Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/37
Sana13.05.2022
Hajmi0,99 Mb.
#602852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
donchilik

Олти қаторли экма арпа
. Бу арпа бир йиллик ўсимлик, бахори, 
базан кузги. Бошоқлари хар хил узунликда, ўртача зич ѐки зич 
бўлади. Ўзагининг хар бир бўғимида дон тугадиган учта бошоқча 
ривожланади. Қилтиқлари узун, киска бўлади ѐки умуман бўлмайди. 
Бошоғининг ранги сариқ, жигар ранг, қора. Дони хам хар хил 
рангда, сариқ, яшил, жигар ранг, бинафша ранг, пўстли ѐки пўстсиз 
бўлади. Олти қаторли арпа бошоғининг зичлигига қараб икки 
гурухга: тўғри олти қаторли ва нотўғри олти қаторли арпага 
бўлинади. 
Тўғри олти қаторли арпа гурухидаги ўсимликлар йўғон, 
бирмунча калта бошоқ чиқаради. Бошоғининг хар иккала томонида 
учтадан, хаммаси бўлиб олтита вертикал жойлашган бошоқчалар 
қатори ҳосил бўлади. Бошоқнинг кўндаланг кесими тўғри олти 
бурчак ҳосил қилади. Нотўғри олтиқаторли арпалар гурухидаги 
ўсимликларнинг бошоғи унча зич булмайди, ѐн қаторлари бир 
қаторлари бир кадар нотўғри жойлашади. Ўзагининг икки 
томонидаги ѐн бошоқчалар бир-бирининг тагига кириб туради, анча 
яхши ривожланадиган ўрта бошоқчалари бошоқнинг икки томонида 
иккита мутакил қатор ҳосил қилади. Шундай қилиб бошоқнинг юз 


томонида иккита энли, ѐн томонида иккита тор кирраси бўлади:
бошоқнинг кўндаланг кесими туртбурчак ҳосил қилади.
Экма арпа турларини дони ва бошқа белгиларига қараб
аниқлаш. 
Икки қаторли арпани бошоқча ўзагнинг хар бир бўғимида
ривожланган бошоқчалар сонига қараб олти қаторли арпадан фарқ 
қилиш мумкин. (икки қаторли арпада ривожланган бошоқчалар
биттадан ва олти қаторли арпада учтадан бўлади) бундан ташқари,
бу кенжа турларни донининг йирик-майдалигига қараб хам бир-
биридан ажратиш мумкин. 
Икки қаторли арпада бошоқча ўзагининг поғонасида эркин 
ривожланади, шунинг учун улар шаклан симетрик ва бошоқ 
доирасида деярли бир хил, бундан ташқари анча йирик бўлади. 
Олти қаторли арпа донлари хар кайси уч қўшалоқ бошоқча 
доирасида сиқилиб туради ва жуда нотекис бўлиши билан фарқ 
қилади. Ўртадаги бошоқчаларида бир мунча йирик ва симметрик дон 
туғилса ѐн бошоқчаларда анча майда ва носимметрик яъни бир 
томони қийшиқ дон туғилади . 
Икки қаторли арпанинг хамма дони шаклан симметрик бўлади. 
Олти қаторли арпада носимметрик донлар симметрик донга 
қараганда икки хисса кўп шунга кўра уларнинг нисбати 1:2 га тенг 
бўлади. Сараланмаган дон тахлил килинганда ана шундай нисбат 
сақланиб қолади. Сараланган донда бу нисбат ўзгаради. Чунки 
носимметрик донларнинг бир қисми саралш вақтида ажратиб 
ташланади. Доннинг нечоглик буликлигига қараб симметрик 
донларнинг носимметрик донга нисбатини 1:1,5 ѐки 2:3 деб яъни 
40:60% деб белгилаш мумкин. 
Шундай қилиб намунадаги доннинг хаммаси симметрик бўлса
бу икки қаторли арпа бордию уша намунада симметрик дон 40 % ва 
бундан кам бўлса олти қаторли арпа хисобланади.
Арпа намунасидаги симметрик донлар 40 % ортик бўлган
холларда намуна икки қаторли арпа билан олти қаторли арпа 
аралашмаси хисобланади.
Кўп 
қаторли 
арпанинг 
бу 
аралашмадаги фоизини хисоблаб чикиш учун топилган 
носимметрик донлар фоизи коеффитсент 2/3 га кўпайтирилади ва 
олинган купайтмага носимметрик донлар фоизи қўшилади. Масалан,
100 та аралашма доннинг 30 таси носимметрик дон бўлса кўп 
қаторли арпа симметрик донларнинг сони бундан камроқ чиқиши 
керак. Демак, аралашмадаги кўп 
қаторли арпа донининг хаммаси 


30+20=50 ѐки 50% бўлиши керак, икки қаторли арпа донининг 
улушига хам 50% тўғри келади. 
Арпа турини донига қараб, бошқача усул билан, яни пўстли дон 
асосидаги эгатчада бўладиган дағал тук табиатига қараб хам аниқлаш 
мумкин. Бу тук узун ѐки қисқа бўлиши мумкин.. Икки қаторли
арпада дағал тук асосан узун бўлади. Олти қаторли арпа, аксинча, 
асосан калта тук чиқарилади.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish