15
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш, терроризмни
молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатилишини молиялаштиришга қарши
курашиш мақсадида МБХ қўлланилишига асосланган шубҳалар мавжудлиги ҳолатида
Универсал шартномани ижро этишдан тўлиқ ёки қисман рад этиш.
4.1.13.
Бир томонлама тартибда Универсал шартномани тўлиқ ёки қисмида ва
Амалдаги қонунчилик ва Универсал шартнома билан кўзда тутилган муддатларда
бажаришдан воз кечиш.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш, терроризмни
молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатилишини молиялаштиришга қарши
курашиш мақсадида МБХ қўлланилишига асосланган шубҳалар мавжудлиги ҳолатида;
агар Мижоз - АҚШ солиқ резиденти уни хорижий солиқ тўловчи сифатида
идентификацияси учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этмаган ва/ёки IRS (АҚШ
солиқ органлари) га маълумотни беришга розиликни тақдим этмаган (розиликни тақдим
этишни рад этган) ҳолатда.
4.1.14.
Амалдаги қонунчилик, Универсал шартнома ва Универсал шартнома
доирасида тузиладиган шартномалар билан кўзда тутилган ҳолатларда ва тартибда
Мижознинг Ҳисобрақамларидан пул маблағларини ечиб олинишини амалга ошириш.
4.1.15.
Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси ёки тегишли пул маблағларини
тўлаган унинг бўлинмаларининг талаби бўйича пенсия суммаларини ҳисобга ўтказиш учун
Ҳисобрақамдан фойдаланиш ҳолатида, юқорида кўрсатилган органларга Мижознинг
қўшимча розилигисиз ушбу Ҳисобрақамлар ва шундай Ҳисобрақамларнинг эгалари
ҳақидаги маълумотларни, ҳамда тегишли тўловларни тўхтатилишини олиб келувчи
ҳолатларни аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш.
4.1.16.
Қуйидаги ҳолатларда Мижознинг Ҳисобрақамига келиб тушган пул
маблағларини "Аниқлашгача жараёнидаги транзакциялар" ҳисобрақамига ўтказиш:
Ўзбекистон
Республикаси
"Валютани
тартибга
солиш
тўғрисида"ги
Қонунга биноан ўтказманинг носавдо характерини тасдиқлаш мақсадида;
тўлов ҳужжатида тўловни тайинлаш (тафсилотлари) ҳақидаги маълумотнинг
мавжуд эмаслиги;
тўлов ҳужжатларида, жумладан ҳисобрақамида, Мижознинг ФИОсида, ва
бошқаларда хатоликларнинг мавжудлиги;
Амалдаги қонунчилик ва Универсал шартнома билан кўзда тутилган бошқа
ҳолатлар.
Амалиётларни қонунийлигини аниқлаш, ҳамда тўлов ҳужжатининг зарурий
реквизитларини аниқлаштириш мақсадида, Банк Мижоздан тегишли ҳужжатларни талаб
қилиб олиш ҳуқуқига эга. Мижознинг ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш учун
асосларнинг мавжуд бўлмаслик ҳолатида, пул маблағлари жўнатувчига қайтариб
юборилиши мумкин.
4.1.17.
Жисмоний шахс - хорижий давлат фуқаросининг хорижий фуқаролигини
ва/ёки хорижий давлатга солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятларини тасдиқловчи ёки рад
этувчи маълумотларни ва ҳужжатларни тақдим этишдан унинг рад этиш ҳолатида, у билан
Универсал шартномани тузишдан воз кечиш, ёки Универсал шартномани бажаришдан
(тўлиқ ёки қисман) бир томонлама тартибда рад этиш.
4.1.18.
Универсал шартномани тузиш ва бажариш мақсадида Аризада ёки бошқа
ҳужжатларда акс эттирилган Мижознинг розилиги мавжудлигида кредит бюрода
сақланувчи
Мижознинг/Кафилнинг/Кафолатчининг
кредит
тарихига
кирувчи
маълумотларни олиш, ҳамда кредит/қарзни тақдим этиш ва кредит маълумотлар билан
алмашиш тўғрисидаги қонунчилик билан кўзда тутилган тартибда кредитни/қарзни
қайтариш бўйича мажбуриятларни Мижоз/Кафил томонидан бажарилиши билан боғлиқ
бўлган маълумотни кредит тарихлар бюросига узатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: