Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


СЕЛЕКЦИЯ ЖАРАЁНИДА ПИЁЗНИНГ ЭРТАПИШАР НАВИНИ ЯРАТИШ



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
СЕЛЕКЦИЯ ЖАРАЁНИДА ПИЁЗНИНГ ЭРТАПИШАР НАВИНИ ЯРАТИШ 
Д.М.Исломова, М.В.Файзиев
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик 
илмий-тадқиқот институти 
 
Мустақиллик йилларида мамлактимизда кўплаб соҳаларни ривожлантиришга, олиб борилаѐтган 
ишларни яънада жадаллаштиришга хукуматимиз томонидан ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилди. 
Жумладан, қишоқ хўжалиги сохасини ривожлантиришга оид муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди 
ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган чора –тадбирлар ишлаб чиқилди. 
Юқори сифатли ҳосил олиш учун аввало ҳар бир экиннинг биологияси, унинг ўсув даврида озуқага 
бўлган талаби, экиш муддатларини аниқ билиш ва етиштириш жараѐнидаги ҳар бир тадбир ўз вақтида, 
сифатли ўтказилишини таъминлаш зарур. 
Инсон ҳаѐтида озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан сабзавот, полиз, картошка
маҳсулотларини етарли равишда ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эгадир. Аҳолини сабзавот, полиз, 
картошка маҳсулотлари билан таъминлашни кескин яхшилаш ҳамда узлуксизлигини яратиш ҳозирги 
даврнинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. 
Сабзавот экинлари ичида пиѐз алоҳида ахамиятга эга. Пиѐз пиѐзгуллилар оиласига мансуб бўлиб, 
600 дан ортиқ турларини ўз ичига олади. Булар оддий бошпиѐз, саримсоқ, шалот, батун, поррей, шнитт, 
кўп уяли пиѐз, анзур пиѐзи ва бошқа турлари кўп ишлатилади. 
Ўзбекистонда етиштирилган бош пиѐз навлари таркибида 14-16,5% қуруқ модда, 7,8-11,1% шакар 
шу жумладан 4,8-8,2% сахароза, 1,37-6,90 мг% С витамини бор. Яшил баргида эса 19-57 мг% С витамини 
бўлиб А
1, 
В
1
, В
2
витаминларга бой. Булардан ташқари пиѐз таркибида оз миқдорда лиймон, ва олма 
кислоталари, сиртқи қуруқ пўстлари сариқ кверцетин бўѐқ моддасини сақлайди [1]. 
Пиѐзни маҳаллий шароитда яратилган эртапишар Сумбула, Оқ Дур, ўртапишар Истиқбол, 
Зафар навларини ва чет мамлакатларни Родар, Сибир, Алдоба, Дайтона, Леоне, Манас нав ва 
дурагайларини экиш тавсия этилади. 
Республика аҳолисини талабини тўлиқ қондириш учун эртапишар, ўртапишар, ҳосилдорлиги 
юқори, касалликларга чидамли, сақланиши яхши бўлган навларни яратиш мақсадида институт олимлари 
томонидан селекция ишлари олиб борилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат реестирида 44 та пиѐзнинг нави районлаштирилган бўлиб, 
ҳозирги пайтда институт селекционер олимлари томонидан пиѐзнинг 4 та нави Истиқбол 1999 й.; Зафар
2002 й.; Сумбула 2003 й.; Оқ дур 2013 йилда яратилган бўлиб, 2017 йил пиѐзнинг эртапишар Л-5 
линиясини Равнақ номи билан Давлат нав синаш комиссиясига топширилди.


140 
Пиѐзнинг эртапишар, совуққа чидамли, эрта-кузги муддатда экишга мос навлар селекцияси бўйича 
тажрибалар олиб борилди. Натижада қиѐсий Сумбула навидан 15 кун эрта пишадиган Л-5 линия ажратиб 
олинди.
Таққослаб синаш боғчасида эрта кузги муддатда Л-5 линия назорат Сумбула нави билан синалди. Л-
5 линия назорат Сумбула нави билан уруғи 2014 йилнинг 22 сентябрида сепилди. Л-5 линия ва назорат 
нави 11-14 кунда уна бошлади. Оммавий униб чиқиши 15- 18 кунни ташкил қилди. 
Қишга кириш даврида назорат навида 1 м
2
да ўртача пиѐз кўчати сони 75 та, Линия-5 да 79 тани 
ташкил этди. Эрта баҳорда ўсимликлар сони саналди. Назорат Сумбула навида 1 м
2
да 61 та (81,3%), 
линия 5 да 66 та (83,5%) кўчат сақланиб қолди (жадвал-1). Л-5 линияни совуққа чидамлиги юқори бўлиб, 
стандарт нав билан тенг [2,3]. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish