1. Иқтисодий таҳлил усуллари ва уларнинг тавсифи
1.1 Иқтисодий таҳлил усуллари
Хўжалик фаолиятини тахлил қилиш фанининг моҳияти ва мазмуни
ҳам ислохотлар даврида тубдан ўзгарди.Олдин тахлилнинг натижаси асосан
режани бажариш учун ички имкониятларни ахтариб топишга қаратилган
бўлса, эндиликда ҳар бир корхонанинг ички имкониятларни молиявий-
хўжалик фаолиятини яхшилаш учун сафарбар қилишга қаратиладиган
бўлди. Бундан кўриниб турибдики, таҳлилнинг мақсади хам ўзгарди.Олдин
таҳлил яхши ютуқларни ошкора этган бўлса, эндиликда яхши усулларнинг
тижорат сири эканлигини кўрсатиб беради.
Бозор иқтисодиётига хос бўлган рақобат хар бир корхонани ўз
тижорат сирларини сақлашга мажбур қилади. Бундай шароитда хўжалик
фаолиятини тахлил қилишнинг умумий усули бўлиши лозим. Лекин хар бир
корхона ушбу умумий усуллар орқали ўзининг ички имкониятларини
топади ва у ўта мухим бўлса, тижорат сири сифатида сақланиши мумкин.
Хуллас, рақобат хар бир корхонани, унинг мулк шаклидан катъи назар,
самарали ишлашини талаб қилади. Самарадорликни узлуксиз ошириб
бориш учун унинг \ҳолатини чукур ўрганишни, тахлил қилишни тақозо
қилади. Шу оркали хар бир корхона ўзининг истиқболини, молиявий
барқарорлигини таъминлашни кўра билиши лозим. Бу тадбир фақат тахлил
орқали амалга ошишини эътироф этган холда шуни таъкидлаш лозимки,
бозор иқтисодиёти шароитида барча иқтисодий механизмлар, жумладан
икдисодий тахлил ва унинг усуллари хам кескин такомиллаштирилишини
талаб қилади.
Хўжалик фаолиятини тахлил қилишда бир қанча усуллар
қўлланилади.Хозир иқтисодий тахлил назариясига бағишланган кўплаб
адабиётлар мавжуд.Аммо ушбу адабиётларда тахлил усулларини ёритишга
турлича ёндошилган. Кўплари амалиётга кўлланилиши қийинлигидан таш-
қари, бозор иқтисодиёти учун яроқсиз холатга келиб қолган, чунки
уларнинг кўпи, таъкидлаганимиздек, режали иктисодиётга мўлжалланган
эди.Бундан ташқари адабиётларда тахлилда кўлланиладиган усулларнинг
соддаликдан мураккаблик сари ифодаланиши таъминланмаган.Буларнинг
ҳаммасини инобатга олиб ислохртлар даврида тахлил усуллари маълум
тартибга солинган ҳолда ёритилиши лозимдир, деган хулосага келинди.
Хўжалик фаолиятини тахлил қилишда жуда кўп усуллар
қўлланилади. Шу фан вужудга келганда уларни фаннинг методи билан
бирга берар эди. Эндиликда эса, усулларга алоҳида тўхталиб, уларни
шартли равишда икки гурухта бўлиб бермоқдалар.Бу гурухлар мазмуни ва
моҳияти жиҳатидан бозор иктисодиёти шароитига хам тўғри келади. Шу
туфайли барча усулларни хозирги шароитда ҳам икки гypyxгa бўлиб
ўрганишни таклиф қиламиз. Бунга қуйидагилар киради:
1) анъанавий усуллар,
2) математик усуллар.
9
Do'stlaringiz bilan baham: |