ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
176
Н. шаҳар, “Садо” МФЙ 2015 йил 6 июндаги 87-сонли
маълумотномасига қараганда Н.Аҳмедова уч
нафар фарзандлари
билан Н. шаҳар, 2-тор Баҳор кўчаси, 2-уйда 2013 йил 2 апрелдан буён
яшаб келади, лекин рўйхатда турмайди.
Аниқланишича, Ҳаким Усмонов 4 мааротаба уйланган бўлиб, унинг
Азадахон Усмонова билан биргаликдаги турмушидан 1974
йилда
туғилган Мамир исмли;
Карима Сайдиева билан турмушидан 2001 йил 9 апрелда туғилган
Рахмат, 2005 йил 26 январда туғилган Робия ва 2008 йил 12
июлда
туғилган Бакир исмли;
1978 йил 14 июлдан қонуний никоҳда бўлган Моҳира Усмонова
билан биргаликдаги турмушидан 1979 йилда туғилган Махлиё, 1981
йилда туғилган Одина, 1982 йилда туғилган Рўзахон ва 1985 йилда
туғилган Азизбек исмли фарзандлари бор.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1991 йил 20
декабрдаги “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш
ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 5-сонли
қарорининг 4-банди б)-кичик бандига асосан агар манфаатдор
шахслар ўртасида ҳуқуқ ҳақида судга тааллуқли низо бўлмаса, фактни
белгилаш шу фактдан келиб чиқадиган (фуқаронинг насабини, келиб
чиқиши, меросни қабул қилиш муддатини узайтириш, мерос ҳақидаги
гувоҳнома берилишининг асослилиги, шартномани ҳақиқий эмас деб
топиш ҳақида) ҳуқуқ ҳақидаги низони келгусида ҳал қилиш
билан
боғлиқ бўлмаса, қачонки манфаатдор шахсларда тегишли даъво билан
судга мурожаат қилиш имконияти бўлса фактни белгилаш тўғрисидаги
аризалар ФПКнинг 280, 283-моддаларига биноан алоҳида иш юритиш
тартибида кўришда суд томонидан қабул қилиниши мумкин.
Биринчи инстанция судида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Д.Тошева
ўз баёнотида марҳумнинг қизлари уй-жой учун низолашаётганлигини
баён қилган бўлса-да, суд меросхўрлар доирасини аниқлаб, уларни
манфаатдор шахс тариқасида судга жалб қилиб, мерос масаласида
низо мавжудлигига эътибор қаратмасдан,
ариза талабларини
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Гарчанд, мерос масаласида ҳуқуқ тўғрисида низо мавжудлиги
ҳақида марҳум Ҳ.Усмоновнинг қонуний турмуш ўртоғи М.Усмонова
томонидан келтирилган шикоятида ҳам худди шундай мазмундаги
важлар кўрсатилган бўлса-да, судлар уларни эътиборсиз қолдириб,
процессуал қонун нормаларини қўллашда хатоликка йўл қўйган.
177
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 282-моддасига
асосан агар
алоҳида тартибда юритиладиган ишни кўриш вақтида судга тааллуқли
ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқса, суд аризани кўрмасдан қолдириб,
ишда иштирок этувчи шахсларга умумий тартибда даъво тақдим
этишни таклиф қилади.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 312-моддаси 1-қисмининг 4-бандига
кўра моддий ҳуқуқ нормалари ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги суднинг қарорини
апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилишга асос
бўлади.
Олий суд судлов ҳайъатининг 2016 йил 19 январдаги ажрими
билан мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган
туманлараро
судининг 2015 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда кассация
инстанциясининг 2015 йил 5 ноябрдаги ажрими бекор қилиниб,
Н.Аҳмедованинг марҳум Ҳаким Усмоновнинг қарамоғида бўлганлик
фактини белгилаш ҳақидаги аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида
янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Н.Аҳмедовага мазкур масалада умумий даъво тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Фсҳ-645-15-сонли ажрим
Do'stlaringiz bilan baham: