Махсус таълим вазирлиги


Молиявий ҳисоботларни очиб бериш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Молиявий ҳисоботларни очиб бериш 
Тушунтириш хатлари молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қис-
ми бўлиб, улар ташқи аудиторлар томонидан текширилади. Улар мо-
лиявий ҳисоботнинг асосий матнига қўшилган ѐки қўшилмаган кор-
хона фаолиятининг турли жиҳатлари тўғрисида кенг тушунтириш 
бериб, бу ҳолат ҳисоботдан фойдаланувчиларга унда акс эттирилган 
рақамларни тушуниш учун жуда қўл келади. 
Молиявий ҳисоботда бўлиши лозим ҳисобланган биринчи 
тушунтириш хати ҳисоб сиѐсатини умумий тарзда очиб беришга қа-
ратилади. Молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган усул-
ларни билиш, уларда акс эттирилган рақамларни яхшироқ тушуниш 
имконини беради. Масалан, корхона ўз ТМЗ ларини баҳолашда FIFO 
усули ўрнига LIFO усулини қўллаѐтганлигини билиш ҳам ТМЗ қий-
матини, ҳам сотилган маҳсулот таннархини изоҳлаш имконини бера-
ди. Биринчи тушунтириш хатида Ўзбекистоннинг Миллий Бухгал-
терия Ҳисоби Стандартлари, Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стан-
дартлари ва молиявий ҳисоботларни тузишда асос бўлиб хизмат 
қилувчи бошқа тегишли Стандартлардан фойдаланилади. Умуман, 
молиявий ҳисоботларни очиб бериш тўлиқ бўлиши ҳамда қуйидаги-
ларга тааллуқли бўлган бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва 
усулларини қамраб олиши лозим. 
Мавжуд ва қўлланилиши мумкин бўлган бир неча усулдан 
бирини танлаш. 
Мазкур тармоққа тааллуқли бўлган муҳим тамойиллар ва усул-
лар. 
Турли компаниялар бухгалтерия ҳисобида ўз хўжалик муомала- 


288 
ларини турлича акс эттиришлари мумкин. Шунинг учун молиявий
ҳисоботлардан фойдаланувчилар молиявий ҳисоботларда акс этти-
рилган суммаларни тўғри изоҳлай олиши учун ҳисоб сиѐсатининг 
барча томонлари кенг ѐритилиши лозим. 
Молиявий ҳисоботни очиб бериш қуйидаги тартибда амалга 
оширилади: 
1.
Тафсилотларни тақдим этиш -
агар моддалар молиявий ҳисо-
ботнинг устки қисмига киритилган бўлса, ҳисоботнинг тушунарли-
лигини пасайтирадиган чалкашликлар келиб чиқиши мумкин. Шун-
дай қилиб, олинадиган ҳисобварақлар, ТМЗ, асосий воситалар, қарз 
мажбуриятлари, акционерлик капиталига нисбатан тафсилотлар кў-
пинча тушунтириш хатларида очиб берилади. 
2.
Хўжалик муомалаларини тушунтириш
- йил давомидаги асо-
сий кирим ва чиқимлар табиати тушунтириш хатларида очиб берили-
ши шарт. Акционерлик ѐки бошқа турдаги капитал ишлатилганлиги 
ҳақида хўжалик муомалалари ҳам очиб берилиши шарт. 
3.
Акс эттирилмаган моддаларни тушунтириш
- баъзи шартно-
малар ѐки иш битимлари муҳим бўлса ҳам молиявий ҳисоботларда 
акс эттирилмайди, гарчанд улар корхона молиявий ҳолатини ва опе-
рациялар натижаларини тушунишда муҳим ҳисобланса ҳам. Улар 
тушунтириш хатларида акс эттирилади. Келажакда сотиш ѐки сотиб 
олиш бўйича қайд қилинган контрактлар ва мажбуриятлар бунга 
мисол бўлиши мумкин. Молиявий йилнинг охири ва молиявий ҳисо-
ботни тақдим этиш санаси орасидаги даврда содир бўлган ҳодисалар, 
кейинги ҳодисалар сифатида очиб берилиши керак. Кейинги ҳодиса-
лар бухгалтерия балансига таъсир этишлари ва уни тузатишни талаб 
қилиши мумкин. Фойдаланувчиларнинг хабари бўлиши учун у ту-
шунтириш хатида очиб берилиши шарт. 
4.
Янги маълумотларни тақдим этиш
- кўпинча маълумотлар
молиявий ҳисоботнинг асосий қисмига сиғмай қолади, аммо у хулоса 
чиқариш учун муҳим ҳисобланади. Масалан, қарз мажбуриятларини 
қўшимча таъминлаш сифатида қўйилган активлар, боғлиқ томонлар 
билан муомалалар, келгуси беш йил ичида асосий суммани тўлаш 
тахминини ўз ичига олган қарз мажбуриятларининг тафсилотлари, 
қарз мажбуриятлари ва, шунингдек, инвестициялар бўйича фоиз став-
каларининг тафсилотлари, сармояларнинг бозордаги ҳақиқий баҳо-
сини очиб бериш, қайта молиялаштириш бўйича тафсилотлар ва 
ижара шартномалари. 


289 
5.
Бошқа тушунтириш хатлари
- юқорида айтиб ўтилганлар 
тўлиқ рўйхат ҳисобланмайди, тушунтириш хатлари, бундан ташқари, 
деталлаштирилган ва мураккаб битимларни, кафолатларни, мажбу-
риятларни ва фойдаланувчига молиявий ҳисоботни тўлиқ тушунишга 
ѐрдам берадиган ҳар қандай моддаларни тушунтириб беришлари 
шарт. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish