Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Монополия 
шароитида 
нархнинг 
шаклланиши. 
Монополия 
шароитида нарх шаклланишининг ўзига хос жиҳати шундаки, агар майда 
товар ишлаб чиқарувчилар фақат ўзларининг индивидуал нархларини 
ўзгартира олсалар, улардан фарқли ўлароқ бозор иштирокчилари сифатидаги 
монополиялар бозор нархларини ўзлари белгилай оладилар. Бунда 
монополиялар оммавий талабнинг ошиши билан нархнинг ошиши ҳамда 
оммавий таклифнинг ошиши билан нархнинг пасайиб боришидан ўзига хос 
тарзда фойдаланадилар. 
Оммавий тартибда товарларни сотувчи монополиялар ўз манфаатлари 
йўлида таклиф кам бўлганда нархнинг ошиши тенденциясидан 
фойдаланадилар. 
Оммавий таклиф бўйича нарх ўзгариши
қуйидаги миқдорий 
боғлиқликни акс эттиради: талабга нисбатан товарлар таклифи қанчалик 
юқори бўлса, бозор нархи даражаси шунчалик паст бўлади ва аксинча, 
таклиф камайиши билан нарх ошиб боради. Бу боғлиқлик 9.4-чизмада 
яққолроқ намоён бўлади. 
Чизмадан кўринадики, тик ўқда муайян товарлар таклифи ҳажмининг 
кўпайиб бориши, ётиқ ўқда эса маҳсулот бирлигига бўлган нарх 
даражасининг ошиб бориши акс эттирилган. Таклиф бўйича нарх эгри чизиғи 

1
Р
2
) бозор нархининг товарлар оммавий таклифига боғлиқлигини 
ифодалайди. 
Монополистлар маҳсулотларнинг сунъий тақчиллигини вужудга 
келтириш мақсадида ўз товарлари сотиш ҳажмини атайлаб қисқартирадилар. 
Бозорда товарларнинг етишмаслиги монопол юқори нархларнинг ўсишига 
олиб келади.
9.4-чизма


203 
Таклиф бўйича нарх эгри чизиғи 
 
Таклиф миқдори 
Р
2
Р

0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Нарх 
Монополиялар нархни оширишнинг ҳар бир янги жараёнида товарларни 
ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини қисқартиришдан кўрилган зарарни 
ҳисобга олади. Даромаддан бундай йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида 
улар янги нархларни янада юқори даражада белгилайдилар. Шу билан бир 
вақтда монополиялар маҳсулотларнинг қисқарган ҳажмини сотишдан 
олинган тушум йўл қўйилган йўқотишни қоплаши ҳамда даромад 
миқдорининг ўсишини таъминлашини назорат қилиб турадилар.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish