Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Шовкинни улчашда ишлатиладиган асбоблар



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Шовкинни улчашда ишлатиладиган асбоблар: 
-
шовкин улчагичлар: ИШВ1, РФТ_00014 
-
ишлаб чикаришнинг шовкинини ѐзадиган магнитофон; 
-
аудиометр АП-02,МА-31 
-
КЧЗСМ-1 
Мавзу: “Ишлаб чиқариш ультратовуш ва инфратовушларнинг гигиеник 
асослари”. 
Режа: 
1.Ультратовуш тушунчаси, унинг асосий бирликлари. 
2. Ишлаб чиқаришда қўлланишдаги 3 та эффектни, уларнинг таснифи, ишловчи 
организмга таъсирини олдини олиш, профилактик чора – тадбирлари.
3. Интратовуш тушунчаси, унинг асосий бирликлари таснифи 
4. Инфратовушни ишлаб чиқаришдаги қўлланиши, ишловчи организмга таъсири, 
салбий таъсирини олдини олишдаги профилактик чора-тадбирлари.
Таянч сўз ва иборалар: 
меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқариш, зарарли ва хавфли 
омиллар, инфратовуш, инфратовушнинг организмга таъсири, профилактик чора- тадбирлар.
 
Ишлаб чиқаришдаги шовқин, ультратовуш, инфратовушни ўқитилишдан асосий сабаб 
шулардан иборат: 
- Касб касалликлар орасида шовқин касаллиги учраб туради. 
-Ишлаб чиқариш юқори савияда олиб боришига янги техника, технология, янги 
машиналарни тадбиқ қилиниши. 
- Шовқин етакчи омил сифатида кўп учраб туриши, саноат корхоналарини ошириш.: 
Ишлаб чиқаришда ультратовуш, асосий бирликлари, қўлланилиши, гигиеник 
таснифи, организмга таъсири ва салбий таъсирини олдини олиш профилактик чора-
тадбирлари. 
Ультратовуш ишлаб чиқаришда кенг тарқалган омилллардан биридир. Ультратовуш – 
хавони тебранма харакатга келтирувчи 20 кГц дан 10
9
герцгача бўлган механик 


51 
тебранишлардан иборат. Ультратовушнинг физик кўрсаткичи қилиб, унинг тебраниш 
частотаси килогерцга (кГц). 
Тебраниш кучи эса – децибелларда (дб) ва қуввати – Вт/м

да берилган. 
Ультратовуш ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 3 та эффектни, яъни хоссаси 
мавжуд. 
1. термик эффект
2. механик эффект 
3. физик – химик эффект 
Ультратовуш ишлаб чиқаришда қуйидаги мақсадларга фойдаланилади: 
1. термик эффект 
2. механик эффект 
3. физик эффект 
Ультратовуш ишлаб чиқаришда қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: 
1. Металларни пайвандлаш, парчалашда ультратовушнинг термик хоссаларидан 
фойдаланилади: 
2. Металларни кесиш, термик-бетон махсулотларни дефектоскоп қилишда 
ультратовушнинг механик хоссаларидан фойдаланилади.
3. Деталларни ѐғсизлантириш, органик бирикмаларни оксидлаш ва парчалаш 
натижасида ультратовушнинг физику-химик эффектидан ойдаланилади. 
Ультратовушдан тиббиѐт соҳасида хам жуда кенг фойдаланилади. Ультратовушнинг 
термик эффектидан тўқималарни чуқур иситиш учун: механик эффектидан эса тўқималарни 
кесиш, уларни бир-бирига бириктириш, касалликларни даволашда ва касалликларнинг 
диагностикасида: физик – кимѐвий эффектидан эса қон плазмасини стериллаш ва плазма 
ўрнини босувчи суюқликларни стерилизация қилишда ишлатилади.
Ультратовуш таснифи ва санитария меъѐрлари ГОСТ – 12.1.001-83 да белгиланган
бўлиб. 2 гуруҳга бўлинади. 
1. Паст частотали тебранишлар –1.12*10
4
-1.0*10
5
герц, бу ультратовуш хаво ва 
контакт йўли билан тарқалади. 
2. Юқори частотали тебранишлар -1.0*10
5
-1.0*10
9
герц, бу ультратовуш фақат контакт 
йўли билан тарқалади.
ГОСТ 12.1.001-83 қонуний хужжат бўйича контакт зонасида рухсат этилган. УТ-
даражаси – 110 дб гача, меъѐридан чиқувчи рухсат этилган УТ қуввати -0.1 Вт/см га тенг. 
УТ организмга 2 хил йўл билан таъсир қилади.
1. Эшитиш йўли билан
2. Контакт йўли билан
УТ ишловчиларнинг асаб системасига таъсир этиб, астеновегетатив синдром, 
парезлар, парэстезиялар, энцефаловегетополиневритлар чиқаради. УТ юрак-қон томир 
тизимига хам таъсир этиб, уларнинг фаолиятларини сусайтиради, натижада брадикардия, 
гипотония холатлари вужудга келтиради. УТ эшитув билан организмга таъсир қилиш 
натижасида қабул қилиш бўсағасининг пасайш ва нихоят лабиринтопатия касалини 
чиқаради.

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish