253
ўқув-тренировка жараёнини ўтказишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқ спортнинг
гимнастика турлари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг фаолият кўрсатаётган спорт
иншоотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни реконструкция қилиш, халқаро
стандартлар талабларига жавоб берадиган зарур махсус ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш,
шунингдек зарур замонавий инфратузилма яратиш;
ўқув-тренировка жараёнига тўлақонли илмий-методик раҳбарликни ва унинг юқори сифатини,
халқаро майдонларда юқори кўрсаткичларга эришиш учун спортнинг гимнастика турларини
ривожлантиришда изчилликни таъминлаш юкланадиган малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа
мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри
ҳокимларига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига Дастурда назарда
тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият
юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон
гимнастика федерациясининг:
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Гимнастика бўйича
болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида (кейинги
ўринларда Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ деб аталади) спорт гимнастикаси ва трамполин
бўлимларини очиш;
тренировка жараёнини ўтказишда қўйиладиган барча хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда
Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМда ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш
тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. Ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш бўйича:
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси —
буюртмачи;
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ — бош лойиҳалаш ташкилоти;
«ТошИЭСқурилиш» УК — пудрат ташкилоти этиб белгилансин.
5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ихтисослаштирилган спорт гимнастикаси залини қуриш учун
Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМга белгиланган тартибда зарур ер участкаси ажратсин.
6. Ўзбекистон гимнастика федерациясига бир ой муддатда Ўзбекистон гимнастика федерацияси
ҳузуридаги Спортнинг гимнастика турлари бўйича республика тренерлар ва ҳакамлар мактабининг
уставини тасдиқлаш, шунингдек белгиланган тартибда уни давлат рўйхатидан ўтказиш тавсия
этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги
ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерациясининг Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМнинг Тошкент
шаҳри, Х.Юсупов кўчаси, 103а-уй манзилида жойлашган биносини Ўзбекистон гимнастика
федерациясига текин фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига кўрсатиб ўтилган бинонинг
берилишини, Ўзбекистон гимнастика федерацияси эса бинонинг белгиланган тартибда қабул қилиб
олинишини ҳамда ундан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда — республикада спортнинг гимнастика
турларини ривожлантириш ва оммалаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг
оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва тизимли равишда фаол ёритилишини таъминласинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва
идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу
қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосарлари А.И. Икрамов ва У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: