Қурилиш материалларининг тузилиши ва асосий хоссалари §



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/21
Sana28.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#589255
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
1-амалий ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА АСОСИЙ ХОССАЛАРИ

Буғ ва газ ўтказувчанлик 
материалнинг ўз қатлами орқали босим остида 
сув буғи ѐки газ (ҳаво) ўтказиш хоссасидир. Туташ ғоваклари мавжуд бўлган 
барча ғовакли материаллар буғ ѐки газ ўтказиш хусусиятига эгадир. 
Материалнинг буғ ва газ ўтказувчанлиги тегишлича буғ ѐки газ ўтказув- 
чанлик коэффициенти билан белгиланади. Бу коэффициент қалинлиги 1 м ва 
юзаси 1 м
2
материал қатлами орқали қарама-қарши деворлардаги босимлар 
фарқининг айирмаси 133,3 Па бўлганда 1 соат давомида ўтадиган литр ҳисо- 
бидаги буғ ѐки газ миқдори билан аниқланади. Буғ ўтказувчанликни атроф- 
даги муҳит ҳароратига нисбатан анча паст ҳароратда ишлатиладиган бино ва 
иншоотлар учун материал танлашда ҳисобга олиш лозим. Бу ҳолда атрофдаги 
муҳитдан сув буғлари ҳимоя қилинаѐтган конструкция ичига киради, конден- 
сацияланади ва сув томчиларига айланади, натижада конструкция намланади 
ва унинг иссиқ сақлаш хоссалари анча ѐмонлашади. 
§1.3.3. Иссиқлик-физик хоссалар 
 
Иссиқ ўтказувчанлик 
материални чегаралаб турувчи ташқи ва ички юза- 
ларда ҳарорат турлича бўлганда ўз қатлами орқали иссиқ узатиш хоссасидир. 
Унинг иссиқни ўтказишига қараб иссиқ ўтказувчанлик даражаси аниқланади. 
Материалнинг бу хусусияти иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти λ орқали 
ифодаланади. Материалнинг иссиқ ўтказувчанлиги қалинлиги 1 м, юзаси 1 м
2
бўлган материал орқали, девор кесимининг қарама-қарши юзалари ҳарорати 


фарқи 1 
0
С бўлганда, 1 соат ичида ўтадиган иссиқлик миқдори билан ифода- 
ланади. Иссиқ ўтказувчанлик Вт



К) ѐки Вт



0
С ) ларда ўлчанади. 
Бинобарин, девордан τ соат вақт мобайнида ўтган иссиқлик миқдорини 
қуйидаги формула ѐрдамида аниқлаш мумкин: 
Q=λ [S (t
1
-t
2
)∙τ]/a 
(1.13) 
бу ерда Q-иссиқлик миқдори, кЖ; λ-иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти; S-
намунанинг юзаси, м
2
; τ-иссиқликнинг ўтиш вақти, соат; t
1
-t
2
–материал 
юзасидаги ҳароратлар фарқи, 
0
С; а-деворнинг (материал) қалинлиги, м. 
Иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти (1.13) формуладан аниқланади: 
λ=Q∙a / [S(t
1
-t
2
)∙τ] 
(1.14) 
агар а=1 м, S=1 м
2
, t
1
-t
2
=1 
0
C ва τ=1 соат бўлса, λ=Q бўлади. 
Материалнинг иссиқ ўтказувчанлиги кўп ҳолларда унинг хусусиятига, ту- 
зилишига, ғоваклигига, намлигига, шунингдек, иссиқлик узатилишда содир 
бўладиган ўртача ҳароратга боғлиқ. Кристалл тузилишга эга материалларнинг 
иссиқ ўтказувчанлиги аморф тузилишли материалларнинг иссиқ ўтказувчан- 
лигига нисбатан одатда юқорироқ бўлади. 
Турли хил анорганик ва органик материалларнинг иссиқ ўтказувчанлиги 
1.1
– жадвалда келтирилган. Материалнинг иссиқ ўтказувчанлигига ғоваклар 
ўлчами ва тавсифи сезиларли таъсир кўрсатади. Майда ғовакли материал- 
ларнинг иссиқ ўтказувчанлиги йирик ғовакли материалларга нисбатан камроқ 
бўлади. 
Бир жинсли материалларнинг иссиқ ўтказувчанлиги унинг ўртача зичлиги- 
га боғлиқ бўлади. Материал зичлиги камайиши билан иссиқ ўтказувчанлиги 
камаяди ва аксинча. Масалан, оғир бетоннинг иссиқ ўтказувчанлиги 1,16...1,3, 
енгил бетонники 0,35...0,8, кўпик полимерники эса 0,03...0,035 Вт/(м 
0
С). 
Бундан ташқари материалнинг иссиқ ўтказувчанлигига унинг намлиги ҳам 
таъсир кўрсатади. Нам материалларнинг иссиқ ўтказувчанлиги қуруқ матери- 
алларга нисбатан анча юқори бўлади. Буни сувнинг иссиқ ўтказувчанлиги 
ҳавоникидан 25 марта юқорилиги билан изоҳлаш мумкин. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish