Тошкент темир йўл мухандислари институти "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит"



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#59729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
mintaqavij temir jol uzeli xozhalik faoliyatining tahlili (1)

 
 
 
 
 
 



Кириш 
Хўжалик юритишни бошқариш ишларига илмий ёндашиш 
даражаси иқтисодий фанлар қанчалик ривожланганлигига ва уларнинг 
тавсиялари хўжалик юритиш амалиётига қанчалик татбиқ қилинишига 
боғлиқ. Шундай экан, барча корхоналарнинг, шу жумладан, савдо 
корхоналарининг 
раҳбарлари, 
мутахассислари, 
иқтисодчилари, 
ҳисобчилари, бўлим бошлиқлари, сотувчилари иқтисодий таҳлил 
услубларини мукаммал ўзлаштиришлари ва иқтисодий билимларни пухта 
эгаллашлари лозим. Бу 
уларнинг ўзлари ишлаётган корхона 
иқтисодиётини 
чуқур 
билишларига, 
пухта 
иш 
юритишларига, 
фаолиятларига иқтисодиёт соҳасидаги янгиликларни изчиллик билан 
татбиқ эта олишлари, камчиликларнинг сабабларини аниқлашларига, 
келгусида бундай хатолар такрорланишига йўл қўймасликларига, 
эътибордан четда қолаётган ички хўжалик имкониятларини топиб, 
улардан тўла фойдаланилиши таъминланишига ёрдам беради. Ҳар 
тарафлама чуқур иқтисодий таҳлил илмий режалаштиришнинг асоси – 
халқ хўжалиги, шу жумладан, савдо корхоналари хўжалигига
раҳбарликнинг ҳам негизидир. Корхона хўжалик фаолияти таҳлили 
шундай қуролдирки, унинг воситасида иқтисодий тежамкорлик 
шартларига риоя қилиш ва хўжалик муқобил иш юритиши устидан 
назорат амалга оширилади. Иқтисодий таҳлил маълумотлари кенг 
меҳнаткашлар оммасига ҳар бир меҳнат жамоаси ва бутун хўжалик 
бажарган иш натижалари билан танишиш имконини беради. 
Иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифаси хўжалик иқтисодиётини 
ўрганиш, уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш, мавжуд 
имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, эришилган муваффақиятларни кенг 
ёйиш ва йўл қўйилган камчиликларнинг сабабларини ўрганиш ҳамда 
уларни имкони борича тугатишга ёрдам беришдан иборат. Шундай қилиб, 
иқтисодий таҳлилнинг вазифаларига қуйидагилар киради: 

корхонанинг фаолиятини, иқтисодиётининг ривожланиш 
даражаси ва суръатини ҳар томонлама ўрганиш; 

ютуқларни 
мустаҳкамлаш 
чораларини 
кўриш, 
камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш; 

муайян хўжалик фаолиятини батафсил ўрганиш асосида 
бизнес режанинг бажарилишига баҳо бериш; 

таҳлил якунига кўра, иш натижаларига таъсир қилган омиллар 
ва сабабларни ўрганиш; 

фойдаланилмаётган имкониятларни қидириб топиш ва улардан
тўлиқ фойдаланиш; 

паст кўрсаткичли корхоналар фаолияти билан илғор 
корхоналар фаолиятини таққослаш, паст кўрсаткичли корхоналар 
фаолиятини илғор корхоналар тажрибасига таянган ҳолда ривожлантириш 



ва мустаҳкамлашга ёрдам берадиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш. 
Бу вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун иқтисодий 
таҳлил холис (объектив) ва аниқ бўлиши, мунтазам ўтказилиб турилиши 
лозим. Нохолис ва мавҳум таҳлил натижаларга нотўғри баҳо берилишига, 
корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан нотўғри 
таклифлар киритилишига олиб келади. 
Иқтисодий таҳлил шундай воситадирки, унинг ёрдамида 
иқтисодий тежамкорликка, иш сифати ва сръатини, унумдорликни 
оширишга эришиш, бу жараёнлардаги фаолият устидан назорат юритиш 
мумкин бўлади. 
Таҳлил, грекча «analisis» сўзидан олинган бўлиб, ўрганилган 
объектни қисмларга, элементларга бўлиш, деган маънони англатади. 
Таҳлил диалектик бирликда «синтез» тушунчаси билан боғлиқдир. 
«Синтез» сўзи эса, грекча «Sinthesis» сўзидан келиб чиққан бўлиб, 
у аввал қисмга бўлиниб, ўрганилган объектнинг бир бутун объектга 
айланишини билдиради. 
«Таҳлил» ва «синтез» тушунчалари ҳар қандай илмий 
изланишнинг негизидир. Улар инсон онгининг шакли сифатида кўпгина 
фанлар томонидан ўрганилади, лекин хўжалик фаолияти ва унинг сўнгги 
натижалари таҳлили фақат «Иқтисодий таҳлил» фанида ўрганилади. 
Таҳлил билан кенг маънода иқтисодий таҳлил назарияси, бошқарув 
таҳлили ва молиявий таҳлил шуғулланади. 
«Иқтисодий таҳлил» фани бир-бири билан боғлиқ бўлган 4 
қисмдан иборат: 

иқтисодий таҳлил назарияси; 

бошқарув таҳлили; 

молиявий таҳлил; 

тармоқларда иқтисодий таҳлил. 
Иқтисодий фанлар тизимида иқтисодий таҳлил махсус фанлар 
қаторига киради ва у бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Иқтисодий 
фанларнинг ўзаро боғлиқлиги қуйидагиларда намоён бўлади: 
Умумий иқтисодиёт назарияси: 
1. 
Аниқ иқтисодий фанлар: 

тармоқлар иқтисодиёти; 

корхоналар иқтисодиёти; 

мамлакат иқтисодиёти. 
2. 
Махсус иқтисодий шакллар ва ташкилотлар иқтисодиёти: 

кредит, молия, табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва ҳ.к. 
3. 
Ахборот аналитик фанлар: 

cтатистика; 

иқтисодий-математик методлар; 

хўжалик фаолиятининг таҳлили. 



4. 
Тарихий иқтисодий фанлар: 

иқтисодий фикр тарихи; 

халқ хўжалиги таҳлили. 
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти дастурини амалга оширишда ва 
унинг моддий-техника базасини яратишда «Иқтисодий таҳлил» фани 
муҳим ўрин тутади. 
«Иқтисодий таҳлил» фани режалаштириш, ҳисоб ва ҳисоботнинг 
илмий тизимига асосланади. Чунки режа топшириқларининг реаллиги 
ҳисоб ва ҳисоботнинг аниқ ҳамда тўғрилигига боғлиқ. Уни бузиш эса, 
жиноятдир. Шунинг учун ҳам «Иқтисодий таҳлил» фани «Савдо 
корхоналари иқтисодиётини режалаштириш», «Меҳнатни ташкил этиш», 
«Бухгалтерия», «Хўжаликни бошқариш», «Статистика» каби фанлар 
билан узвий боғланган бўлиб, яхлит мустақил фан ҳисобланади. қайд 
этилган фанлардан ҳар бири корхоналар иқтисодиётининг айрим 
соҳаларини ўргатади. «Иқтисодий таҳлил» фанининг бошқа фанлардан 
фарқи шундаки, у хўжалик фаолиятини тўғри таҳлил қилган ҳолда 
хўжаликда қандай иш юритилаётганлигини, унинг иқтисодиёти ва 
ривожланиш даражаси, ривожланишига нималар тўсқинлик қилаётганини, 
савдо корхоналарида товар айланиш режасининг бажарилаётганини, 
муомала харажатларини пасайтириш ва рентабелликни оширишда қандай 
имкониятлар мавжудлигини кўрсатиб беради. 
Иқтисодий таҳлилнинг асосий мақсади иқтисодий қонунлардан 
фойдаланиб хўжаликларда, уларнинг тармоқлари ҳамда таркибий 
бўлинмаларида самарадорликни ошириш учун, фойдаланилмаётган 
имкониятларни ахтариб топиш ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини 
аниқлашдир.




Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish