11
Ўрта таълим мактаб директорининг буйруғига биноан, умивалник ёки
қўл ювиш учун мўлжалланган кранли
идишларда сувни борлигини
назорат қилиш учун масъул шахс тайинланади.
4.2. Ичимлик сувидан фойдаланиш режимини ташкил қилиш мақсадида
ўқувчилар/ходимларга индивидуал шиша идишлардан фойдаланишга рухсат
берилади. Уч соатдан кўп сақланмаслик шарти билан қайнатилган ичимлик
сувидан фойдаланишга рухсат берилади.
4.3. Мактаб очилишидан аввал қўл ювиш совунининг камида 5 кунлик
захираси яратилиб, ўқувчилар/ходимларга қўл ювиш воситаларидан тўсиқсиз
фойдаланиш имконияти берилади.
4.4. Мактаб очилишидан аввал санитария-гигиена тадбирлари санитария
нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланган
тартибда ташкил этилади
(Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
тасдиқланган
дезинфекциялаш
воситаларининг
1%
эритмаларидан
фойдаланган ҳолда мактаб биноси ва ҳудудини
умумий тозалаш ва
зарарсизлантириш).
4.5. Сув, совун, тозалаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча
хоналарни ҳар куни 4 маротаба тозалаш (3-илова), 3 маротаба сув, совун ва
ювувчи воситалар ёрдамида намли тозалаш ва 1 маротаба меъёрий
хужжатларга мувофиқ, фойдаланишга рухсат
берилган дезинфекциялаш
воситаларидан фойдаланган ҳолда тозалаш ишлари ташкил этилади.
Дезинфекцияли эритмалар ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига биноан
эритма
тайёрланган
санаси
кўрсатилган
идишларда
тайёрланади.
Дезинфекциялаш ва ювиш воситалари ва уларнинг эритмалари ўқувчилардан
пана жойда сақланиши зарур.
4.6. Умумий тозалаш ишлари ҳафтасига
камида бир марта амалга
оширилади.
4.7.Биноларни тозалаш очиқ деразалар ёки дарчалар ёрдамида амалга
оширилади. Тез-тез ифлосланадиган юзалар (эшик тутқичлари, шкафлар,
дераза токчалари, электр ўчиргичлар, синф жихозлари ва бошқалар) ва чанг
тўпланадиган жойлар (хона бурчаклари ва мебел ости, радиаторлар, ёритиш
мосламалари, вентиляция панжаралари ва бошқалар) яхшилаб ювилади.
4.8. Мактаб очилишидан аввал ўғил ва қиз болалар учун алоҳида
хожатхона ташкил этилиши шарт.
Ҳожатхоналарда қўл ювиш ва қуритиш
воситалари, ахлат қутилари ўрнатилади. Совун ва/ёки антисептик воситалар
билан доимий равишда таъминланади.
4.8.1.
Санитария-техник
ускуналари
кунига
2
марта
зарарсизлантирилиши зарур. Ҳожатхона жиҳозлари мувофиқлик
сертификати
бўлган щёткалар ва ювиш воситалари билан,
тозалаш ва дезинфекциялаш
воситаларидан фойдаланган ҳолда тозаланади. Тозалаш щёткаси ҳар куни 1%
дезинфекцияловчи эритма ёрдамида тозаланади.
4.8.2. Канализация тизими мавжуд бўлмаган қишлоқ жойларидаги
мактаб бинолари маҳаллий тозалаш иншоотлари ўрнатилиши (люфтклозет
12
каби) шарти билан ички канализация тизимларига уланади. Ташқарида
жойлашган ҳожатхоналар ўрнатишга рухсат берилади. Ташқаридаги
хожатхоналар ҳам кунига 2 марта дезинфекция қилинади.
4.8.3. Ҳожатхонани тозалаш воситалари (латта, челак, чўтка) ёрқин ранг
билан
белгиланиб, махсус ёки алоҳида жойда сақланиши талаб этилади.
Қўлланилган барча тозалаш воситалари иссиқ сув ва ювиш воситалари
ёрдамида ювилади ва қуритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: