Таянч сўз ва иборалар:
меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқариш, зарарли ва хавфли
омиллар, ДСН, огохлантирувчи санитария назорати, жорий санитария назорати, қонуний
хужжатлар, курилиш материалларини ишлаб чикариш, курилиш саноатини, меҳнат
шароитлари.
160
Курилиш материалларини ишлаб чикариш ва курилиш саноати халк хужалигининг
кенг таркалган тармокларидир.Мамлакатимизда цемент, темир бетон махсулотлари, гишт,
ойна ва бошка курилиш материалларини ишлаб чикариш кундан-кунга ривожланмокда.
Хозирги кунда республика рахбарияти ободончилик, ахолини турмуш шароитини яхшилаш
борасида бир канча карорлар чикарди.ва уларни бажарилиши назорат килинмокда.
Курилиш материаллаини тежаш ва уларни сифатини яхшилаш хозирги куннинг
мухим вазифаларидан биридир.
1 Курилиш материалларини ишлаб чикариш.
Уларга куйидагилар киради:
а) Асосий курилиш материаллари - цемент, темир-бетон ва конструкциялар, гишт ва
курилиш учун керамика ишлаб чикариш;
б) Ойнали ишлаб чикариш материаллари (ойна блоки, пардозловчи плиталар ва б.) ни
ишлаб чикариш;
в) Асбоцементли шифер, асбестли иссикликликни сакловчи материалларни ишлаб
чикариш;
г) Полимерли курил иш материаллари (линолеум ,пленка, плита ва б.)ни ишлаб
чикариш;
д) Егочдан тайерланадиган курилиш материаллари (паркет, ром, тахта ва б.) ни ишлаб
чикариш.
Бугунги маърузамизда биз асосан асосий курилиш материалларини ишлаб чикаришда
мехнат гигиенасига амал килиш тугрисида тухтаб утамиз.
Гишт ва курилиш керамикасини ишлаб чикариш. Бу саноатда ишлаб чикариладиган
махсулот турлари жуда куп булсада, уларни ишлаб чикариш технологиясини умумий
томонлари куп . Бу ашени тайерлаш (лойлар, сув куйиш, майдалаш, махсулотга прессларда
шакл бериш, куритиш ва куритиш печларида уларни куритиш). Силикат гиштларни ишлаб
чикаришда эса аше сифатида охак ва кварц куми ишлатилади. Кум тозаланган охак билан
аралаштирилиб шакл берилади ва котириш учун автоклавга жойланади.
Мехнат шароитини гигиенаси:
Ишлаб чикариш санитариясининг асосий омили булиб иссик микроиклим
(конвенцияси ва нурланувчи иссиклик) ва чанг омили хисобланади. Ишлаб чикариш
технологиясининг сунги боскичида эса жисмоний зурикиш хисобланади. Куритиш цехлари
ва пишитиш булимларида хавонинг харорати езда +50°С га , инфракизил радиация соатига
1200 Ккал /м.кв ( печларни енида) га етади. Чанг микдори технологик жараен бошида ундан
бир неча неча юз мг/м.куб гача булса, охирига бориб 2-25мг /м.куб гача етади. Лойдан гишт
ясовчи ишчиларда таянч-харакат аппаратлари касалликлари, пневкониоз, аелларда эса
булардан ташкари жинсий аъзолар касалликлари кузатилса , силикатдан гишт ишлаб
чикариш саноатида тери касалликлари ,юкори нафас йуллари , куз, пневмоканиоз
касалликлари куп учрайди.
Цемент курук ва хул йул билан тайерланади. Аше: охак , мергель тури , пемза, екилги
чикиндилари ва бошкалар.
Технологик жараен: Аше майдаланади ва аралаштирилади , бу коришма турбасимон
печларда куйдирилади. Куйдириш жараенида клинкер олиниб , улар шарсимон тегирмонда
майдаланади ва фракцияларга булинади - мана шу турли маркадаги цемент булади.
Асосий ишлаб чикариш ва санитария омиллари: чанг (аше ва тайѐр махсулот) ;
материологик (нурли ва конвекцион иссиклик ), кучли шовкин. Чанг сабаблари: жихозни
етарли беркилмаслиги, технологик жараенни бузилиб туриши, ташиб келишда баландликни
узгариши, чикаетган хавони етарли тозаланмаслиги сабабдир. Ишчиларда айрим касб
касалликлар пайдо булиши мумкин ( пневмокониоз, чанг бронхити, экзема, бронхиал астма).
Нафас йуллари касалликлари купайиши кузатилади
Темир
бетон
махсулотларини
ва
конструкцияларини
ишлаб
чикариш
Технологик жараен: бетонли коришмани олиш ( цемент, кум, гравий, шебень, керамзит,
аглопирит) ѐпиштириш ва махсулотга шакл бериш. Аше аввал майдаланади, сунг улчаниб
161
корилади. Ошланадиган арматуралар, нуктали, айлана ва бошка турдаги пайвандлаш оркали
амалга оширилади.Сунгра арматура жойлаштирилган шаклга бетон коришмаси куйилади ва
вибраторлар ѐрдамида зичланади. Энг сунгги боскич махсулотни сув бугида махсус
камераларда кайта ишлашдан иборат.Мехнат шароити; асосий омиллар чанг, шовкин,
тебраниш ва метеошароит. Чангни рухсат этилган микдордан ошиб кетиши, унга карши
курашиш заруриятини келтириб чикаради.
Метеошароит асосан ташкаридаги хаво билан боглик, чунки куп холларда иш ярим
очик хоналарда олиб борилади. Бирок шакл берувчи цехларда харорат нисбатан баланд (35
С), намлик эса (90%) булади. Пишириш печларининг ѐнида харорат +35 С, нурланиш эса
соатига 1500-2400ккал/м.квга етади. Пайвандлаш ишлари олиб борилганда аэрозоль
конденсацияси, ортикча ѐруглик хосил булади. Шу боис у ердаги ишчиларда тебраниш
касаллиги, эшитиш аъзолари касалликлари, пневмокониоз, бронхиал астма, дерматит ва
экзема каби касалликлар пайдо булиши кузатилган.
Олдини олиш чоралари: курилиш материаллари ишлаб чикарувчи корхоналар учун
техника хавфсизлиги ва ишлаб чикариш снитария коидалари методик кулланмага амал
килинади. Асосий эътибор комплекс мезханизациялашга ва автоматлаштиришга каратилади.
Шунингдек жихозларни зич герметик епиш, вентиляцияни яхши ишлашига эътибор бериш
зарур. ШХВ ва санитария жихозлари билан таъминлаш ,уз вактида тиббий курикдан ва
санитария маориф тушунтириш ишлари олиб бориш хам зарур .
Курилишда мехнат гигиенаси
Курилиш ишлари асосан 3 боскичда олиб борилади. Улар: бошлангич цикл, бинони
кутариш ва бино ичидаги пардозлаш ишлари. Хозирги кунларда бинолар, корхоналарни
куриш асосан шартнома асосида олиб борилмокда. Ишни асосан мутахассис бригадалар
олиб боради. Ишни боскичига ва шароитига караб мехнат шароити турлича булади.
1.Бошлангич цикл: куриш учун ажратилган жойни тайерлаш, ер ости
коммуникациясини куриш , фундамент урнатиш . Бу ишлар асосан ишчи механизаторлар (
эксковаторчилар, булдозерчилар, автомашина ва кран хайдовчилари) оркали амалга
оширилади. Шунингдек жисмоний мехнат хам зарур булади.
2. Блокли курилиш: бунда асосан бинони ер устки кисми бажарилади. Блоклар, девор
учун ускуналар, арматуралар ва бошка анжомлар турли конструкцияли кранлар ѐрдамида
берилади, сунгра сварка ва кран ѐрдамида бино ѐки иншоотни монтаж ишлари олиб
борилади. Асосий мутахассислар кран мутахассислари ва сваршиклардир.
3. Ишлов бериш: сан.техника жихозларини урнатиш, штукатурка килиш, пол ѐткизиш,
ром, эшикларни урнатиш, буяш, куритиш, электрутказиш ва б. Ишлов бериш асосан
механизациялашмаган. Курилиш жараѐнида иш жойини ташкил килиш бошка турдаги ишлаб
чикаришдан тубдан фарк килади. Улар асосан 2 га булинади: курувчиларни иш жойи ва
курилишдаги машиналарни бошкарувчиларни иш жойи. Улардан ташкари алохида
ишчиларнинг иш жойи ва жамоа иш жойига хам булинади. Яна иш жойини узгарувчанлиги
хам мавжуд (доимий, кучманчи). Мехнат куролларини хам бир неча гурух турлари мавжуд
(кул, механизация, курилиш машиналари, автоматлаштирилган воситалар).
Иш жойини ташкил килишда курилиш ва монтаж ишларини бажараѐтган ишчилар уз
сохаларидан ташкари ишларга алахсимасликларига эътибор бериш лозим.
Мехнатни гигиеник талаблари- жойни, орасини, хавони инобатга олган холда
белгиланади. Бизни шароитимизда иссикликни ташкаридан таъсири анча кучли. Курилиш
ишларида метериология, асосий омиллардан биридир. Турли боскичларда, шунингдек,
шовкин, тебраниш, газлар, буек хидлари нинг таъсири хам инобатга олинади.
Гигиеник ахамиятга эга булган нарсалардан яна тепаликда ишлаш , иш учун нокулай
вазият киради. Куйма ишлар эса аэрозоль конденсациясини таъсири билан боглик. Мехнат
шароити буйича ишлов бериш турличадир.
Дурадгорлик ва техник-санитария анжомларини ургатиш буйича ишлар шовкин, чанг
ва аэрозоль мавжудлиги билан характерланади. Курилиш ишларини купчилиги кимевий
моддаларини куллаш ердамида олиб борилади Сувокчилик ва буяш ишларида хавога бир
162
канча эритмаларнинг буглари ва бир мунча аммиак ва этил бензоатини концентрацияси
ажралади. Тозалаш ва йигиштириш ишлари чанг ва шовкинни келтириб чикаради .
Курилиш ишларида ишлаб чикариш шароитларида турли омилларни ахамиятини
умумийлаштириб шуни айтиш жоизки, хозирги кунда асосий омил бу метеорологик
шароитлардир. Чунки бир канча янги минтакаларни узлаштиришга имкон беради. (Сибирь,
Узок Шарк, Урта Осие чуллари).Шу билан бирга иссиклик бериш, согломлаштириш
тадбирларини утказиш, ишчиларни совук ва исссикдан химоя килиш хам маълум ахамиятга
эга. Амалий жихатдан олиб караганда купгина курилиш ишларида физик зурикиш
кузатилмокда.
Бундан куриниб турибдики огир мехнат, асосан II ва III категория зурикиш эса, асосан
II ва кисман III категорияга тугри келар экан .
Шундай килиб курилиш ишлари куйидаги томонлари билан характерланади: ишни
ташкил килиш ва турли мехнат операцияларини утказиш, гигиенани ритмик холати , иш
холатини доимийлиги ва шинамлиги, курилиш ишларини тури табиий шароитларда
бажарилиши. Агар иш амалдаги ишлаб чикаришда олиб борилса шу жойдан еки цехга хос
томонлари хам булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |