022 йил апрелдаги 12-сонли Бошқарув баённомаси билан тасдиқланган



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/118
Sana28.04.2022
Hajmi1,83 Mb.
#587849
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   118
Bog'liq
39cce17a69b24df7c069c55cdf1e240d

4.1.19. 
Қуйидаги ҳолатларда Мижозларни рақамли идентификация қилишни раъд 
этиш: 


16 
1) Мижоз ва (ёки) Мижоз томонидан амалга оширилаётган операция Банкнинг 
жиноий 
фаолиятдан 
олинган 
даромадларни 
легаллаштиришга, 
терроризмни 
молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши 
курашиш бўйича ички назорат қоидаларига мувофиқ юқори даражадаги таваккалчилик 
тоифасига кирган тақдирда; 
2) Мижоз томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа 
туғилганда; 
3) шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги фотосуратнинг олинган фотосурат ва (ёки) 
видеотасвир ҳамда марказий маълумотлар базасига жойлаштирилган фотосурат билан (агар 
мавжуд бўлса) мослигига шубҳа мавжуд бўлганда; 
4) мижоздан олинган маълумотлар марказий маълумотлар базасига жойлаштирилган 
маълумотларга мос келмаганда ёки мос келишини текширишнинг иложи бўлмаганда; 
5) агар фотосурат ва (ёки) видеотасвир мижозларни Рақамли идентификациядан 
ўтказиш тартибини тартибга солувчи Банкнинг ички ҳужжатлари ва/ёки Мижозларни 
рақамли идентификация қилиш тиртиби тўғрисидаги Низом (ЎзР. Адлия вазирлиги 
томонидан 30.09.2021 йил рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3322) нинг талабларига мос 
келмаганда; 
6) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни 
молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича 
шубҳалар мавжуд бўлганда. 
Рақамли идентификациядан ўтказиш Банк томонидан раъд этилган тақдирда, Мижоз 
Идентификация қилишнинг стандарт процедурасидан ўтиш орқали, шунингдек, битимлар 
тузилган тақдирда, унинг қонунийлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим 
этилгандан кейин, Универсал шартномага қўшилиш / битим тузиш / банк хизматларини 
олиш ҳуқуқига эга. 
4.2. Банк қуйидаги мажбуриятларни олади: 
4.2.1.
Мижознинг Ҳисобрақамига пул маблағлари келиб тушган кундан кейин келувчи 
Амалиёт кунидан кечиктирмасдан пул маблағларини ҳисобрақамга ўтказиш, Мижознинг 
Ҳисобрақами(лари)га пул маблағларини ўтказиш ва/ёки уларни бериш ҳақидаги 
Мижознинг топшириқномаларини бажариш, ҳамда Амалдаги қонунчилик ва Шартномалар 
билан кўзда тутилган тартибда Ҳисобрақам (лар) бўйича бошқа Амалиётларни ўтказиш. 
4.2.2.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Амалиётлар, Ҳисобрақамлар, омонатлар ва 
Мижоз ҳақидаги маълумотларни сир сақлаш. Банк фақат Амалдаги қонунчилик билан кўзда 
тутилган ҳолатларда ва тартибда учинчи шахсларга Мижознинг Амалиётлари, Ҳисобрақам 
(лар)и, омонатлари бўйича маълумотномаларни ва Мижоз томонидан олинган кредитнинг 
миқдори ва уни сўндириш ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. 
4.2.3.
Мижознинг талаби бўйича Ҳисобрақамлар/Карталар/Кредитлар бўйича 
маблағларнинг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги кўчирмаларни ва Амалдаги қонунчилик, Банк 
Тарифлари билан кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим этади. 
4.2.4. 
Электрон ҳужжатларнинг архивларини юритиш, қоғоз ташувчиларида 
эквивалент ҳужжатларни сақлаш учун ўрнатилган муддатлар давомида уларни 
сақланишини амалга ошириш. 
4.2.5.
Амалиёт амалга оширилгандан кейин уч Амалиёт кун давомида Шахсий 
кабинетга жойлаштирилган Карта ва/ёки Ҳисобрақам бўйича кўчирма шаклида Картани ёки 
унинг реквизитларини ва/ёки МБХни қўллаш билан ҳар бир Амалиёт амалга 
оширилганлиги ҳақида Мижозни хабардор қилиш. Бунда, Картани ёки унинг 
реквизитларини ва/ёки МБХ қўллаш билан Амалиёт амалга оширилганлиги ҳақида 
Мижозни хабардор қилиш бўйича мажбурият Универсал шартномага мувофиқ МБХ 
сервисига кириш ҳуқуқини ва Карта/Ҳисобрақам бўйича кўчирмани шакллантириш 
имконини Мижозга тақдим қилишда Банк томонидан бажарилган ҳисобланади.


17 
4.2.6.
Амалдаги қонунчилик ва Мижоз ва Банк ўртасида тузилган Шартномалар билан 
кўзда тутилган тартибда Универсал шартномага мувофиқ банк хизматларини Мижозга 
тақдим қилиш ва Мижознинг Топшириқномаларини бажариш. 
4.2.7.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ Мижозда солиқ солинувчи даромад 
юзага келишида жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқни бюджетга ўтказиш, ушлаб 
қолиш ва тўлаш, ҳамда Амалдаги қонунчилик билан ўрнатилган тартибда жисмоний 
шахсларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотларни солиқ даври (календар йил) 
якунланиши бўйича ўзининг рўйхатдан ўтган жойи бўйича солиқ органига тақдим этиш 
бўйича солиқ агентининг вазифаларини бажариш. 
4.2.8.
Мижознинг Ҳисобрақамларига таъқиқ қўйилиши, ёки Ҳисобрақамлар бўйича 
амалиётларни тўхтатилиш ҳолатида, бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмасдан 
хабарномани юбориш (ПИН-кодни нотўғри киритиш оқибатида Картанинг блокланиш 
ҳолатларидан ташқари). 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish