Қурилиш материалларининг тузилиши ва асосий хоссалари §



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/21
Sana28.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#589255
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1-амалий ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА АСОСИЙ ХОССАЛАРИ

Материалларнинг 
функционал 
хоссалари. 
Материалларнинг 
функционал хоссаларига уларнинг ранги, расми, текстураси ва фактураси 
кабилар киради. 
Маълумки, бино ѐки иншоотнинг архитектуравий шакли инсон ҳиссиѐ- 
тига ўзининг эстетик хусусиятлари билан таъсир килади. Яъни, бинонинг 
фазовий - ҳажмий композициясидаги ранглар тўпламининг ўз ўрнида ишла- 
тилганлиги, безакли қурилиш материалларининг ранг-баранглиги инсон 
руҳиятини кўтаришда муҳим аҳамият касб этади. Бино лойиҳасида тавсия эти- 
ладиган архитектуравий қурилиш материалларининг эстетик хоссалари маъна- 
вий санъат асари сифатида бўлиши лозим. Бу хоссалар бино ва иншоотлар- 
нинг кўриниши ва умумий кўркамлилигини оширишда катта аҳамиятга эга. 
Ранг 
сезиш ва ҳис қилиш туйғулари орқали архитектуравий композиция- 
сини кўз билан кўриш доирасидаги спектрни қабул қилиш ва онг орқали унга 
баҳо бериш тушунилади. Биз кузатаѐтган ҳар қандай жисмда ранг бўлиб, уни 
кўриб идрок қиламиз. 
Ранглар ахроматик ва хроматик хилларга бўлинади. Ахроматик рангларга 
оқ, қора ва барча кулранглар, хроматик рангларга эса ҳамма спектрли ва 
табиий ранглар киради. 
Қурилиш материалларининг рангини танлашда ранглар атласидан фойда- 
ланилади. Эталон ранглар картотекасида ҳар бир рангнинг тартиб рақами мах- 
сус плѐнкада (ўлчами 115х6 мм ли) ѐзилган бўлади. Материалларнинг рангини 
тартибга солиш турли хил рангдаги пигментларни ишлатиш орқали амалга 
оширилади. Пигментлар сунъий тузилишига эга бўлган материалларга бўѐқлар 
ѐки бошқа компонентлар билан ранг беришда ишлатилади. 
Расм 
материалнинг юзасидаги турли шакл, ўлчам, рангларнинг жойлани- 
ши ва уйғунлигини ифодалайди. Расм табиий ҳолда бўлса, улар текстура 
дейилади. (масалан, ѐғоч ѐки табиий тош текстураси). Расмлар функционал 
ўхўаўлик эслатувчи ( масалан, ўсимлик орнаменти), геометрик аниқ ва яққол 
кўриниши, йирик ѐки майда масштабли турларга бўлинади. Расм ҳам бошқа 
эстетик хоссаларга ўхшаб бино ва иншоотларнинг ички ҳамда ташқи пардо- 
зининг ўзига хослигига таьсир кўрсатади. 
Текстура 
бу ѐғоч, табиий тош ва бошқа материаллар юзасидаги табиий 
бадийлик тасвири. Пардозбоп қурилиш материалларининг тасвири эталон на- 
муналар билан таққосланиб аниқланади. Бунда уларнинг ўлчамлари ва ранг- 
ларининг кескин фарқ қилиши катта аҳамиятга эга. Тасвир қора рангга нис- 
батан оч рангларда равшан кўринади. 
Табиий қурилиш материаллари билан бир қаторда сунъий пардозбоп 
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жараѐнида, уларга архитектура шакли- 
ни бериш билан эстетик хусусиятини яхшилаш мумкин. Ҳозирги кунда турли 
тасвир ва рангларни бетон, пластмасса ва бошқа материалларга бериш ривож- 
ланиб бормоқда. 
Фактура 
бу материал юзасининг бўртма нақши ва ялтироқлигини ифода- 
ловчи кўриниш тузилишидир. Фактура кўриниш бўйича силлиқ, ғадир-будур 
(0,5 ... 3,5 мм гача ) ва бўртма нақшли – нотекис (5...12 мм) турларга ҳамда 
ялтироқлиги бўйича ялтироқ ва хира кўринишли бўлади. 


Фактура танланилаѐтганда материалнинг ранги ҳам ҳисобга олинади. Фак- 
тура ѐрқин юзаларда яхши кўринади. Бўртма нақшли фактура силлиқ фак- 
турага нисбатан хонанинг ҳажмий кўринишини кичрайтиради. 
Пардозбоп материалларнинг фактураси уларнинг ранги ва эстетик хоссала- 
рини белгилайди ва аксинча фактураларнинг даражаси рангига боғлиқ бўлади. 
Масалан, кўм-кўк рангли тошнинг совуқ соясимон нуқтали фактураси худди 
шундай қизил ѐки тилларанг тошнинг иссиқ соясимон фактурасига нисбатан 
кўримсиз бўлади. Фактурали сувоқларни бўявчи таркиблар билан бўяшда уш- 
бу ҳолатни ҳисобга олиш лозим. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish