2.3.4. Тош девор деталлари
Девор сатхи ҳам горизонтал, ҳам вертикал блоклардан иборат бўлиб, бу
бўлаклар деворнинг асосий элементларини ташкил этади.
Пойдевор устига қуйилган деворнинг остки қисми сокол деб аталади
(2.25-расм).
50
2.25-расм. Бино сокол қисмининг ташқи кўриниши.
Ғиштин девор соколи яхлит пишиқ ғиштлардан терилади.
Бундай ғиштларни совуққа бардошлик маркаси 50 дан кам бўлмаслиги
керак. Сокол бинонинг остки қисмини ёғин-сочин таъсиридан ва тасодифий
шикастланишдан сақлайди (28-расм).
2.26-расм. Сокол конструксияларининг турлари:
а – пардоз ғиштли; б – пардоз блок тошли; в – плитали;
51
г – сувоқли; д – бетон блокли; е – темир-бетон панелли;
1 – пойдевор; 2 – отмостка; 3 – пишиқ ғишт;
4 – девор; 5 – сув изолацияси; 6 – пол конструксияси;
7 – сокол тош блоки; 8 – борт тоши; 9 – қоплама плита;
10 – сувоқ; 11 – тунука; 12 – бетон блок; 13 – пойдевор девори панели.
Шунинг учун ҳам уни пишиқ ва мустаҳкам, атмосфера таъсирига
чидамли сопол плиталар, манзарали бетон плиталар ҳамда табиий тош плита
ёки блоклар билан кошинланади. Кошинлаш девор ғиштларини териш
пайтидаёқ бир йўла бажарилади ёки тайёр девор кошинланади (2.27-расм).
Соколнинг юқори қисми (кордон) одатда биринчи қават поли сатхи
бараварида олинади. Бино отмостка қисмидан 15-20 см баландликда бино
деворини намланишдан сақловчи горизонтал гидроизолация – рубероид, тол
ёки семент қоришмасидан 2 – 3 см қалинликда тўшалади. Бинони сокол
қисмининг горизонтал гидроизолациясидан юқорида силикат, ковакли ва
енгил ғиштларни хамда енгил бетон тошларни ишлатишга кошинлаш ишлари
амалга оширилгандан сўнггина рухсат этилади.
2.27-расм. Кошинлаш учун ишлатиладиган сопол буюмлар:
а – оч рангли сирти силлиқ ғишт; б – сирланган ғишт;
в – деворга суяб ўрнатиладиган кошин тош;
г, е – бинонинг олд плиткалари.
52
Ташқи деворда дераза ва эшик ўрни икки ёнидан вертикал ҳолда
жойлашган чорак ғиштлар чиқарилган бўлади. Бу чорак ғиштларга дераза ёки
эшик роми таянади ва девор
билан ром орасидан ўтиши
мумкин бўлган совуқ ҳаво ёки
шамол
йўлини
тўсади.
Табиий тошдан терилган
деворларда бундай чорак
ғишт бўртмалар бўлмайди
дераза ва эшик ўрнининг тепа
қисми
ҳар
хил
комбинацияланган бир неча
(темир-бетон, армо-ғиштли,
армо-тошли) элементлардан
иборат
равоқлар
билан
бекитилади.
2.28-расм. Йиғма темир
бетон равоқлар.
а - б – ғўла чоки; в – плитали; г –
балкали.
2.29-расм. Пештоқли ва понасимон равоқлар:
1 – қулфловчи тош; 2 – равоқ плитаси.
Дераза ва эшик ўрни тепасидаги ғиштин девор оғирлигини кўтарувчи ва
ром таянадиган паст-баланд қилиб қўйилган темир-бетон равоқлар ўз
53
навбатида қаватлараро ёпмадан тушадиган вертикал юкни ҳам кўтариб
туради. Йиғма темир-бетон равоқлар стандарт ўлчамли, яъни 120х75;
120х150мм ва 120х300 мм, узунлиги 1,5 дан 3,2 м гача бўлган тўсинлар холида
ишлаб чиқарилади. Равоқлар понасимон, текис ва аркассисмон (пештоқли)
бўлиши мумкин.
Девор ташқи сирти пардоз ғиштлар билан безалганда темир бетон
равоқлар бинонинг олд қисмидан кўринмаслиги мумкин.
Ёғин-сочин сувлари томдан ташқарига оқизиладиган бўлганда ташқи
деворнинг юқори қисми тугалланганлигини кўрсатувчи профилланган дўнг
жойи бўғот (пирамон) деб аталади. Агар ёғин-сочин сувлари томдан бино ичи
орқали махсус қурилмалар ёрдамида тушуриб юбориладиган бўлса, у холда
деворнинг тепа қисми томдан юқорига чиқарилади ва деворни бу қисмини
парапет деб аталади. Уларнинг баландлиги 0,5-1,0 м га тенг бўлиб, у бино
атрофини икки ёки уч томондан ўраб туради.
Ғиштин биноларда бўғотлар кўпинча ғиштдан териб чиқилади, айрим
холларда эса темир-бетон плита ёки ёғочдан ишланган бўлиши ҳам мумкин.
Ғиштин бўғотлар девор сатхидан девор қалинлигининг ярми баробарида
чиқарилади. Темир-бетон плита ишлатилганда бўғотлар девор сатхидан
нисбатан кўп чиқарилиши мумкин (2.30-расм).
2.30-расм. Бўғотлар конструксияси:
1 – старапил оёғи; 2 – сим бойлагич; 3 – анкер тўсини;
4 – бўғот плитаси; 5 – пўлат анкер.
Девор парапет қисмининг қалинлиги девор қалинлигидан 1 ғишт кам,
лекин 300 мм дан кичик бўлмаслиги керак. Парапетни намланишдан ёки зах
54
тортишдан сақлаш учун унинг устки қисми тунука ёки темир-бетон плита
билан бекитилади.
Парапетларни ўрнатишдан мақсад томдан чиқиб турувчи мўри,
шамоллатиш шахталари, чордоқ туйнуклари ва бошқа конструксия
элементларини беркитиб, бинонинг ташқи кўринишини кўркам қилиб
кўрсатишдан иборат. Кейинги пайтларда томларда парапет ўрнига ўраб
турувчи енгил металл конструксиялар ишлатиляпти. Бу қурилишни
арзонлаштириш билан бирга томдан ёғин-сочин сувларини оқизиб юборишни
осонлаштиради.
Девор сиртида, қаватлараро ёпма текислиги билан бир сатхда
жойлашган, дўнглиги кичик бўлган оралиқ бўғотларни хам учратиш мумкин.
Бундай бўғотлар дераза ости ҳамда эшик устида хам ўрнатилади ва “белбоғ”
деб аталади. Эшик ва дераза устдаги, заводларда тайёрланган йиғма
блоклардан қилинган, алохида бўғотлар “сандрик” деб аталади.
Икки нишабли, атрофи бўғот билан ўралган томларда чордоқ тўри қисми
бўшлиқларини беркитадиган учбурчакли девор “фронтон” деб аталади.
Бундай деворлар бўғоти бўлмаганда “омбир” деб аталади. Кўпинча деворларга
жавон, қувур, иссиқлик батареяси ва ҳоказолар ўрнатиш учун токчалар
қолдирилади.
Агар деворлар бино баландлиги бўйича ҳар хил қалинликка эга бўлса,
девор ичкарисидан сиртига томон поғона-поғона шаклида ингичкалашиб
боради.
Девор мустахкамлигини ошириш учун унинг айрим жойларида тўғри
тўртбурчак шаклида туртиб чиққан “пилястр” қилинади. Пилястрлар
кўриниши ярим доира шаклида бўлиши ҳам мумкин.
Деворларни горизонтал зўриқишлар таъсирига чидамлилигини ошириш
учун кичик қирраси томон қиялатиб қалинлаштирилади. Деворнинг бундай
дўнг жойи “контр-форс” деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |