Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

 
босим исрофига
 - 
4/10 тузатма 
киритилади ва ҳисобий босим исрофи - h
тҳ
=(0,84*150/2/100) - 4/10 = 
0,23 кг/см
2
 (2,3 метр) деб белгиланади.
Томчилатиб суғориш тизимида 2 насос агрегати (бири асосий, иккинчиси 
– заҳира) кўзда тутилади.
Танланган насосларнинг қуввати (сув сарфи ва босими) тизимнинг 
лойиҳа сув сарфи (Q
л
) ва лойиҳавий босимидан (Б
л
) кам бўлмаслиги лозим. 
Агар сув очиқ ҳавзадан (канал, дарѐ, кўл) олинадиган бўлса, фильтрловчи 
қурилма қум-шағалли фильтр ва 2-поғонага ўрнатиладиган тўрли ѐки дискли 
фильтрдан иборат бўлиши лозим. Агар сув ер ости манбаидан (қудуқдан) 
олинадиган бўлса, тўрли ѐки дискли фильтр билан кифояланиш мумкин. Бунда 
сув сифати алоҳида ўрганилган бўлиши шарт. Чунки сув сифати берилаѐтган 
ўғит миқдорини ростлаш ва тизимни келгусида кимѐвий йўл билан тозалаш 
ишларида муҳим аҳамиятга эга. Фильтрловчи қурилманинг қуввати лойиҳавий 


170 
сув сарфи (Q
л
) дан 2,5 мартагача ортиқ бўлиши ва ҳеч қачон ундан кам 
бўлмаслиги лозим. 
Лойиҳалашнинг охирги босқичи томизгичли шлангларнинг кириш 
қисмларидаги босимларни кирувчи штуцер-дросселлар (3,0-7,0 мм ли) ѐки 
хомутларга ўрнатиладиган резбали дроселлар (2,0-6,5 мм ли) ѐрдамида 
ростлашдан иборат. 
Босим ростлаш ишлари, одатда, секторнинг майдони 0,5 гадан катта 
бўлган ҳолларда бажарилади. 
1-сектор тарқатувчи қувуридаги ҳисобий босим исрофи (h
тҳ
): 
0,1 дан 0,25 гача оралиқда бўлса, 0,045 га бўлинади; 
0,25 дан 0,45 гача оралиқда бўлса, 0,06 га бўлинади; 
0,45 дан 0,7 гача оралиқда бўлса, 0,09 га бўлинади. 
Аниқланган қийматлар яхлитланади ва улар дросселланадиган зоналар 
сонини билдиради. Тарқатувчи қуврнинг узунлиги ушбу сонга бўлинади. Агар 
дросселланадиган зоналар сони 3 дан ортиқ бўлса, тарқатувчи нуқта яқинидаги 
биринчи зона узунлиги 20 % га камайтирилади, охирги зона узунлиги эса 
20 % га узайтирилади. Дросселланган зоналар (З
др
) тизим схемасида қайд 
этилади. 
Тарқатувчи тугундан ҳисобланганда, энг охирги дросселланувчи зонада 

др
) томизгичли шланглар тарқатувчи қувурга уланадиган нуқталарда 
Ø 6,5 мм ли кирувчи штуцер-дросселлар ѐки хомутлардаги резбали дроселлар 
ўрнатилади. Охиридан олдинги дросселланувчи зонада эса Ø 6,0 мм ли, яъни 
охиргидан 0,5 мм га кичик дросселлар ўрнатилади. Қолган зоналар учун ҳам 
худди шундай таҳлитдаги иш бажарилади. Дросселларнинг аниқланган 
диаметрлари тизим схемасида қайд этилади ва уларни ўрнатиш жадвали 
тузилади. 
Томчилатиб суғориш тизимининг танланган элементларини қуриш учун 
смета ҳаражатлари амалдаги нархлар асосида ҳисоблаб чиқилади. 
Тузилган лойиҳа тасдиқлаш ва молиялаштириш учун буюртмачига 
тақдим қилинади. Буюртмачи томонидан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари 
қурилиш ишларини олиб бориш учун асос бўлиб хизмат қилади. 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish