ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

1. Мотивация 
 
- Талабаларни бўйин аъзолари: ҳалқум, трахея, ҳиқилдоқ, қизилунгачнинг 
бўйин қисми, қалқонсимон ва қалқонсимон олд безлари, қон-томир нерв 
тутамлари топографиялари анатомик билимларни ўргатиш.
-Келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, 
касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш. 
-. Талабага жавобгарлик хиссини, , амали кўникмаларни эгаллашда зарурий 
билимлар хажмини кенгайтириш.
- Бўлажак шифокорни шакллантиришда олинган теоретик билимлар ва 
амалий кўникмалар ҳажми талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради. 
Умумий жаррохлик,ички касалликлар . 
2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар 


113 
3.Машғулотнинг таркиби 
3.1. Назарий қисм 
 
Бўйин аъзоларининг топографик анатомиясини тушуниб олишни 
енгиллаштирувчи схема сифатида шу соҳадаги барча аъзоларини ўровчи 
фасция варақларининг ўзаро муносабатларини олиш мумкин. Жарроҳнинг 
мазкур фасция варақларининг жойлашувини яхши билиши кам шикастли 
рационал операцияларни қўллашига имкон беради.
Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулининг олдинги қирғоғи бўйиннинг 
асосий томир-нерв тутамини очишда асосий мўлжал вазифасини ўтайди. 
Уйқу артериясини яна пастки жағнинг бурчагидан тўш-ўмров бўғимига 
ўтказилган тасвир чизиғи бўйлаб ҳам очиш мумкин. Тўқималарни қаватма-
қават кесгач, жароҳатга медиал томонда умумий уйқу артерияси, юзароқ ва 
ташқарида ички бўйинтуруқ венаси, уларнинг оралиғида, чуқурда адашган 
нерв аниқланади. Умумий уйқу артериясининг бифуркациясини кўпинча 
қалқонсимон тоғайнинг юқориги қирғоғи 2-3 см ташқарироқда топилади. 
Қизилўнгачнинг бўйиндаги қисми траҳея билан умуртқа поғонасининг 
орасида, ўрта чизиқ бўйлаб чап томонга бироз оғган ҳолатда жойлашган. 
Унга қайси томондан кириб борилмасин, томир тутамини четлаб ўтиб 
бўлмайди. Шу туфайли қизилўнгачни томир тутами билан траҳея орасидан 
кесиб очиш анатомик жиҳатдан асосли ҳисобланади.
Қалқонсимон безининг жарроҳлик анатомиясига тўхталадиган бўлсак, 
унинг синтопияси анча мураккаб: без иккала томондан бўйиннинг олдинги 
мускуллари билан қопланган бўлиб траҳеяга тақалиб туради, безнинг 
бўлаклари, айниқса катталашганда, бўйиннинг магистрал томирларини 
бекитиб қўяди. Без юпқа фиброз пластинкадан иборат хусусий капсула билан 
ўралган бўлиб, ундан аъзонинг паренхимасига тўсиқчалар кетади. Бундан 
ташқари, қалқонсимон безни бўйиннинг ички фасцияси (висцерал варағи) 
ўраб, унга ташқи капсула (фасциал ғилоф) ҳосил қилади. Безнинг хусусий 
капсуласи билан фасциал ғилофи орасида ғовак клетчатка бўлиб, унда қон 
томирлари ва нервлари жойлашган. Қалқонсимон безнинг топографиясида 
пастки қалқонсимон артерияси биланқайтувчи ҳиқилдоқ нервининг ўзаро 
жойлашуви муҳим ўрин тутади 
Висцерал фасция варақлари ораларидаги клетчатка бўшлиқлари берк 
бўлмаганлигидан қизилўнгач ва трахеянинг орқа девори шикастланишидаги 
флегмоналарнинг тарқалиб кетиш хавфи бор. Зеро, фасциянинг висцерал 
варақлари йирик қон томирлар, трахея ва қизилўнгач бўйлаб бўйиндан кўкс 
оралиғи соғасига ўтади, ва шунинг билан, гематома ҳамда флегмоналарнинг 
бу ерга тарқалишини таъминлайди. Бунинг олдини олиш учун зарарланган 
клетчатка бўшлиғини рационал равишда, унинг топографиясини яхши билган 
ҳолда дренажлаш керак. 


114 
Бўйин соҳасида нервларнинг энг кўп тўпланган 2та зонаси тафовут 
этилади: юқоригиси II-III бўйин умуртқалари сатҳида бўлиб, унда асосан 
парасимпатик нервлар, яъни юқориги (тутамсимон) тугун, сайёр нерв пояси, 
депрессор, тил-ютқун, синокаротид зона нервлари жойлашган; пасткиси VI-
VII бўйин ва I кўкрак умуртқалари сатҳида бўлиб, ўзида симпатик 
нервлардан бўйин симпатик тугунлари тугунлараро боғловчи шохлар ҳамда 
ўмров ости артериясининг периваскуляр чигалларини тутади. Шундай қилиб, 
бўйиннинг юқориги нерв комплексининг новокаинли блокадасида (тилости 
суягининг катта шохининг орва томони сатҳида) юрак фаолиятининг 
яхшилашувига (масалан, миокард инфарктида) эришиш мумкин. Бунда юрак 
қисқаришларининг амплитудаси ошади, тож томирларининг қон билан 
тўлиши яхшилашади ва қон босими кўтарилади. 

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish