Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №25 (том 2)



Download 17,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/383
Sana23.05.2022
Hajmi17,93 Mb.
#607416
TuriСборник
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   383
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Апрель 2022. Том 2

чуҳ, чуҳ,
 жонивор! – дерди ҳар бир бола ўзи минган ҳўкизини чўп 
билан ниқталаб.Орқадаги омоч дастасини тутган аёл нуқул: “Ҳа, бўл, 
имиллама, бўла қолсанг-чи”, – дея қисталангга олгани-олган эди. Кечга томон 
32
https://m.facebook.com/kunuznews/posts/1162049013826857/?locale=es_LA&refsrc=deprecated&_rdr 


145 
“чуҳ-чуҳ”
лайвериб, овозларимиз бўғилиб қолар, чўпдек озғин ҳўкизнинг суяги 
ботган қуймучимиз жазиллаб оғрир, чўп ниқталайверган кафтимиз без-без 
қиларди. “
Чуҳ-чуҳ”
лаб, чўп ниқталашимизга қарамай ҳўкизнинг тихирлик 
қилаверишини кўриб, алам-хўрликдан йиғлаган пайтларимиз ҳам кўп бўларди. 
(Сайин Муратбеков. Ёвшан иси). 
Демак, ундов буйруқ маъносида инсонларга ҳамда жониворларга нисбатан 
қўлланилиши мумкин.
Буйруқ маъносидаги ундовлар кимга қаратилганлигидан қатъий назар 
ёзувда буйруқ маъносини бўрттириш учун ундов белгиси билан берилади. Ундов 
белгиси гаплар охирида қўйилиб, улар ёрдамида берилган гаплар ундов гаплар 
дейилади.
Таъкидлаш лозимки, ёзувда ундов белгиси билан маркерланган ундов 
гаплар ўз маъносига кўра турли бўлиши мумкин:
-
буйруқ гап; 
-
вокатив гап; 
-
ундалмали гап; 
-
риторик-сўроқ гап. 
Англашиладики, ундов гапларни мазмун жиҳатидан икии турга бўлиш 
мумкин: 
1)
ҳис-ҳаяжонни билдирган гаплар; 
2)
буйруқ гаплар.
Ундов сўз туркумига оид сўзлар императив маънода қўлланганида ундов 
категориясининг ифода воситаси вазифасини бажариб келади.
 
Ундов 
категорияси “ўзининг мазмун ва ифода жиҳатига эга. Чунончи, ундашни амалга 
оширишда адресатга мурожаат қилиниб, нутқни равон ва теран етказишда унинг 
турли семантик-прагматик маънолари рўёбга чиқарилади. Шу боис ундаш 
категорияси семантик, грамматик, прагматик ва ш.к. ёндашувлар асосида 
ўрганилади” (Мўминова, 2021, б. 25). 
Ундов нутқ акти нутқ фаолиятининг универсал маҳсулидир. Оғзаки 
мулоқот иштирокчилари ўртасидаги рецептив муносабатларнинг ўзига хос 


146 
хусусиятлари ва уларнинг лингвистик ифода усуллари дунёнинг турли тиллари 
асосида жадал ўрганилади. Бу шундан келиб чиқадики, ундов нутқ акти аниқ 
семантикага эга ва расмий хилма-хиллик унга хосдир. Шу муносабат билан 
ундов категориясини тилнинг универсал категорияси сифатида эътироф этиш 
мумкин. 
Ундов категориясининг прагматик жиҳати лисоний бирликларни шахсга 
нисбатан ўрганишни ўз ичига олади:
-
адресатга хабар келганда (ёки адресат хабарни қабул қилганда) нима 
юзага келиши;
-
ҳар кандай вазиятда мулоқот шакли нима билан белгиланиши;
-
мулоқот шаклига маданиятнинг таъсири; 
-
коммуникатив вазият; 
-
ҳаракатга ундаш мақсади. 
Ундов категориясининг инглиз ва ўзбек тилларида ифодаланиши 
лингвокультурологик хусусиятларга эга бўлиб, у масалан адресат ва адресант 
дунё қарашидан, миллий урф-одатларидан қолаверса маданиятидан келиб 
чиққан ҳолда мурожаат шакли ва усулини танлашда ўз ўрнини топади. Шунинг 
учун А.Е. Волкованинг фикрига кўра, ундов категорияси семантик-прагматик 
категория ҳисобланиб, у нафақат тил, қолаверса олам манзараси ҳамда нутқ 
мулоқотига боғлиқ бўлади (Волкова, 2011, б. 22). 
Ҳар бир сўзловчига мулоқот ўз таъсир кучини ўтказади. Тингловчига 
таъсир қилган мулоқот сўзловчига нисбатан бирор жавоб ҳаракатига ундаш учун 
амалга оширилади. Шу сабабли, коммуникатив акт жараёнида асосий эътибор 
ахборотни узатишга эмас, кўпроқ тингловчини бирон бир кутилаётган ҳаракатга 
ундашга қаратилади. 
Ундов категорияси инглиз ва ўзбек оламнинг лисоний манзарасида ўзига 
хос хусусиятлар билан ажралиб туради. Ундаш ифодасидаги ўхшаш ва фарқли 
томонлар, 
ўз 
навбатида, 
тилнинг 
миллий-маданий 
(лингвомаданий) 
хусусиятлари билан белгиланади. Ундашни ифодаловчи тил бирликларининг
 
маданий хусусиятларини тадқиқ этишда, демак, лингвомаданиятшунослик


147 
маданият, менталитет, олам манзараси, оламнинг лисоний манзараси каби 
атамалар алоҳида аҳамият касб этади (Мўминова, 2021, б. 23). ва бу, ўз 
навбатида, коммуникатив нутқ жараёнида ундов категориясини ифодаловчи 
лисоний воситаларнинг функционал-семантик ва стилистик хусусиятларининг 
тадқиқини амалга оширишда унинг социолингвистик ва лингвокультурологик 
аспектига ҳам эътибор қаратишни талаб қилади. 
Умуман олганда, модаллик доирасида алоҳида ўрин эгаллаган ундов 
категорияси ниҳоятда кенг тушунчадир. Долзарблик томонидан эса у ҳанузгача 
тилшунос олимларнинг диққат марказидан жой олади. Ҳаёти давомида ҳар бир 
шахс нутқий фаолиятини амалга оширар экан, коммуникатив акт жараёнида ўз 
кўзлаган мақсади сари интилади. Табийки, адресант ўз нутқи орқали адресатни 
бирон бир ҳаракатни бажаришга йўналтиради. Ҳис-ҳаяжон, қувонч ва қайғу, азоб 
ва нафрат, хоҳиш ва истак каби модал маъноларни ифодалаш билан бир қаторда 
ҳаракатга ундаш, ҳаракатни бажаришга чақириш, таклиф қилиш, буйруқ бериш, 
даъват этиш, амр чиқариш каби ундовлар ҳам шахснинг нутқида акс этади.

Download 17,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish