Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/37
Sana13.05.2022
Hajmi0,99 Mb.
#602852
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
donchilik

22-МАШҒУЛОТ. ЯСМИҚ, БУРЧОҚ- 
МОРФОЛОГИЯСИ. 
Ишнинг мақсади ва вазифаси:
1 Ясмиқнинг морфологик 
белгиларини ўрганиш. 2. Ясмиқ турларини бир биридан фарқ қилувчи 
белгилари билан танишиш 3. Ясмиқ навлари билан танишиш.
4 Бурчоқнинг морфологик белгиларини ўрганиш. 5. Бурчоқ турлари, 
гурухларини бир биридан фарқ қилувчи белгилари билан танишиш 5. 
Бурчоқ навлари билан танишиш.
 
Услубий кўрсатмалар 
Ясмик Lens L. туркумига мансуб бўлиб, беш турни уз ичига 
олади. Шуларнинг биттаси, яъни овкатга ишлатиладиган ясмик 
(Ervum lens L), яъни хураки ясмик (Lens culinaris) экилади. 
Хураки ясмик бир йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 20-75 см га 
етади. Пояси ингичка, эгатчали, турт қиррали бўлиб, тўғри ўсади. 
Илдизи ўқ илдиз, суст риводланган, барглари мураккаб жуфт 
патсимон, 2-8 жуфт овал баргчалари бор, жингалклари билан 
тугалланади. Гуллари майда оқ, пушти бинафша рангда, калта 
бандли бўлиб, барг култикларида 1-4 тадан жойлашади. 
Дуккаклари майда, ясси, овал ѐки ромб шаклида, 1-3 уруғли. 
Уруғлари ясси, юмалоқ-ясси ѐки шарсимон катталиги 3-9 мм. 
Уруғининг ранги хар хил, экиладиган навлариники кўпинча сариқ-
яшил ѐки яшил бўлади. 
Е.И. Барулина экма ясмикни иккита кенжа турга: йирик уруғли 
ва майда уруғли ясмикка ажратилади. 
Йирик донли ясмик-subsp. macrosperma Bar. бирмунча буйдор 
бўлиб, барглари овал шаклда, йирик. Гуллари, дуккаклари йирик. 
Дони хам йирик, ясси, ўткир қиррали бўлади. 
Майда донли ясмик-subsp. microsperma Bar. бўйи бирмунча паст, 
барглари майда, чўзиқ, чизиксимон ѐки наштарсимон, гуллари майда 
бўлади. 
Дуккаклари майда. Дони хам майда, каварик, утмас қиррали. 
Ясмик Ўзбекистонда кам таркалган. Районлаштирилган навлари йук. 
Жайдари навлари майда уруғли ясмик кенжа турига киради. 
Бурчоқ (чина)- Lathyrus L. туркуми 200 дан ортик турни уз 
ичига олади. Шуларда асосан фақат биттаси-экма бурчок (L. sativus 
L) экилади. У бир йиллик ўсимлик. Пояси тўрт қиррали, қанотли, 
ѐтиб ўсади. Барглари бир жуфт патсимон бўлиб, қанотчали узун 


бандлар чиқаради, учидаги баргчалари жингалакка айланган, ўсимлик 
шу жингалак ѐрдамида таянчларга чирмалашиб олади. 
Гуллари йирик, хар хил рангда бўлиб, барглар култигидаги 
гулбандларда 1-2 тадан бўлиб жойлашган. Дуккаклари канотчали, 
энли чизиксимон ѐки овал шаклда. Уруғ понасимон ясси, нотўғри 3-4 
бурчакли шаклда, оқ, кул ранг ѐки жигар ранг тусда. 1000 донасининг 
вазни майда донли навларида 50 г дан 150 г гача, йирик донли 
навларида 250 г дан 600 г гача етади. 
Ф.Л. Залкинд томонидан ишлаб чикарилган замонавий 
систематикага мувофик экма бурчок икки кенжа турга-Европа ва 
Осиѐ кенжа турларига бўлинади. 
Бурчокнинг МДХ давлатлари Европа қисмида экиладиган 
асосий селекцион навлари Европа гурухига мансубдир. Бурчок
Ўзбекистонда кам таркалганлиги учун районлаштирилган навлари
йук. 
Бурчокнинг жайдари навлари Ўрта Осиѐ гурухига мансубдир, 
бу гурух гулларининг рангли, уруғларининг нақшли бўлиши билан 
тавсифланади.
 

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish