Нинг ўзгаришига олиб келади/, ћаво оќими йўналишининг таъсири /хона ичидаги микро иќлимнинг ўзгаришига олиб келади/; ќуёш нури энергиясининг таъсири /конструкция материал физик-техник хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади


 Диафрагмалар, қаватлараро ёпмалар, пардеворлар ва уларни



Download 11,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/56
Sana30.04.2022
Hajmi11,57 Mb.
#600395
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
Бино ва иншоотлар архитектураси

3.7. Диафрагмалар, қаватлараро ёпмалар, пардеворлар ва уларни
(бириктириш) улаш 
 
Горизонтал юкланишни қабул қилувчи диафрагма ва мустаҳкамлик 
ўзаги бинонинг ҳамма баландлиги бўйлаб бир хил бўлиши ва икки томонлама 
йўналишда бинонинг оғирлик марказига нисбатан симметрик бўлиши керак 
(4.3, 4.4 б, 4.5-расмлар). 
Қават баландлигига тенг бир хил ўлчамли йиғма вертикал диафрагмалар 
темир-бетон панеллар кўринишида лойиҳаланади. 
Баландлиги беш қаватдан юқори каркасли биноларда боғловчили-
рамали системада ички ўқлар узунлиги бўйича (4.5-расм) колонналар 
оралиғига тенг масофада ўрнатиладиган мустаҳкмлик диафрагмаси 
қўлланилади. Улар пойдевор ва устунлар билан уланган бўлиши керак. 4.11 ва 
4.13-расмларда бикрлик диафрагмасининг баландлиги бўйича ўзаро ва каркас 
устуни билан бирикишига мисоллар келтирилган. Йиғма диафрагмаларни 
панелларини маҳкамлаш мосламаларининг сони ҳар бир қиррада иккитадан 
кам бўлмаслиги керак. Қисқа бикрлик диафрагмалари баландлиги беш 
қаватгача бўлган каркасли биноларни қуришда қўлланилади. Улар остига 
каркас устунини башмаклар тагида ўрнатиладиган яхлит пойдеворга таянувчи 
пойдевор тўсини ўрнатилади. Қисқа бикрлик диафрагмалари биноларнинг 
ички горизонтал ўқларига устунли каркаси билан уланмасдан мўлжалланган 
(4.2-расм, в). Улар ўзаро баландлиги бўйича қаватлараро ёпма панелининг 
қалинлигига қараб арматура қаламчалари пайвандлаш билан бириктирилади 
(4.13-расм). Кейин эса бетонланади. Бикрлик диафрагмасининг сони ҳисоблаб 
аниқланади. Бикрлик ўзаги, одатда яхлит темир-бетондан қуйилиб, зина 
катакларига ва лифт шахталарига жойлашади. Уларнинг ўлчамлари ва 
арматуралаш ҳисоблаб белгиланади.
Бинони зилзилага чидамлилигини таъминлашда асосий вазифани 
қаватлараро ёпмалар ўйнайди, улар горизонтал зилзила кучини каркас 
вертикал конструксиялари орасида тақсимлайди. Қаватлараро йиғма 
ёпмаларнинг горизонтал бикрлиги конструксия ва айрим қаватлараро ёпма 
панеллари ва асосан уларнинг ўзаро каркас билан улаш ва яхлитлаш усулига 
боғлиқ. Яхлит темир-бетон қаватлараро ёпмалар ўрнатиб мустаҳкам 
горизонтал диск ҳосил қилишга эришиш мумкин.
Қаватлараро ёпмаларга юқори мустаҳкамлик бериш учун, айниқса, 
рама-боғловчи каркас лозим. 
Каркасли бинолар учун қуйидаги қаватлараро ёпма панеллардан 
фойдаланилади: 
- бинонинг ички кўндаланг ўқи бўйича устунлар оралиғига 
ўрнатиладиган олдиндан зўриқтирилган кўп бўшлиқли боғловчи панеллар ҳам 
муҳандислик коммуникациясини ва бикрлик диафрагмасини ўтказиш учун 
қўйилади; 
- бинонинг ташқи ўқи бўйича ўрнатиладиган деворлар ва балконни 
боғловчи панеллар ҳамда бинонинг ички кўндаланг ёки бўйлама устунлар 


138 
оралиғига ўрнатилган боғловчи панеллар билан бикр дераза тугунларини 
ташкил этиш учун мавжуд каркас устуни ва иш арматураларининг 
қаламчаларидан, тўсинсиз каркаслар, устунлараро ва яхлит устунларнинг 
устки панелидан фойдаланилади. 
4.14, 4.16-расмларда ички кўндаланг ёки бўйлама ўрнатиладиган 
боғловчи панел ёпмалар ва деворларни боғловчи панел ёпмаларини улаш 
деталлари берилган. Тўшамалар ариқчасимон ўйиққа ва рифелли ёнлама юзага 
эга бўлиши керак, чунки у силжишни қабул қилади. Бундан ташқари, албатта, 
чокларни сифатли бетонлаш даркор. 4.17-расмда ёпма панеллари билан 
кесими “т” ҳарфи шаклидаги тўсиқ ўртасидаги (уларни токчага таяниш 
чоғидаги ҳосил бўлган) чокларни бетонлаш усулига мисол келтирилган. 
Каркасли бинони тақрибан охирги қаватда жойлашадиган узунлиги 12 
ва 28 м ли зал хонасини ёпиш учун икки томони текисланган тўсин 
ишлатилади, улар қадами 6 м бўлади. Бу ҳолда ёпма учун ариқчали плита (3х6 
м) ишлатилади. Тўсинларни маҳкамлаш ва ёпма плиталарни мустаҳкамлаш 
бўйича тадбирлар бир қаватли биноларни ёпиш лойиҳасини зилзилага қарши 
қўйган талабларига мувофиқдир. 

Download 11,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish