Ишлаб чиқаришда чанг
Чангнинг гигиеник аҳамияти Чанг ҳосил бўлувчи ишлаб чиқариш корхоналари. Чанг
ҳосил қилувчи манба ва усуллар. Чанг таснифи. Конденсация ва дезинтеграция чанглари.
Чангнинг физик-кимѐвий таркиби ва уларнинг гигиеник аҳамияти. Чангланганликни
аниқлаш усуллари ва ишлаб чиқаришда уларни қўлланилиши. Организмда чанг кинетикаси.
Чанг таъсирида келиб чиқадиган касб касалликлари. Чангнинг специфик ва
носпецифик таъсири. Юқори нафас йулларида чанг таъсиридан келиб чиқадиган касалликлар
(бронхит, бронхиал астма ва бошқалар).Ишлаб чиқариш шароитида чангга қарши кураш
усуллари ҳар хил турдаги чангларга рухсат этилган меъѐрларни регламентловчи
принциплар. Шахсий ҳимоя воситалари. Даволаш профилактик чора тадбирлар.
Кимѐвий омил
Ишлаб чиқаришда заҳарлар – ишлаб чиқаришда заҳарли ва ҳавфли омиллар, уларни
олдини олишда ва фойдаланишда ишчилар организимига таъсири, кенг қўлланилиши.
Асосий тушунча, вазифалари, заҳарлиликни аниқлаш усуллари, экспериментал,
гигиеник, клиник, физиологик, патоморфологик, иммунологик ва бошқалар Организмга
таъсири бўйича таснифи (умумхавфлилиги, қичиштирувчанлиги, сенсибилизацион
хусусияти, концерогенлиги, мутогенлиги бўйича). Кимѐвий омил. Ишлаб чиқариш
турлари:органик синтетик асосий ишлаб чикариш саноати, кокс кимѐ саноати, кимѐ-
фармацевтика, нефть-кимѐ, пестицид саноатлари, металл кислота, ишқор, минерал ўғит,
пластик модда, кимѐвий тола, айрим кимѐвий модда ва бошқалар. Кимѐвий бирикма ва
кимѐвий модда қўлловчи ишлаб чиқариш турлари: машина саноати, текстиль саноати,
органик эритувчи ва бўѐқларни, катализаторларни, иссиқлик узатувчи, реактивлар қўлловчи
саноат корхоналари. Ишлаб чиқариш шароитида хом ашѐ, тайѐр маҳсулот, адашган
қўшимчалар, катализатор, иссиқлик узатувчи, чиқинди қўлланилишида кимѐвий омиллар
манбаи. Заҳарлилик ва ҳавфлиликни аниқловчи омиллар: кимѐвий таркибини,
эрувчанлигини, дисперслигини, агрегат ҳолатини аниқловчи (аэрозоль, пар, газ, эритмалар).
Ҳавода, иш жойида учувчанлик ҳолати, чидамлилик, доза ва концентрацияси. Олдини олиш
чоралари: гигиеник регламентация, техникавий ва технологик чора тадбирлар
(автоматизация, герметизация, технологик жараѐнни кетма-кетлиги, ўта хавфли жараѐнларни
алоҳидалаш, механик вентиляция, ҳаводаги иш жойини кимѐвий моддалар таркиби устидан
доимий назорат ўтказиш, маиший хоналарни такомиллаштириш, даврий ва даслабки тиббий
кўрикни ўтказиш.
Ишлаб чиқаришда канцерогенлар. Уларнинг таснифи, замонавий саноатда
канцерогенлардан фойдаланиш ва уларни қўллаш. Касб канцерогенезини ўзига хослиги.
388
Меҳнат гигиенасида эпидемиологик текширувлар моҳияти. Касбий ўсимталарни
жойлашиши, келиб чиқиш сабаблари, тузилиши ва ўзига хослиги (ўпка, сийдик пуфаги,
жигар ва бошқалар) Янги кимѐвий моддаларни бластогенлигини текшириш. Касбий
ўсимталарни умумий профилактик асослари. Шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари. Тиббий
профилактик чора-тадбирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |