ТАБИАТНИ АСРАШ -ҲАР БИР ФУҚОРОНИНГ БУРЧИДИР
Ассистент Д.А.Собирова.,
Б.М.Сайдирасулов., Ҳ.И.Исмоилов., 201-гуруҳ МКК (ИГТ) талабалари
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
“Дунѐнинг жуғрофий сиѐсий тузилиш ўзгармоқда.
Бундай шароитда инсон томонидан биосферага
кўрсатиладиган таъсирини тартибга солиш ижтимоий
тараққиѐт
билан
қулай
ва
табиатнинг
ўзаро
муносабатларида мувозанатга эришиш муаммолари
борган сари долзарб бўлиб бормоқда”.
Ислом Каримов
Табиатни асраш ва унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш, унда юз
бераѐтган айрим кўнгилсиз ҳодисаларни бартараф этишга ҳисса қўшиш
инсоният учун глобал аҳамиятга эга масалалардан бири ҳисобланади.
65
Инсоният тараққиѐтининг ҳозирги босқичида атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш долзраб муаммо бўлиб қолмоқда. Дунѐда одам пайдо бўлган даврдан
то ҳозирга қадар, улар табиатга ўз таъсирини ўтказиб келмоқда. XX аср
давомида ва XXI аср бошланишида инсон фаолиятининг тез суратлар билан
ривожланиши атроф-муҳитнинг атмосфера, сув, тупроқ , ўсимлик ва
ҳайвонот олами каби ташкил этувчиларига катта таъсир ўтказди. Бугунги
кунда техниканинг шиддат билан ривожланиши дунѐ аҳолисининг йилдан-
йилга ўсиши, табиий ресурслардан нотўғри фойдаланишимиз натижасида
экологик мувозанатнинг бузилиши, жаҳон бўйича катта муаммо айланиб
улгурган. Табиий муҳитнинг ягоналиги, шунингдек унинг барча ташкил
этувчилари ва унда кечувчи жараѐнларнинг чуқур ички ўзаро
боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда мазкур муаммони ҳал этишнинг илмий
ишланмалари ва ечимлари яхлитлилик ва тизимли ѐндошувга асосланиши
лозим.
Маълумки, инсон ҳаѐтини дарахтлар ва ўсимликларсиз тасаввур этиб
бўлмайди. Чунки улар саноат учун хом ашѐ, бутун жонзот учун озиқ-овқат
ва кислород манбаи. Маълумотларга қараганда, бир туп дарахт тўрт кишига
етарли кислород ишлаб чиқарар экан. Яшил дўстларимиз қадрига етиш,
ўрмончиликни кенгайтириш, ноѐб ўсимлик турларини кўпайтириш,
ландшафтларни сақлаш ҳаѐтий эҳтиѐжларимизни қондиришда муҳим манба
бўлиб хизмат қилади. Булар ўз навбатида алоҳида муҳофаза қилинадиган
ҳудудлар-қўриқхоналар, миллий боғлар ва бошқа муҳофаза қилинадиган
майдонларга қандай муносабатда бўлишимиз билан боғлиқдир. Шунингдек,
питомниклар ѐки ноѐб ҳайвонлар ва ўсимликларнинг турларини
кўпайтириш марказлари ҳаѐтимизда муҳим роль ўйнайди. Табиий
бойликлар, ер ресурслари, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти ҳар бир
фуқоранинг эҳтиѐжларини қондириш, ўзлигини намаѐн этиш ва
бунѐдкорлик қобилиятини рўѐбга чиқаришнинг асосий заминидир. Атроф-
муҳит инсон томонидан ўрнатилган юридик чегараларни тан олмайди.
Инсонни ўраб турган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш принципи ҳозирги
замон халқаро ҳуқуқининг асосий принципларидан бири ҳисобланади.
Келажак авлодлар учун атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ғамхўрлик
жаҳон ҳамжамиятининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу соҳадаги
мураккаб ва қимматбаҳо дастурларни бажаришга фақат Бутунжаҳон
давлатларининг бирлашган куч-ғайратлари билангина эришиш мумкин.
Бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири глобал миқѐсида инсон
хафсизлиги, хусусан унинг элементи бўлган экологик хафсизликни
таъминлашдир. Табиат муҳофазаси ва табиий бойликлардан оқилона
фойдаланиш, экологик тарбия бугунги кун учун энг долзарб бўлиб
қолмоқда. Чунки экологик тарбия инсон онгининг табиатга меҳр-
мухаббатини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади. Экологик
тарбияни жорий қилишда мактаб ва оиланинг аҳамияти жуда катта.
Кишининг экологик маданияти, унинг табиатга нисбатаи эҳтиѐткорлик ва
тежамкорлик билан иш кўриши ва зарур бўлганда, унга амалий ѐрдам
курсатишга тайѐр туриб, бошқаларни ҳам шунга ундайдиган даражада
билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши билан характерланади.
Шунингдек, бундай маданиятлилик, инсоннинг табиатга салбий
66
таъсирлариипнг олдини олиши, унга зарар келтирадиган ҳар қандай
ҳаракатларга катъиян йўл қўймаслиги ва табиатни муҳофаза қилиш билан
боғлиқ билимларни кенг тарғибот қилиши билан ҳам белгиланади.
Экологик маданият бу - табиатнинг ривожланиш қонуниятларини чуқур
англаган ҳолда унга зарар етказмай асраб-авайлашдир. Бу маданиятни
аҳолига етказиш, тарғибот ва ташвиқот қилиш лозим. Бунинг замирида эса
зарур экологик билимларни чуқур ўзлаштириш муаммоси ѐтади.
Аҳолининг табиатни муҳофаза қилиш олдида турган масъулиятли бурчи
ва бу бурчни англаган ҳолда атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлиши,
ўзида мустаҳкам экологик тарбия, экологик маърифат ва экологик ахлоқни
жамлаш ҳиссини яратиши муҳимдир.
Табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари фан ва техникани ривожланиши,
инсон ўз эҳтиѐжлари учун кўпроқ қазилма бойликлардан фойдаланиш
натижасида атроф-муҳитни ифлослантирилишга олиб келади. Ана шу
булғанишни камайтириш учун меъѐрий ҳужжатлар, кўрсатмалар, халқаро
ташкилотлар ва уюшмалар томонидан ишлаб чиқилган. Ана шундай
кўрсатгичлардан ―рухсат этилган меъѐр‖ турли физикавий ва кимѐвий
унсурлар учун ишлаб чиқилган. Масалан: Тожикистон алюмин заводидан
атроф-муҳитга асосан водород фторид гази тарқалади. Бу газ учун ҳавода-0,
005 мг/м ўсимликларда-15-20 мг/кг; меъѐр деб қабул қилинган. Айниқса
табиатни муҳофаза қилиш учун ердан фойдаланиш қоидалари ва табиатни
муҳофаза қилиш ҳақидаги ишлар, сув, Ер ва ҳакозолар ҳақида кадастр
ҳужжатлар белгиланган.Табиий ресурсларданфойдаланиш, уларни тежаб-
тергаб ишлатиш ва уларни қазиб олинаѐтганда ерларга зарар етказилишига
йўл қўймаслик зарур.
Шуни ҳам айтиш керакки атроф-муҳит тирик организмга ва инсонга
таьсир этиб қолмасдан, инсон ҳам табиатга айрим ҳолларда ваҳшиларча ўз
таьсирини ўтказиб келмоқда. Бунга мисол қилиб гигант завод ва
фабрикалар қуриб атроф-муҳитни ифлослантриши, пахта якка ҳокимлиги
даврида Амударѐ ва Сирдарѐ сувларини чўли биѐнларга сарфлаб орол
сувини камайтириб оролбўйи иқлимини ѐмонлаштириб кўйиш, шаҳарларда
асфальт бетон майдонларни кўпайиши натижасида, оби-ҳаво ва атроф-
муҳитни
ўзгариши,
катта
антропоген
ҳудудларида
фойдали
микроорганизмларни йўқолиб бориши, далаларни кимѐвий дорилар билан
ишлов бериб ҳашаротларни қирилиб кетиши бу ҳаммаси инсонни ароф-
муҳитга ва табиатга бўлган зарарли таьсир оқибатлари бўлиб ҳисобланади.
Кўҳна Шарқ аждодларнинг хотиротларига битилган қоидалари ҳам
машҳур. "Табиатга озор етказма!", "Сувни булғама!", "Озодаликка ҳар доим
риоя қил!" кўринишидаги содда ҳақиқатлар аждодлардан авлодларга эзгу
васиятдай етиб келаяпти. Бироқ биз уларда мужассам топган ҳаѐт-
мамотимиз билан чуқур боғлиқ қонуниятларни гоҳида менсимаймиз. Бу
афсусланарли. Инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш борасида
ҳам муқаддас китоб "Авесто" ўғитлари орасида чириб, бузилган
чиқиндилардан сақланиш, ер, сув ва ҳавони ифлослантириш - қаттиқ гуноҳ
деб, қайта-қайта эслатилади. "Авесто" ҳукми асосида ўз даврида бу тўрт
унсурни ифлослантирган кимсаларга нисбатан оғир жазо ҳам белгиланган.
Ана шу гуноҳни содир этганлар, муқаддас китоб ўғитларига риоя
67
этмаганларга 400 дарра уриш жазоси белгилаб қўйилган. Энг бақувват
инсон ҳам бу жазо тадбирини охиригача кўтара олмаслигини ўйласак,
табиатга нописандларча муносабатда бўлган кимса бошига тушган қисмат
айни кезда ўлим жазоси билан тенглиги маълум бўлади. Табиатни ночор
аҳволга қўйиб, инсоннинг бахтли бўлиши мумкин эмас. "Авесто" бизга
шуни сингдиради. Ҳеч шак ва шубҳа йўқки, ҳозирги кунда атроф муҳитни
муҳофаза қилиш муаммоси асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири
бўлиб турибди. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши мумкин бўлган
ѐмон оқибатлари бўйича ядро ҳалокатидан кам эмас.
XX асрнинг илмий техникавий революцияси табиатга, атроф-муҳитга
ижобий ва салбий таъсирини ўтказди. Ҳозирги замон табиатшунослик,
экология табиатни муҳофаза қилиш фанларини вазифаси нафақат табиатдан
оқилона фойдаланишни ўргатиш билан бирга, келажакда келиб чиқадиган
салбий оқибатларни олдини олишдир. Бунинг учун ҳар томонлама
биосферада бўладиган жараѐнларни ўрганиш керак.
Хулоса
қилиб
айтганда
ѐшларнинг
экологик
маданиятини
юксалтиришда таълим-тарбия муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун
экологик таълим-тарбияни узлуксиз ва тизимли равишда олиб бориш
лозимдир. Шу сабабли ҳамда экологик онг ва маданиятини юксалтириш-
табиатни муҳофаза қилишнинг муҳим омили ҳисобланади. Кишиларнинг
ҳаѐтий эҳтиѐжи учун атроф – муҳит ҳолатини яхшилаш ҳар бир инсоннинг
бурчидир. Она табиатни асрайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |