ЎҚув-услубий мажмуа


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар 
Талабаларнинг оператив хирургия топографик анатомия билан фанини 
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан 
фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш 
муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий 
қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, компьютер дастурлари, 
электрон материаллар ҳамда муляж ва фантомлар, лаборатория ҳайвонлари, ҳўл 
ва қуритилган препаратлар, электрлаштирилган стендлар, видеотизимлардан 
фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик 
технологиялар қўлланилади. 
 
Асосий қисм 
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни 
Кириш 
Топографик анатомия фани ва вазифалари. Амалий аҳамияти жарроҳлик 
ва клиник анатомия билан очиб берилувчи топографик анатомия аъзо ва 
тўқималарни уларнинг нормал ва патология ҳолатларда соҳалар бўйича ўзаро 
муносабатларини тасвирлайди. Тасвирий (проекцион) ва ориентир анатомия 
топографик анатомиянинг таркибий қисмларидир. 
Топографик анатомияни ўрганиш усуллари: тирик одамда тасвирий 
анатомияни 
ўрганиш, 
радиоизотопли 
сканирлаш, 
рентгенологик 
ва 
ультратовушли текширувлар, текширувнинг компьютерли томография ва ядро-
магнитли резонанс каби замонавий услублари; мурдада шартли ажратилган 
соҳалар доирасида (тўқималарни қаватма-қават ўрганиш, томирлар, бўғимлар 
ва клетчатка бўшлиқларини рентгенконтраст, рангли, қотиб қолувчи массалар 
билан инъекция қилиб ўрганиш, нормал ва патологик жойлашган аъзо ва 
тўқималарни Н.И.Пирогов бўйича музлатилган мурдаларни арралаб ўрганиш). 
Топографик анатомиянинг асосий тушунчалари: соҳа ва унинг 
чегаралари, ташқи ва ички мўлжаллар, аъзоларнинг тери қопламларидаги 
тасвири, фасция ғилофлари ва клетчатка бўшлиқлари, коллатерал қон 
айланиши. 
Топографик анатомиянинг асосчиси – Н.И.Пирогов тадқиқотларининг 
аҳамияти. 
Ҳорижий 
(Вельпо, 
Тийо, 
Г.Корнинг, 
Г.Е.Островерхов, 
Д.Н.Лубоцкий, В.В.Кованов, Ю.М.Лопухин ва бошқ.) ҳамда мамлакатимиз 
олимларининг 
(В.Ф.Войно-Ясенецкий, 
Б.А.Стекольников, 
Ф.Ф.Амиров, 
С.А.Долимов, Н.Ҳ.Шомирзаев, А.Ғ.Мирзамухамедов, Қ.И.Қосимхўжаев ва 
бошқ.) 
топографик 
анатомия 
фани 
ривожига 
қўшган 
ҳиссаси. 
В.Н.Шевкуненконинг одам аъзо ва системалари тузилиши ва топографияси 
ўзгаришининг чекка шакллари ва ёшга боғлиқ хусусиятлари ҳақидаги 
таълимоти. 
Топографик анатомия ва оператив жарроҳлик - “икки яхлит” фан. 
Оператив жарроҳлик ва унинг вазифалари; аъзоларга рационал оператив очиб 
кириш ва оператив амалиётларни топографик анатомиядан олинган билимлар 
асосида ўрганиш, оператив аралашувларни анатомик-физиологик асослаш.
Ўрта аср алломалари Абу Али ибн Сино ва Абул-Қосим аз-Захравийнинг 
оператив жарроҳлик фани ривожидаги ўрни. Хорижлик ва мамлакатимиз 


жарроҳлари (Кохер, Лангенбек, Бильрот, С.П.Федоров, Н.Н.Бурденко, 
А.В.Вишневский, П.А.Куприянов, А.Н.Бакулев, Б.В.Петровский, С.А.Масумов, 
В.В.Вохидов ва бошқ.) тадқиқотларининг оператив жарроҳликнинг 
ривожланишидаги аҳамияти. 
Операциялар турлари: радикал, паллиатив, диагностик. Бир лаҳзали ва 
кўп босқичли, шошилинч (ургент, экстрен) ва режали операциялар ҳақида 
тушунча. Симультан (қўшма), комбинацияланган ва кенгайтирилган 
операциялар. Аралашув турига кўра операциялар: кесиш, оқма (туташ тешик) 
қўйиш, кесиб олиб ташлаш, ампутация. 
Операциянинг асосий босқичлари: а) оператив очиб кириш ва унга 
қўйиладиган талаблар; б) оператив амалиёт ва унга талаблар. 
Жарроҳлик асбоблари ва уларнинг таснифи. Тўқималарни ажратиш учун 
асбоблар (механик ажратувчилар – кесувчи асбоблар, плазмали скальпель, 
криохирургик ва электрхирургик асбоблар, ультртовушли ва лазерли 
скальпеллар). Микрожарроҳлик ҳақида тушунча. Замонавий тикув матолари 
тавсифи. Томирлар, бронхлар ва ошқозон-ичакларга механик чок қўювчи 
мосламалар. 
Кам инвазив жарроҳликда ишлатилувчи замонавий ускуналар. 
Маҳаллий оғриқсизлантириш усуллари (инфильтрацион, ғилофли, 
ўтказувчи анестезия). Жағ-юз соҳасида оғриқсизлантириш хусусиятлари. 
Тўқималарни ажратиш ва бирлаштириш қоидалари ва усуллари. 
Жарроҳликда ультратовуш, лазер, елимловчи моддалардан фойдаланиш. 
Бирламчи, иккиламчи ва кечиктирилган чоклар. Тери, фасция, мускуллар, 
нервлар ва пайларни чоклари. 
Қонни муваққат ва бутунлай тўхтатишнинг асосий усуллари. 
Венепункция ва венесекция. Ўмров ости венасини катетерлаш. Артерия ичи 
инфузияси. 
Жароҳатга дастлабки жарроҳлик ишлови бериш умумий тамойиллари, 
юздаги жароҳатга ишлов бериш хусусиятлари. 
Аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказишнинг умумий тамойиллари. Терини 
Ю.Ю.Жанелидзе ва Б.В.Парин усули бўйича эркин кўчириш. Эркин 
лаҳтакларни сатҳ бўйлаб кўчириш, Ю.К.Шимановский ва А.А.Лимберг 
усуллари. В.П.Филатов бўйича тери пластикаси. Трансплантология ҳақида 
тушунча. Аъзоларни протезлаш. Трансплантологияда микрожарроҳликнинг 
қўлланиши. 
Топографик анатомия ва оператив жарроҳликнинг тиббий таълимдаги 
ўрни. Хирургик экспериментнинг операциялар техникаси ва жарроҳлик 
асбобларини такомиллаштиришдаги аҳамияти. Экспериментал жарроҳликнинг 
тикловчи ва пластик операцияларни ишлаб чиқишдаги роли. 

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish