118
V.БОБ. СУЮКЛИКЛАРНИ ТАРКИБИНИ АНАЛИЗ КИЛИШ
ТУГРИСИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР.
§1. Суюқликларнинг таркибини анализ қилиш
Технологик жараѐнларни
температура, босим, сарф ва сатҳ каби
параметрларга кўра бошқариш, кўпинча, талаб этилган сифатдаги маҳсулотлар
олишга кафолат бера олмайди. Кўпгина ҳолларда ишлаб чиқарилаѐтган
маҳсулотларнинг таркибини автоматик тарзда назорат қилиш зарурати туғилади.
Технологик жараѐнлар мобайнида қайта ишланаѐтган моддаларнинг таркиби
ва уларнинг хоссалари ўзгаради. Бу параметрларни назорат қилиш жараѐн
режими тўғрисида бевосита фикр юритишга имкон беради.
чунки улар
олинаѐтгаи
маҳсулотларнинг
сифатини
ифодалайди,
шунинг
учун
суюқликларнинг таркибини назорат қилиш ишлаб чиқаришни бошқариш ҳар
кандай системасининг мажбурий элементларидан биридир.
Автоматлаштиришнинг ривожланиши ва айниқса, химия, газ ва нефть-
химия,
энергетика, озиқ-овқат ва бошқа саноат турларининг комплекс
автоматлаштирилиши технологик потокни анализ қилиш учун яроқли усулларни
ҳамда асбобларни ишлаб чикишни талаб этади. Шу
муносабат билан кейинги
йилларда аналитик асбобсозликнинг жадал ривожланиши содир бўлмокда.
Умумий ҳолда суюқликлар таркибиня анализ қилиш дейилганда уларнинг
элементар, функционал ѐки молекуляр таркибини аниқлаш тушунилади.
Таркибни аниқлайдиган асбоблар анализаторлар деб аталади. Муҳитда фақат
битта компонентнинг миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган анализаторларни
баъзан концентратомерлар деб юритилади. Суюқликлар
концентрациясини
ўлчаш учун қуйидаги ўлчаш бирликлари энг кўп тарқалган; мг/см
3
, г/см
3
, массаси
ѐки ҳажми бўйича; %.
Температура, босим ва шу каби факторларнинг ўлчаш натижаларига кучли
таъсир этиши аналитик ўлчашларнинг ўзига хос ҳусусиятларидан биридир. Бу
факторлар айниқса ўлчаш аниқлигига таъсир қилади. Шунинг учун автоматик
119
анализаторлар, одатда,
намуналар танлаб олиш, уларни анализга тайѐрлаш,
ўлчаш шароитларини стабиллаш ѐки тузатишларни автомагик киритиш ва
ҳоказолар учун қўшимча мураккаб жиҳозлар билан таъминланган бўлади.
Анализ қилинадиган суюқликларнинг турли-туманлиги ва уларнинг таркиби
ҳамда хоссаларининг кенг диапазонда бўлиши анализ қилиш
усуллари турлича
бўлган автоматик асбоблар ишлаб чиқаришни тақозо этди. Асбобсозлик саноати
хилма-хил суюқликларни анализ қилувчи хилма-хил автоматик анализаторлар
ишлаб чиқаради.
Суюқликларни анализ килишнинг саноатда энг кўп
таркалган усулларига
кондуктометрик, потенциометрик, оптик, титрометрик ва радиоизотопли усуллар
киради.
Do'stlaringiz bilan baham: