ёрдами билан бажарилиш имконияти ва унинг
мотивировкаси.
263
10. Ишни бажарилишининг шарти ва шароитлари.
11. Меҳнатни (фаолиятни) ташкил қилиш шакллари.
12. Меҳнатнинг кооперацияси (Ким?, Нима?, Ким билан хамкорликда?)
13. Меҳнатнинг жадаллиги (интенсивлиги) тўғрисида маълумотлар.
14. Меҳнат фаолиятида масъулиятнинг ва хавф-хатарнинг қайси
дақиқалари (ҳолатлари) учраши.
15. Меҳнат унинг субъектига қандай фойда, наф келтириши (иш ҳақи,
мукофот, маънавий озуқа, имтиёз, ижтимоий мойиллик,
альтруизм хислати,
мақтов жамоатчилик баҳоси ва бошқалар).
16. Иш ёки фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига кура қандай
талабларга ва чекланишларга эга эканлиги.
Касб-ҳунар тўғрисида ҳар хил муносабатлар ҳосил бўлишининг асосий
сабаблардан бири - бу мактаб ўқувчиларида касб танлаш жараёнида турли
хил мотивларнинг намоён бўлишидир. Мотивлар ўртасидаги кураш уларнинг
у ёки бу қарорга келишларига сабаб бўлади.
Бизнингча, воқеликка онгли
муносабатда бўлиш объектив ва қатъий қарорни келтириб чиқаради.
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, ўспиринларнинг
қизиқиши, майли, эҳтиёжи, иқтидори, қобилияти, кўникмаси ва малакасини
ҳисобга олган ҳолда касб танлашга тўғри йўллантириш мамлакат тараққиёти
учун пухта замин ҳозирлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: