Институти



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana21.05.2022
Hajmi0,98 Mb.
#606256
TuriСборник
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хизмат кўрсатиш соҳасида ахолининг тадбиркорлик фаоллигини бахолаш натижалари

 
Keywords.
service sector, entrepreneurial activity of the population, institutional, 
formal and informal norms, institutional approach

Хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодий ўсишнинг муҳим драйверига
айланиши лозим.
Мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш борасида 
амалга оширилаётган ислоҳотлар айнан шу мақсадларни кўзда тутади.
1
Бу 
жараёнларда аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш муҳим 
аҳамиятга эга. Шу боис, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳолининг 
тадбиркорлик фаоллигини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини 
мустаҳкамлашга бирламчи вазифа сифатида қаралиб, институционал 
жиҳатдан такомиллаштирилмоқда, жумладан: 
Мазкур қабул қилинган расмий институтлар аҳолининг иқтисодий 
фаоллигини оширишнинг институционал муҳитини яратишга хизмат 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги 2017 йил 7 февраль, ПФ – 4947-сонли Фармони ва Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги “2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини 
ривожлантириш дастури тўғрисида”ги 55-сон қарорида келтирилган. 


53 
қилмоқда. Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш – 2020 йил” ҳисоботига кўра
1

Ўзбекистонда 2019 йилга нисбатан тадбиркорлик фаолиятининг 
институционал муҳити бир қатор кўрсаткичлар бўйича яхшиланган. Бироқ, 
Ўзбекистоннинг ушбу рейтингдаги ўрни кредит олиш ва тўлов 
қобилятсизлиги кўрсаткичлари ҳисобига пасайган. 
Аҳолининг тадбиркорлик фаолигини ўрганиш борасида ўтказилган 
сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 94,6 % ўз бизнесини бошлаш 
ҳаракатида эканлигини маълум қилишган. Аммо “Оила мулкидан бизнес 
учун фойдаланиш имкониятларингизни баҳоланг?” деган саволга уларнинг 
41,5 % - қисман фойдаланиш мумкинлигини, 36% - фойдаланишнинг 
умуман иложи йўқлигини, 22,5% - жуда яхши имконияти борлигини 
билдиришган. 
“Бизнесингизни бошлаш учун қандай мулкий кўмак зарур?” деган 
саволга уларнинг 39,2% - машина ва асбоб-ускунага, 34,8% - офис, ишлаб 
чиқариш ва ошхона учун мулжалланган бинога, 13,2% - бўш бино ва ер 
участкасига, 10,2% - автомашина, кафе ва ошхона учун зарур жиҳозлар ва 
бошқаларга эхтиёжи борлигини таъкидлашган. 
“Бошламоқчи 
бўлган 
бизнес 
фаолиятингизнинг 
молиявий 
манбаларини кўрсатинг?” деган саволга уларнинг аксарияти банк 
кредитлари ҳисобига (56,4%), ўз маблағлари ҳисобидан (35,5%), 
инвесторлар 
ҳисобидан 
(6,4%) 
ва 
акциялар 
орқали 
(0,9%) 
молиялаштиришини маълум қилган.
Бу борадаги таҳлиллар шуни кўрсатдики, бизнесни бошлаш деярли 
барча оилаларнинг хохиш ва истагига айланган бўлсада, буни бошлаш учун 
ўз имкониятлари етарли даражада эмас. Аксарият оилаларнинг мол-мулки 
шахсий эхтиёжларга қаратилган бўлиб, ундан қўшимча даромад манбаи 
сифатида фойдаланишнинг имкони чекланган. Шу боис, уларнинг 
кўпчилиги бўш бино, ер майдони, зарур жихоз ва ускуналарга эхтиёжи 
борлигини билдирган. Энг қизиғи, бизнес учун мослашмаган мол-мулкга 
эга бўлсада уларнинг 28,1% оилавий корхона очиш истагини маъқул 
кўришган. 
Бундай ҳолат, уларнинг имкониятлари ва хохишлари ўртасида 
номувофиқликни юзага келтирмоқда. Чунки оилавий корхона оила мулки 
негизида шакллантирилади, унда тураржойни нотураржойга ўтказиш талаб 
этилмасада, бизнесга мўлжалланган бино ёки хонанинг мавжуд эмаслиги 
уларнинг бу борадаги имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқини 
чекламоқда. 
Бундай ҳолат сўровда қатнашганларнинг 58,2 %ида кузатилган. 
Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларнинг 82 %и олий 
маълумотга эга бўлсада, уларнинг аксарияти корхонани очиш тартиб-
тамойиллари, бу бордаги имтиёзлар ва кафолатларга оид янги ахборотларга 
эга эмас. Умуман, бундай институционал (когнитив) хусусиятдаги 
1
https://russian.doingbusiness.org/ru/data/exploreeconomies/uzbekistan# 


54 
камчиликлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш босқичида бўлганларнинг 
кўпчилиги учун хос. Бу эса, ёшларнинг тадбиркорликга оид билим ва 
тажрибаларини мустақил оширишга имкон берадиган амалий характердаги 
ўқув дастурларини ишлаб чиқиш вазифасини қўяди. Шунингдек, ёш 
оилаларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг махсус воситаларига 
асосланган 
ҳолда 
уларнинг 
ўз 
бизнесларини 
бошлашларини 
рағбатлантириш ва бу борада маълумотлар очиқлигини таъминлаш ҳам ўта 
муҳим. Буларнинг барчаси, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 
қартилган дастурларни ишлаб чиқишда ўз ифодасини топиши керак. 
Шу билан бирга сўровда қатнашган оилаларнинг хизмат кўрсатиш 
соҳасидаги тадбиркорликнинг қайси фаолият тури билан шуғулланиш 
истагида эканликлари, бу борада дуч келиши мумкин бўлган муаммолари 
ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрлари ҳам 
ўрганилди. Шулар асосида бизнингча, аҳолининг тадбиркорлик 
фаоллигини ошириш борасидаги муаммоларни ҳал қилиш, биринчи 
навбатда, 
тадбиркорлик 
фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш 
ва 
ривожлантиришга қаратилган самарали институционал муҳитини яратишни 
зарур этмоқда. Муаммоларга институционал жиҳатдан ёндашиш ва бу 
борадаги назариялар иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш ва давлат 
бошқарувида муваффақиятли қўлланилган.
1
Шулардан келиб чиқсак, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва 
ривожлантиришнинг институционал механизми, улар фаолиятига таъсир 
этишнинг институционал инструментларидан таркиб топиши керак. Бунда 
унинг тартибга солувчи инструменти энг аҳамиятлиси бўлиб, у 
тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий 
усулларини, уни ривожлантириш бўйича давлат иқтисодий сиёсатини, 
ҳамда уларнинг барқарор ишлаши ва ривожланишини таъминлайдиган 
расмий институтларни белгилайди. Бунда давлатнинг тадбиркорлик 
соҳасидаги сиёсати ва қонунчилик тизимини доимий равишда 
модернизация қилиб бориши ўта муҳим. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish