Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Умумий даволаниш давомида ишлатилган сабзавот сувлари ара



Download 4,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/318
Sana28.04.2022
Hajmi4,69 Mb.
#588799
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   318
Bog'liq
Хақиқий тиббиёт

Умумий даволаниш давомида ишлатилган сабзавот сувлари ара
-
лашмалари:
• 140 гр сабзи суви + 30 гр селдир япроғи ёки петрушка суви + 30 гр 
сачратқи суви + 50 гр сув аралашмаси.
• 200 гр семизўти суви + 30 гр петрушка суви + 50 гр сув аралашмаси.
• 100 гр исмалоқ суви + 100 гр сабзи суви + 50 гр газанда суви + 50 гр 
сув аралашмаси.
• Тенг миқдорда сабзи ва қизил лавлаги суви + 30 гр петрушка барги 
ёки сачратқи суви + 50 гр сув аралашмаси.
Ёзда:
• 1 литр сув + 1 ош қошиқ асал + 1 ош қошиқ янги эзилган аччиқ қовун 
суви (қон гуруҳи “А” бўлганларга 2 ош қошиқ) + 1 ош қошиқ янги эзилган 
занжабил + 2 ош қошиқ янги эзилган селдир барги суви аралашмаси кун 
давомида қултумлаб ичилади. 1 ҳафта танаффус билан 3 марта такрорла
-
нади. Бу аралашма ревматик касалликларга фойда бергани каби, қонни ва 
аъзоларни тозалайди, сийдик ва ҳайзни кўпайтиради, балғам туширади.


242
Касалликлар ва уларнинг давоси
Қишда: 
• 20 гр дафна барги 1 литр сув билан 3-5 дақиқа қайнатилади. 20-30 
дақиқа дамланиб сузилади. 3 кун давомида қултумлаб ичилади. Бу чой 
ҳам барча бўғимларни тозалайди.
Баданнинг муайян бўлгаларига қўйиладиган малҳамлар:
• Қуритилган аччиқ қовун меваси ёки томиридан 100 гр олинади 500 
гр сув билан паст оловда 15 дақиқа қайнатилади ва бир оз совутилиб су
-
зилади. 500 гр сув ўрнига 200 гр сув + 300 гр табиий сирка қўшилса янада 
самарали бўлади. Бу сувда намланган пахтали мато, оғриган бўғимларга 
қўйилади ва қуригунча туради. 
Ёки:
• Оғриган ерларга 1-2 ҳафта давомида аччиқ қовун суви яхшилаб 
сурилади. Оғриқ тез пасаяди ва йўқолади. Кунда 6-10 миқдор аччиқ 
қовуннинг суви ишлатилиши мумкин.
Ёки:
Аччиқ қовун янги япроқлари, шохлари ва пишган мевалари, яшил ва 
қуруқ пиёз, саримсоқ, турп турлари, янги кўкарган арпа ревматик касал
-
ликларнинг давосидир.
• Мевалардан: гилос, олча, олма, узум, анжир, ўрик, грейфрут, лимон, 
эзилади, ёғли қоғозларга қўйилиб, яллиғланган бўғимларга, яллиғланган 
шишларга ёки оғриган жойга сурилиб жойлаштирилади. 4-5 соат туради.
Эслатма:
аччиқ қовуннинг уруғлари ва пишмаганлари ишлатилмай
-
ди, заҳарлидир.
• Узун бир мато(без) 70 гр аччиқ қовун ёғи билан ёки 50 гр аччиқ 
қовун суви + 20 гр дафна ёғи аралашмаси билан намланади ва умуртқа 
хати устига қўйилади. Ёғли қоғоз билан ёпилиб бойланади ва ёпинчиқ 
билан ёпилади. Кечдан эрталабгача (қон гуруҳи “А” бўлганлар учун 10-
11 соат, бошқалар учун 8-9 соат) туради. 
Барча ревматик касалликка ишлатилган ва 3 ойда бир такрорланса 
бўладиган бу компрес токсик моддаларни чуқур жойлардан чиқаради, 
токсинлар қусиш, сийдик, ич кетиши ва терлаш билан ташқари чиқади.
Ёки:
• бир миқдор дафна барги туйилади, сирка ва кепакли буғдой уни 
билан хамир қилинади. Бу хамир шиш ва оғриган бўғимларга сури
-
либ жойлаштирилади ва бир кеча қолади. Ёки дафна ёғи билан комресс 
қилинади. Бу жараёнлар яллиғланишнинг олдини олади, оғриқни тин
-
диради.
Ёки:
• 100 гр седана ёғи ичига бир бўлак оққанд миқдорли камфора 
қўйилади, эригунича туради ва оғриган жойларга массаж билан едири
-
лади.


Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
243
Ёки:
• Бир неча каштан пўстларидан тозаланиб, туйилиб, эски зайтун ёғи 
ёки седана ёғи билан аралаштирилиб, малҳам хамири ҳолига келтирилади. 
Ревматизмли жойларга ва оғриган бўғимларга массаж билан едирилади.
Ёки:
• Янги ёки қуруқ газанда эзилиб, сиркага аралаштирилади. Ёғли 
қоғозга сурилиб яллиғлaнган бўғимларга ёки яллиғланган шишларга 
суриб жойлаштирилади. 10-12 соат туради. Бу жараён яллиғланишнинг 
ташқарига оқишини таъминлайди.
• Ҳар оқшом бир бош саримсоқ майдаланади, бир чой қошиқ май
-
даланган шамбала ва асал билан яхшилаб аралаштирилиб паста ҳолига 
келтирилади, яллиғланган ва оғриган бўғимларга сурилиб, устига ёғли 
қоғоз қўйилади ва бойланади. Эрталабгача туради.
Дафна ёғи ва аччиқ қовун ёғи айни усул билан таёрланади. (

Download 4,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   318




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish