ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

1. Мотивация 
 
- Талабаларни бўйин фасциялари, бўйин клeтчaткa бўшлиқлaри , қаватма-
қават тузилиши, қон-томир нерв тутамлари топографиялари анатомик 
билимларни ўргатиш.
-Келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, 
касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш. 
-. Талабага жавобгарлик хиссини, , амали кўникмаларни эгаллашда зарурий 
билимлар хажмини кенгайтириш.
-Келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, 
касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш. 
- Бўлажак шифокорни шакллантиришда олинган теоретик билимлар ва 
амалий кўникмалар ҳажми талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради. 
Умумий жаррохлик,ички касалликлар . 
2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар 


93 
3.Машғулотнинг таркиби 
3.1. Назарий қисм 
Бўйин аъзоларининг топографик анатомиясини тушуниб олишни 
енгиллаштирувчи схема сифатида шу соҳадаги барча аъзоларини ўровчи 
фасция варақларининг ўзаро муносабатларини олиш мумкин. Жарроҳнинг 
мазкур фасция варақларининг жойлашувини яхши билиши кам шикастли 
рационал операцияларни қўллашига имкон беради.
Бизда, 
топографик 
анатомияда, 
В.Н.Шевкуненко 
таснифидан 
фойдаланилади. Унга кўра 5 та фасция: юза, хусусий фасциянинг юза ва 
чуқур варақлари, бўйин ички ва умуртқа олди фасциялари тафовут этилади. 
Юза фасция бўйинга умумий апоневроз ҳосил қилиб, m.plastysma-ни 
ҳам ўрайди; ҳусусий фасция – мускуллар, томирлар ва ички аъзоларни 
қамраб олади; умуртқа олди фасцияси эса бўйин умуртқаларининг олд 
юзаларини қоплаб, бўйиннинг олдинги бўлимини орқадагисидек ажратиб 
туради. 
Амалий тиббиётда бўйиндаги фасциялараро клетчатка бўшлиқлари 
катта аҳамиятга эга, улар бўйлаб томирлар жароҳатланганида гематома ва 
инфекция тушганда – флегмоналар тарқалиши мумкин. 
Жағ ости қопчасида кўпинча йирингли жараёнлар (лимфаденитлар) 
ривожланади, бироқ унинг фасция варақлари воситасида яҳши 
чегараланганлиги жараённинг қўшни соҳаларга тарқалишига имкон 
бермайди ва жағ ости флегмонасида ўз вақтида ўтказилган кесим унинг тезда 
тузалиб кетиши билан якун топади. 
Spatium interaponeuroticum suprasternale-да йиринг ривожлангандаги 
анатомик шароитлар ҳам шунга ўхшасада, бу ерда жараённинг тарқалиб 
кетиши кўпроқ кузатилади. Йирингли жараён натижасида тўқималардаги 
босим кўтарилганда инфильтрат m.sternocleidomastoideus-нинг остидаги ёпиқ 
(кўр) халтачаларга, уларни ёриб ўтиб бўйиннинг ён бўлимларига тарқалиши 
мумкин. Мазкур соҳадаги ёт жисмларни олиш ёки йирингли ўчоқни кесиш, 
унда жойлашган arcus venosus yuguli-ни жароҳатлаб қўйиш хавфи мавжуд. Бу 
ҳаво эмболиясига сабаб бўлиши мумкин. Бўшлиқнинг орқа деворини 
янглишиб кесиб юбориш оқибатида йиринг олдинги кўкс оралиғига оқиб 
тушади.
Висцерал фасция варақлари ораларидаги клетчатка бўшлиқлари берк 
бўлмаганлигидан қизилўнгач ва трахеянинг орқа девори шикастланишидаги 
флегмоналарнинг тарқалиб кетиш хавфи бор. Зеро, фасциянинг висцерал 
варақлари йирик қон томирлар, трахея ва қизилўнгач бўйлаб бўйиндан кўкс 
оралиғи соғасига ўтади, ва шунинг билан, гематома ҳамда флегмоналарнинг 
бу ерга тарқалишини таъминлайди. Бунинг олдини олиш учун зарарланган 
клетчатка бўшлиғини рационал равишда, унинг топографиясини яхши билган 
ҳолда дренажлаш керак. 


94 
Бўйин соҳасидаги ташқи мўлжалларга келсак, унда 6 та учбурчак 
ажратилади: 2 та жағ ости, 2 та уйқу ва 2 та ён учбурчаклар. Уларнинг 
амалий аҳамияти шундаки, асосий анатомик тузилмаларнинг топографиясида 
у ёки бу даражада ориентир олишга имкон беради. Масалан, жағ ости 
учбурчакларида жағ ости сўлак безлари, юз артерияси, чуққуроқда ва орқа 
томонда – ташқи уйқу артерияси жойлашган; уйқу учбурчакларида бошга 
борувчи умумий уйқу артерияси ва унинг бифуркацияси аксланади; ташқи 
учбурчаклар соҳаларида эса қўлни таъминловчи ўмров ости томирлари ва 
елка чигали нервлари ўтади. 
Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулининг олдинги қирғоғи бўйиннинг 
асосий томир-нерв тутамини очишда асосий мўлжал вазифасини ўтайди. 
Уйқу артериясини яна пастки жағнинг бурчагидан тўш-ўмров бўғимига 
ўтказилган тасвир чизиғи бўйлаб ҳам очиш мумкин. Тўқималарни қаватма-
қават кесгач, жароҳатга медиал томонда умумий уйқу артерияси, юзароқ ва 
ташқарида ички бўйинтуруқ венаси, уларнинг оралиғида, чуқурда адашган 
нерв аниқланади. Умумий уйқу артериясининг бифуркациясини кўпинча 
қалқонсимон тоғайнинг юқориги қирғоғи 2-3 см ташқарироқда топилади. 
Бўйиннинг ташқи учбурчакларида жойлашган ўмров ости артерияси, 
елка чигали, пастки бўйин симпатик тугунини очишни кўриб чиқамиз. 
Ўмров ости артерияси 
кўкс оралиғининг юқориги бўлимидан 
чиқаверишда олдинги нарвон мускули оёқчасининг орқасида жойлашади ва 
кейин ўмров усти чуқурчасига ўтиб у ерда плевра гумбазининг устида ётади. 
Артериянинг дистал қисми елка чигали билан биргаликда ўмров остидан 
ўтиб қўлтиқ остига йўналади. Ўмров ости венасининг топографияси 
артерияникига ўҳшайди, бироқ вена ундан олдинроқда, - spatium 
antescalenum-да жойлашади. 
Умуртқа артерияси ҳамда пастки бўйин симпатик тугунини ўмров-
умуртқа учбурчаги орқали очилади. Бунда тўш-ўмров-сўрқичсимон мускули 
билан олдинги нарвон мускулининг олдинги қирғоғи ташқи мўлжал бўлиб 
хизмат қилади. Бўйиннинг ҳусусий фасцияси кесилиб тўш-ўмров-
сўрқичсимон мускули олдинга силжитилганда плевра гумбазининг устидан 
spatium antescalenum орқали ўтувчи ўмров ости венасининг равоқи кўринади. 
Бу роалиқда Яна олдинги нарвон мускулининг олдинги юзасида жойлашган 
диафрагмал нервни ҳам кўриш мумкин. Чуқурроқда, олдинги ва ўрта нарвон 
мускулларининг орасидаги нарвонвро оралиғига кирувчи a.subclavia 
жойлашган. Оралиққа кирмасдан аввалроқ ундан a.vertablaris ҳамда 
tr.thyreocervicalis бошланади. Юлдуз тугунини очиш энг мураккаб 
ҳисобланади, чунки унинг пастки қисмини ўмров ости артерияси, юқориги 
қисмини эса умуртқа артерияси қоплаб туради. Тугун VII бшйин 
умуртқасининг кўндаланг ўсиғи сатҳида, умуртқа олди фасцияси билан 
қопланган ҳолда жойлашган. 
Бўйин соҳасида нервларнинг энг кўп тўпланган 2та зонаси тафовут 
этилади: юқоригиси II-III бўйин умуртқалари сатҳида бўлиб, унда асосан 
парасимпатик нервлар, яъни юқориги (тутамсимон) тугун, сайёр нерв пояси, 
депрессор, тил-ютқун, синокаротид зона нервлари жойлашган; пасткиси VI-


95 
VII бўйин ва I кўкрак умуртқалари сатҳида бўлиб, ўзида симпатик 
нервлардан бўйин симпатик тугунлари тугунлараро боғловчи шохлар ҳамда 
ўмров ости артериясининг периваскуляр чигалларини тутади. Шундай қилиб, 
бўйиннинг юқориги нерв комплексининг новокаинли блокадасида (тилости 
суягининг катта шохининг орва томони сатҳида) юрак фаолиятининг 
яхшилашувига (масалан, миокард инфарктида) эришиш мумкин. Бунда юрак 
қисқаришларининг амплитудаси ошади, тож томирларининг қон билан 
тўлиши яхшилашади ва қон босими кўтарилади. 
Бўйиннинг А.В.Вишневский бўйича вагосимпатик блокадасида 
симпатик нерв пояси, сайёр ва диафрагмал нервларнинг вақтинчалик 
блокадасига эришилади. 
Кўкрак лимфа йўли чапдаги нарвон-умуртқа учбурчагида жойлашиб, 
умуртқа ва пастки қалқонсимон артерияларидан олдинда, чап плевра 
гумбазига ёндошган ҳолда ўтади. Агар ўмров ости томирларининг 
жароҳатларида қон кетиши ёки тез катталашувчи гематома ҳосил бўлса, 
dectus thoracius-нинг жароҳатланганлигини аниқлаш эса мушкулроқ, чунки 
хилус деярли рангсиз бўлиб, секин оқади. Шунинг билан бирга, плевра 
гумбазининг жарохатланиши натижасида кўкрак лимфа йўлининг ҳам 
шикасиланиши оқибатида плевра бўшлиғида кўп миқдорда лимфанинг 
тўпланиб, хилотораксга олиб келиши ва ўлим билан якун топиш ҳоллари 
учраб туради. Маълумки, сутка давомида катта ёшдаги одамда ductus 
thoracicus орқали венага ҳаммаси бўлиб 12 л хилус қуйилади. Плевра 
бўшлиғида 2 л суюқлик бўлган хилоторакс хаёт учун хавфли ҳисобланади. 

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish