ҚЎЛ-ОЁҚЛАР
Топографик анатомия
Ташқи мўлжаллар, чегаралари, акс тасвирлари. Фасциялари, фасция
ўриндиқлари
ва
мускуллараро
оралиқлари,
клетчатка
бўшлиқлари.
Н.И.Пироговнинг томир қинлари, қўл-оёқнинг ғилофли тузилиши ҳақидаги
таълимоти. Йирингнинг тарқалиш йўллари. Чуқур ва юза веналар системаси,
уларнинг
фасцияларга
муносабати.
Коллатерал
қон
айланиши.
Коллатералларнинг ривожланиш йўллари. Чуқур ва юза лимфа тугунлари ва
томирлари системаси. Тери иннервацияси зоналари.
Қўл
Чегаралари. Соҳаларга бўлиниши.
Ўмров ости соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари. Қаватлари. Фасция
ва клетчатка бўшлиқлари. Томир-нерв тузилмалари.
Дельтасимон соҳа. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари. Қаватлари.
Дельтасимон ости клетчатка бўшлиғи. Томирлари, нервлари, синовиал
халталари. Елка бўғими. Бўғим ёриғи акс-тасвири. Бўғим халтаси ва унинг
мустаҳкамловчи аппарати. Бўғим капсуласининг заиф жойлари. Бўғимнинг қон
билан таъминланиши ва иннервацияси. Елка суяги бошчасининг елка
бўғимидан чиққандаги вазияти.
Курак соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари. Қаватлари. Қирра усти ва
қирра ости чуқурчаларининг суяк-фиброз ўриндиқлари. Томирлари ва
нервлари.
Қўлтиқ ости соҳаси (қўлтиқ ости чуқурчаси). Ташқи мўлжаллар.
Қўлтиқ ости артериясининг акс-тасвири. Қаватлари. Қўлтиқ ости
чуқурчасининг деворлари. Қўлтиқ ости артериясининг топографияси ва унинг
томир-нерв тутами компонентлари билан муносабати. Уч томонли ва тўрт
томонли тешиклар. Қўлтиқ ости чуқурлиги клетчаткасининг елка, дельтасимон,
курак, ўмров ости ва ўмров усти соҳалари клетчаткалари билан алоқаси. Лимфа
тугунлари гуруҳи. Елка бўғими соҳасидаги артериал коллатераллар.
Елка соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари.
Елканинг олд-медиал соҳаси. Елка артерияси тасвири. Қаватлари. Олд
фасция ўриндиғи, фасциялари. Елканиг юқори, ўрта ва пастки қисмларида
томир-нерв тузилмаларининг топографияси.
Елканинг орқа соҳаси. Қаватлари. Орқа фасция ўриндиғи. Томир-нерв
тузилмалари. Елка суяклари турли сатҳларда синганда суяк синиқларининг
вазияти.
Тирсак соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари.
Тирсакнинг олд соҳаси (тирсак чуқурчаси). Қаватлари. Фасция
ўриндиқлари ва мускуллар гуруҳлари. Томир-нерв тузилмалари топографияси.
Тирсакнинг орқа соҳаси. Қаватлари. Тирсак синовиал халтаси. Томир-
нерв тузилмалари. Тирсак бўғими. Бўғим ёриғи акс-тасвири. Бўғим капсуласи,
унинг заиф жойлари. Тирсак бўғимининг қон билан таъминланиши ва
иннервацияси. Тирсак бўғими соҳасидаги артериал коллатераллар. Тирсак
бўғимидан чиқишларда суяклар вазияти.
Билак соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари.
Билакнинг олд соҳаси. Оралиқ нерви, билак ва тирсак артериялари акс-
тасвирлари. Қаватлари. Олд фасция ўриндиғи, мускул қаватлари. Билакнинг
юқори, ўрта ва пастки қисмларида томир-нерв тузилмаларининг топографияси.
Пирогов клетчатка бўшлиғи ва унинг тирсак ва панжа клетчаткалари билан
алоқаси.
Билакнинг орқа соҳаси. Қаватлари. Орқа фасция ўриндиғи, мускул
гуруҳлари. Томир-нерв тузилмалари. Билак суяклари турли сатҳларда синганда
синиқларнинг вазиятлари.
Билак-кафт усти бўғими ва қўл панжаси соҳаси . Ташқи
мўлжаллар. Чегаралари.
Панжанинг кафт юзаси. Юза ва чуқур артерия равоқларининг, оралиқ
нерви ҳаракатлантирувчи толаларининг акс-тасвири. Панжа кафт юзаси
иннервацияси: оралиқ ва тирсак нервларининг ўзаро қоплов зоналари ва
мустақил иннервация зоналари. Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси тузилиш
хусусиятлари. Кафт усти каналлари, уларнинг таркиби. Кафт апоневрози ва
фасция ўриндиқлари. Кафтнинг клетчатка бўшлиқлари ва уларнинг билак,
бармоқлар ва панжа орқаси соҳалари клетчаткалари билан алоқаси. Томир-нерв
тузилмалари. Бармоқлар букувчилари пайларининг синовиал ва суяк-фиброз
ғилофлари, уларнинг тузилиши ва панжадаги йирингли жараёнларнинг
тарқалишидаги аҳамияти. Билак-кафт усти бўғими. Бўғим ёриғи акс-тасвири.
Бўғим халтаси, унинг заиф жойлари. Қон билан таъминланиши, иннервацияси.
Панжанинг орқа юзаси. Тери иннервация зоналари. Қаватлари. Кафт усти
соҳасидаги суяк-фиброз каналлар, уларнинг билак-кафт усти бўғимига
муносабати. Панжа орқа юзасининг томир-нерв тузилмалари. Кафт-фаланга,
фалангалааро бўғимларнинг бўғим ёриқлари тасвири, уларнинг бойлам
аппарати.
Оёқ
Чегаралари. Соҳаларга бўлиниши.
Думба соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари. Томир ва нервларнинг
акс-тасвирлари. Қаватлари. Фасциялари, клетчатка бўшлиқлари. Томир-нерв
тузилмалари. Думба соҳаси клетчаткасининг кичик тос ва сондаги клетчаткалар
билан алоқаси. Тос-сон бўғими. Бўғим ёриғи акс-тасвири. Бўғим халтаси ва уни
мустаҳкамловчи аппарат. Бўғим халтасининг заиф жойлари. Қон билан
таъминланиши, иннервацияси. Сон суяги бошчасининг бўғимдан чиқишлардаги
вазияти. Сон суяги бўйинчаси синганда синиқларнинг вазияти. Тос-сон бўғими
соҳасидаги артериал коллатераллар.
Сон соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари.
Соннинг олд соҳаси. Томир-нерв тузилмалари акс-тасвирлари.
Фасциялар, фасция ўриндиқлари, мускуллараро тўсиқлар, мускул гуруҳлари.
Сон (скарп) учбурчаги. Қаватлари. Овал чуқурча. Ёнбош-тароқсимон чуқурча.
Томир-нерв тузилмалар топографияси. Сон канали. Сон чурралари. Ёпқич
томир-нерв тутами. Яқинлаштирувчи мускуллар канали.
Сон орқа соҳаси. Қуймич нерви акс-тасвири. Қаватлари. Фасция
ўриндиғи. Томир-нерв тузилмалари. Сон суяги турли сатҳларда синганда
синиқларнинг вазияти.
Тизза соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари.
Тиззанинг олд соҳаси. Қаватлари. Томир-нерв тузилмалари, синовиал
халталари.
Тиззанинг орқа соҳаси (тақим чуқурчаси). Томир ва нервларнинг акс-
тасвирлари. Қаватлари. Фасциялари, мускул гуруҳлари. Тақим чуқурчаси туби.
Томир-нерв тузилмаларининг топографияси. Тизза бўғими. Бўғим ёриғи акс-
тасвири. Бўғим халтаси ва уни мустаҳкамловчи аппарат. Бўғим капсуласининг
заиф жойлари. Бўғим бўшлиғининг синовиал чўнтаклари ва уларнинг йиринг
тарқалишидаги роли. Қон билан таъминланиши, иннервацияси. Тизза бўғими
соҳасидаги артериал коллатераллар.
Болдир соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари.
Болдир олд соҳаси. Олд катта болдир артерияси. Қаватлари. Олд фасция
ўриндиғи. Болдирнинг юқори, ўрта ва пастки қисмларида томир-нерв
тузилмаларининг топографияси. Болдирнинг ён соҳаси. Қаватлари. Фасция
ўриндиғи. Томир-нерв тузилмаларининг топографияси.
Болдир орқа соҳаси. Томир-нерв тузилмаларининг акс-тасвири.
Қаватлари. Фасциялари, фасция ўриндиғи, мускул қаватлари. Болдирнинг
юқори, ўрта ва пастки қисмларида томир-нерв тузилмаларининг топографияси.
Болдирдаги клетчатка бўшлиқларининг тақим ва оёқ панжаси клетчаткаси
билан алоқаси. Суяклар турли сатҳларда синганда синиқларнинг вазияти.
Ошиқ-болдир бўғими соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари.
Медиал тўпиқ соҳаси. Қаватлари. Тўпиқ канали. Пайлар ва томир-нерв
тузилмалари топографияси.
Олд соҳа. Қаватлари. Пайлар, томир ва нервларнинг ўзаро
муносабатлари.
Латерал тўпиқ соҳаси. Қаватлари. Пайлар ва томир тузилмалари
топографияси. Пайларнинг синовиал қинлари.
Орқа соҳа (ахилл пайи соҳаси). Қаватлари, синовиал халталар, томир ва
нервлар.
Ошиқ-болдир бўғими. Бўғим ёриғи акс-тасвири. Бўғим капсуласи ва
мустаҳкамловчи аппарати. Бўғим халтасининг заиф жойлари. Қон билан
таъминланиши, иннервацияси. Тўпиқлар синганда болдир ва панжа суяклари
синиқларининг вазияти.
Оёқ панжаси соҳаси. Ташқи мўлжаллар. Чегаралари.
Олд (панжа орқаси) соҳаси. Томир ва нервлар акс-тасвирлари. Шопар ва
Лисфранк бўғимлари акс-тасвирлари. Тери иннервацияси зоналари. Қаватлари,
томир ва нервлар топографияси.
Орқа соҳаси (оёқ кафти). Томир ва нервлар акс-тасвирлари. Қаватлари.
Фасциялари, фасция ўриндиқлари. Томир ва нервлар топографияси. Оёқ кафти
клетчатка бўшлиқлари ва уларнинг болдир клетчаткаси билан алоқаси. Оёқ
панжаси гумбази ва уни мустаҳкамловчи аппарат.
Do'stlaringiz bilan baham: |